Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Лазар Парпеци. Перознинг эфталитларга қарши учинчи юриши ҳақида



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Лазар Парпеци. Перознинг эфталитларга қарши учинчи юриши ҳақида
2
 
“Пероз Врканда бўлганида эфталитларга қарши юриш бошлаш учун катта 
қўшин тўплади. У ҳеч ким билан урушга сабаб борми ва урушни бошлаш 
керакми, деб маслаҳатлашмади ва ушбу урушни бир ўзи режалаштирди. Ҳар бир 
жангчи фақат шоҳ эфталитлар билан урушмоқчи эканлигини билар эди. Тинчлик 
даврида уруш қилиш у ёқда турсин, ҳеч ким жасурлик билан ва қўрқувсиз 
эфталитга тик қарай олмас ва ҳатто у ҳақида эшита олмас эди, ҳали ҳеч кимнинг 
ёдидан уларнинг орийлар шоҳи ва форсларга келтирган кулфатлари ва 
мағлубиятлари кўтарилмаган эди. Ҳамманинг оғзидан баралла: “Агар биз ўлимга 
ҳукм этилган бўлсак, эфталитларга қарши юборишдан кўра шоҳнинг ўзи бизни 
1
Егишэ.Б.127.
2
Лазар Парпеци. История Армении.Б. 155-156.


346 
ўлдиришни буюрсин, чунки улар бизни қириб ташлайдилар, бу биз – орийларни 
ва бизнинг ўлкамизни шармандаликка маҳкум этади”, дер эдилар. Худди шу 
сўзларни ҳар куни ўзаро суҳбатларда ҳамма сарой амалдорлари қайтарар эдилар, 
айниқса, форсларнинг Вахрам исмли бош қўмондони халқнинг ноласини ва 
норозилигини Перознинг эътиборига бир неча бор етказган эди; лекин у қулоқ 
солмасди, ҳис этмасди, эфталитлардан шахсан ўзи ва ҳамма орийлар мағлуб 
бўлиб, шармандаси чиққанини эсламас эди. Пероз барча орийлар ва 
анорийларни (орий бўлмаганларни) йиғиб, юриш бошлади; лекин унинг 
қўшинлари жангчилар жангга кетаётгандай эмас, балки ўлимга ҳукм 
этилганлардай борар эдилар. Айрим қочиб қутулганлар гапириб берар эдилар: 
“Биз эфталитлар ерларига яқинлашганимизда уларнинг шоҳи шундай хабар 
билан бир чопар юборди: “Сен мен билан қоғозда муҳр қўйиб тинчлик сулҳини 
туздинг: мен билан урушмасликка ваъда бердинг. Биз ўзаро чегараларни 
белгиладик ва уларни бузмасликка аҳд қилдик.Шундай қилиб, бошингга тушган 
кулфатлар ва сенга раҳмим келиб, ўлдирмай қўйиб юборганимда ичган 
қасамингни эсла. Яхшиликча орқангга қайт ва ўлиминг томон қадам қўйма. 
Сўзларимга аҳамият бермасанг, билгин, сени ва сен ишонган ярамас қўшинни 
қириб ташлайман, чунки (қачонки) биз курашганда, қасамга вафо ва ҳақиқат мен 
томонда, ёлғон ва қасамга бевафолик эса сен томонда бўлади. Шундай қилиб, 
мени қандай юта оласан?”
Эфталнинг бу сўзларини эшитиб орийлар Перозга айтдилар: “У ҳақ, биз 
ҳеч қандай сабабсиз уруш бошлаяпмиз”. Пероз орий-амалдорлардан қаттиқ 
ғазабланди ва эфталитларга ман-манлик билан жавоб берди: “Шу ерда кўриб 
турган кўп сонли қўшиннинг бир қисми биланоқ мен сизлар билан жанг қиламан 
ва сизларни қириб ташлайман; қолган қисмига эса денгизни ва сиз қазиган 
чуқурни кўмиб ташлаш учун сизнинг мамлакатингиздан тупроқ ташишни 
буюраман”. Бефаҳмлигидан у ўзининг ва орийлар мамлакатининг фалокатини
чуқурни ўз фуқароларининг жасадлари билан тўлдиражаклигини тахмин ҳам 
қилмас эди. Бир-бирига ёпирилиб ва юзма-юз учрашиб, Перознинг ўзи барча 
ўғиллари ва бутун мамлакати биланҳалок бўлди”
1


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish