276
бермаслиги сабабли деҳқончиликка кам аҳамият берилади. Улар овчилик
билан кун кечирадилар. Бу ерда минглаб йўлбарслар ва кўплаб ёввойи
ҳайвонлар бор...
51.Шунга қарамай, маҳаллий аҳоли ер ҳайдашдан бохабардир:
ҳосилдорлиги баланд бўлган айрим ерларга экинлар экилади; керакли шароит
мавжуд жойларда боғлар ҳам бор; кўплар бу ерда денгиз савдоси билан ҳам кун
кечирадилар.
52. Бу вилоятда иккита жуда машҳур дарё бор: Ўкуз (Амударё) ва
Максера.Уларни вақти-вақти билан йўлбарслар қоринлари очганда сузиб
ўтадилар ва атрофлардаги ерларни тўсатдан хароб этадилар. Гирканияда
кўплаб кичик шаҳарлардан ташқари денгиз бўйида жойлашган иккита йирик
шаҳар бор: бу –Соканда ва Сараманна.Қолганлари мамлакат ичида жойлашган:
Асмурна, Сала ва буларданмашҳурроқбўлганГиркана... 54. Гиркана атрофидаги
ерлар Марғиёнага тегишли, улар деярли ҳар томондан баланд тоғлар
билан
ўралган ва шунинг учун денгиздан ажралиб туради. Ерларининг кўп қисми нам
камлиги сабабли чўлдир, бироқ уларнинг бир неча шаҳри бор; бошқалардан
кўра маълумлари Иасоний, Антиохия (Марв) ва Нисея. 55. Қўшни вилоятларни
авваллари урушқоқ ва ўта қудратли халқ бўлган, доимо форслар қўшни
қабилаларни бўйсундириб, уларга ўз номларини бергунга қадар улар билан
душманлик қилган бахтарияликлар эгаллайдилар. Қадим замонларда эса у ерда
подшоҳлар ҳукмронлик қилганлар, улар ҳатто Аршакни даҳшатга солганлар.
56. У ерларнинг кўп қисми Марғиёна каби денгиздан узоқдадир; аммо
кўп ҳайвонлар ва моллар бор, улар паст ва тоғли ерларда ўтлайдилар, жуда
бақувват ва кучлидирлар...
57. Бахтарияликларга кўп халқлар бўйсунади, улардан биринчилари
тохарлар. Ушбу ўлка Италия каби кўплаб дарёлар билан суғорилади; улардан
Артамис ва Зариасп бир ўзанга бирлашиб ҳамда Ох (Тажан) ва Даргаман ўзаро
бирлашганларидан сўнг ўз сувлари билан баҳайбат Ўкуз дарёсини янада
катталаштирадилар.
58. Бу ерда юқорида эслатилган дарёлардан кичикроқ бўлган дарёлар
бўйида жойлашган шаҳарлар ҳам бор: Хатрахарта, Амекорда, Астакана,
Менапия ва Бахтариянинг ўзи (Балх), халқ ва
давлат номи у ердан келиб
чиққан.
59. ...Суғд деб аталадиган тоғлар этагида (суғдиёнлар яшайдилар).
Уларнинг ери орқали кема қатновига яроқли иккита дарё – Араксат
1
ва Димас
(Марғинон) оқиб ўтади. Тоғлар ва водийлар орқали шиддат билан текисликка
оқиб чиқиб, улар кенг ва катта Ўкуз кўлини ҳосил қиладилар. Шаҳарлардан энг
машҳурлари Искандария, Киресхата ва мамлакат пойтахти Дрепса (Андароб).
60. Суғдиёнларга саклар, ишланмаган ва фақат чорвачиликка яроқли
ерларда яшовчи ёввойи халқ қўшнидир. Шу сабабли у ерда шаҳарлар йўқ. Бу
ўлка устида Асканимия ва Комед тизмалари юксалиб туради, уларнинг
этагидаги Тошминора номли (LithinosPurgos) қишлоқ орқали катта савдо йўли
ўтади. Буйўл орқали серлар (хитойлар) билан алоқа қилинади.
1
Araxates номини Iaxartes (Сирдарё)га тўғирлаш керак.
277
61. Имай ва Апурия деб аталмиш тоғлар тугаган жойда, Эрон
чегараларида скифлар яшайдилар, улар Осиё сарматлари билан чегарадошлар
ва аланларнинг чекка ерларига туташганлар. Ернинг бир чеккасида қолиб
кетганлар, чўлга кўникканлари учун улар бир-бирларидан узоқ жойларда
яшайдилар ва кам ҳамда сийқа озуқа билан кун кўрадилар...
62... Ёввойиликлари ва қўполликлари сабабли яқинлашиб бўлмайдиган
ушбу халқлар орасида камтарин ва диёнатли одамлар бор,
улар яксартлар ва
галактофаглардир...
63. Бу ерлардаги табиатан каттароқ дарёларга қўшилувчи ёки денгизга
оқиб борувчи кўплаб дарёлар орасида Римм (Газури), Яксарт (Сирдарё) ва
Даик (Урал) машҳурдир. Шаҳарлардан фақат учтаси –Аспабота, Хавриона ва
Сага маълум.
...70. Арианалар яқинида паропанисадлар жойлашган; улардан шарқда
Ҳиндистон, ғарбда эса Кавказ ётади. Уларнинг ерлари тоғларга
туташдир.Уларнинг вилоятини, кичикларини эслатмайман, Ортогордомарий
дарёси суғоради, у Бахтарияда бошланади. Уларнинг бир неча шаҳри бор; энг
машҳурлари Газана (Ғазна), Новлиб ва Ортоспана. Охирги шаҳардан Каспий
дарвозаларига яқин бўлган, 2200 стадий
1
масофада, Мидия чегараларигача сув
алоқаси мавжуд.
71. Юқорида эслатилган халқ (паропамисадлар) Дрангиананинг
тепаликлар тизими билан боғланган
2
. Арабий номли (дарё) ушбу ўлкадан (яъни
Арабистондан) оқиб чиққанлиги учун шундай аталган. Бошқа шаҳарлардан
ташқари, уларда бойликлари ва шуҳратлари билан айниқса Профтасия ва
Ариаска машҳурдир.
72. Уларнинг қаршисида ўнг томондан Ҳиндистонга туташ Арахозия
кўринади. Дарёларнинг энг буюги бўлган, ўлка (Ҳиндистон)га ном берган
Инддан анча кичикроқ дарё ажралади; унинг суви етарлича кўпдир ва у
Арахотоскрена номли кўлни ҳосил қилади. Бу ерда ҳам шаҳарлар бор, улардан
Искандария, Арбака ва Хоаспа ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: