94
келиб, бу ойларда йиллик оқимнинг 30-40 % и ўтади. Камсувлик
даври эса декабрь-февраль ойларига тўғри келади.
III. Қашқадарѐ, Ғузордарѐ, Сангзор, Оҳангарон, Ғовасой каби
сув йиғиш майдонлари 3400 метрдан пастда жойлашган дарѐлар
асосан мавсумий қорлар суви ҳисобига тўйинади. Бу дарѐлар
тўйинишида кўп йиллик қор ва музликларнинг ҳиссаси жуда кам,
тўлин сув даври эса эртароқ, яъни апрель-май ойларида қорларнинг
эриши натижасида кузатилади ва йиллик оқимнинг 60 % гача
қисмини ташкил этади. Ёзда эса бу типдаги дарѐлар суви камайиб
қолади.
IV. Калас, Зоминсув, Шерободдарѐ каби сув йиғиш
майдонлари
2000 метрдан пастда жойлашган дарѐлар қор-ѐмғир ва
ер ости
сувларидан тўйинади. Бу турдаги дарѐларда тўлин сув даври жуда
эрта, баҳор бошида (март-апрель ойларида) бўлиб ўтади ва бу даврда
йиллик оқимнинг 80 % и оқиб ўтади. Чунки бу даврда тез-тез ѐмғир
ѐғади, қорларнинг эриши тезлашади. Аксинча ѐзнинг иккинчи ярмида
дарѐлар суви жуда камайиб, баъзи сойларнинг суви эса қуриб қолади.
Ўзбекистонда доимий оқимга эга ѐки қуриб қолувчи майда
сойлар асосан чеккадаги тоғ тизмаларида, тоғ олдиларида, паст
тоғларда кўп учрайди. Уларнинг сони Фарғона водийсининг ўзида
6500 та, Зарафшоннинг ўрта оқимида 120 тадан кўпроқ, Қашқадарѐ,
Сурхондарѐ, Чирчиқ дарѐси ҳавзаларида ҳам анча кўп. Сойлар
ҳавзасининг ўртача баландлиги 1000-2000 м. оралиғида, тўйиниш
манбалари қор-ѐмғир ва булоқ
сувларидан иборат, тўлин сув даври
февраль-июнь ойларига тўғри келади ва бу даврда йиллик оқимнинг
50-100 % оқиб ўтади.Ўртача йиллик оқим миқдори кўпчилик
сойларда 0,02-0,1 м
3
Ғсекундга тўғри келади. Лекин сел келганда
сойларда катта миқдорда сув ўтади. Сел сувлари миқдори сойларнинг
бир йиллик оқимидан ҳам кўп бўлиши мумкин.
Сел республикамизнинг тоғ олди ҳудудларида кузатилиб, анча
ташвишлар келтиради. Даҳшатли сел ҳодисалари асосан, ўрмонсиз
тоғлардан оқиб тушадиган сойларда жала тарзида ѐққан ѐмғирдан
содир бўлади. Баҳордаги илиқ ѐмғирлар тоғдаги қорларни эритгач
сойларда сув миқдори бир неча баробар ортиб кетади.
Сел асосан
апрель (22 %), май (30 %), июнь (18 %) ойларида рўй беради. Сел тез
нурайдиган тоғ жинслари тарқалган ҳамда эрозия маҳсулотлари
йиғилиб қолган сойларда кўпроқ юз беради. 1977-1990 йилларда
Фарғона водийсида 1000 дан марта ортиқ, Қашқадарѐ тоғли ҳудудида
180 дан ортиқ сел ҳодисаси қайд қилинган. Бу ҳудудларда ҳозир ҳам
95
сел келиш хавфи мавжуд, чунки битта Фарғона водийсининг ўзида
сел ўтадиган 270 дан ортиқ сой бор. Республикада сел ўтадиган
ҳавзаларнинг майдони 93,5 минг км
2
дан ортиқроқ.
Кўп йиллик ўртача оқим миқдори Ўзбекистонда ҳам асосан
иқлимий
омилларга, энг аввало, ѐғин миқдори билан буғланиш
миқдорига боғлиқ. Қолган ҳамма табиий-географик омиллар-дарѐ
ҳавзасининг рельефи, тупроғи, ўсимликлар қоплами ва геологик
тузилиши кўп йиллик ўртача оқим миқдорига таъсир кўрсатса ҳам,
уларнинг таъсири асосан ѐғин ва буғланиш миқдорига таъсир этиш
орқали бўлади. Ўзбекистон тоғларида кўп йиллик ўртача оқимнинг
миқдори бир хил эмас. Нам ҳаво оқимига очиқ ва улар йўналишига
рўпара бўлган четки тоғ тизмаларининг ғарбий, жануби-ғарбий ва
жанубий ѐнбағириларидаги дарѐлар (Чирчиқ, Сурхондарѐ ва
Қашқадарѐнинг айрим ирмоқлари) сув йиғилиш майдонлари
серсувлиги билан ажралиб туради. Бу жойларда ўртача баландлиги
3000 м бўлган сув йиғилиш майдонларида ўртача оқим модули 40 л
Ғсек Ғ км
2
дан ортиқ, ўртача баландлиги 3500 м бўлган сув йиғилиши
майдонларида эса 50 лҒсекҒкм
2
гача етади. Аксинча тоғларнинг нам
ҳаво оқимига тескари ѐнбағирларида ва паст тоғларда (мутлақ
баландлиги 1000 м атрофида) ўртача оқим модули камайиб, 7-12 л
ҒсекҒкм
2
га, айрим жойларда ҳатто 1-2 лҒ сек Ғ км
2
га тушиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: