Ўзбекистон табиий



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/90
Sana23.09.2022
Hajmi1,72 Mb.
#849980
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   90
Bog'liq
Xasanov I. O\'zbekiston tabiiy geografiyasi 1-qism

Дарѐларнинг оқизиқлари 
сувнинг тоғ ѐнбағирлари, дарѐ 
ўзанларида тоғ жинсларини ювиши, емириши, олиб кетиши 
натижасида ҳосил бўлади. 
Ўзбекистон дарѐлари суви Ўрта Осиѐдаги бошқа дарѐлар каби 
серлойқа эмас. Фақатгина иккита дарѐ-Сурхондарѐ ва Шерободдарѐ 
сувининг йиллик ўртача лойқалиги бу дарѐларнинг тоғлардан чиқиш 


97 
жойида 2 кгҒ м
3
га тенг. Ўзбекистоннинг кўпчилик дарѐларида 
йиллик ўртача лойқалик 200-500 гҒ м
3
ни ташкил этади. Тоғ 
дарѐларининг ўсимлик билан яхши қопланган ҳавзаларининг юқори 
қисимларида сув тиниқ бўлиб, ўртача йиллик лойқалиги 10 гҒм

атрофидадир. Чирчиқ ҳавзасидаги дарѐлар сувининг лойқалик 
даражаси ҳам паст 200 гҒ м

га тенг. Сел ўтадиган айрим сойларда бу 
кўрсаткич кескин ошиб, 200 кгҒм

гача боради. Дарѐлар сувининг 
лойқалиги ҳавзаларнинг литологик ва рельеф шароити ҳамда ўсимлик 
қопламининг ҳолатига боғлиқ бўлиб, республикамизнинг тоғли 
қисмларида турли жойда турличадир. 
Республикамиздаги сув омборлари, кўпроқ тоғ олдида, тоғ 
оралиғи ботиқларида жойлашганлигидан уларда дарѐлар олиб келган 
катта миқдордаги лойқа йиғилмоқда. Натижада сув омборларидан 
тиниган ва совуқ сув чиқмоқда, бунинг оқибатида далаларимиз 
табиий ўғитдан маълум даражада маҳрум бўлмоқда.
Ўзбекистоннинг тоғ дарѐлари ҳавзаларидан 1 йилда 1 км 

жойдан ювиладиган тоғ жинсларининг миқдори 4 т дан 685 т гача 
боради. Бинобарин, йиллик денуденция қатлами 0,0018 – 0,354 мм га 
тенг.
Дарѐ ҳавзасида тоғ жинсларининг ювилиш тезлиги қатор 
қонуниятларга боғлиқ. Масалан, Чирчиқ ҳавзасида ѐғиннинг кўп 
ѐғиши ва намнинг нисбатан кўпроқ бўлишига қарамасдан жойнинг 
геологик тузилиши, тупроқ ва рельеф хусусиятларига боғлиқ равишда 
тоғ жинслари кам ювилади. Бу ерда 1 км 

майдон юзасидан ювилиб 
кетиладиган лойқа оқизиқларининг йиллик миқдори 170 тоннани, 
Чотқол ҳавзасида 102, Угом ҳавзасида 223 тоннани ташкил этади. 
Шерободдарѐ, Ғузордарѐ ҳавзаларида ювилишнинг камлигига 
(240,180 тонна) сув йиғиш майдони паст бўлганидан кам ѐғин ѐғиши 
ва оқар сувлар кам ҳосил бўлиши сабабдир. Тадқиқотчилар 
маълумотларига кўра Ўзбекистон тоғларида йилига ҳар гектар 
майдондан 525 тонна тупроқ-грунт ювилади. 
Ўзбекистон майдони ва сув миқдори жиҳатидан қўшни 
ҳавзалардан кескин ажралиб турадиган Орол ҳавзасида жойлашган. 
Бу ҳавза катталиги жиҳатидан Ер юзидаги берк ҳавзалар орасида 
фақат Каспий денгизи ҳавзасидан кейин иккинчи ўринда туради. Бу 
ҳавзага Амударѐ билан Сирдарѐ ва бир қанча кичик дарѐлар киради. 
Ўзбекистон дарѐ тармоқларининг ўзига хос хусусиятларидан бири 
шуки, улар бир-бири билан боғланмаган алоҳида, майда берк 


98 
ҳавзаларга бўлиниб кетади. Зарафшон ва Қашқадарѐ ҳавзалари ана 
шундай берк ҳавзалар ҳисобланади. 
Амударѐ билан Сирдарѐ ҳавзадаги энг йирик дарѐлар бўлиб, 
республикамиз ҳудудидан уларнинг Норин, Қашқадарѐ, Соҳ, Чирчиқ, 
Зарафшон, Сурхондарѐ, Шерободдарѐ ва бошқа ирмоқлари оқиб 
ўтади. Ўзбекистонга уларнинг ўрта ва қуйи оқимлари тўғри келади. 
Амударѐнинг ҳам ўрта ва қуйи оқимлари Ўзбекистонда 
жойлашган. У Ҳиндиқуш тоғларидаги Вревский музлигидан Вахжир 
номи билан бошланади. Сўнгра Помир дарѐси билан қўшилиб, Панж, 
Вахш билан қўшилиб, Амударѐ номини олади. Амударѐга ўнгдан 
Кофирнихон билан Сурхондарѐ, чапдан эса Қундуз ирмоқлари келиб 
қўшилади. Амударѐ текисликка чиққач Орол денгизига қадар унга 
биронта ҳам ирмоқ қўшилмайди.
Амударѐни қадимда Ўкуз, Чоржўй, Омуйа, Оқсус, Ўкс, 
Жайхун, Омул номлари билан атаганлар. 
Амударѐ оқимининг 82-83% и Панж ва Вахш дарѐлари 
сувларидан, 11 % и Кофирнихон ва Сурхондарѐ ҳамда 4 % и Қундуз 
сувларидан шаклланади. Амударѐ ҳавзасида тоғли қисмидан ҳар йили
ўрта ҳисобда 79 км

сув текисликка оқиб чиққан, шундан 6 % (8%) и 
Ўзбекистонда ҳосил бўлган. Амударѐнинг Орол денгизига қуядиган 
суви 1960 йилларда йилига ўртача ҳисобда 38,6 млрд м

ни ташкил 
этган. 
Сирдарѐ Ўрта Осиѐдаги энг узун, лекин серсувлиги жиҳатидан 
Амударѐдан кейин иккинчи ўринда турувчи дарѐдир. У Марказий 
Тяншандаги Оқшироқ тоғидаги Петров музлигидан бошланувчи 
Норин дарѐси билан Фарғона тоғ тизмасидан оқиб тушувчи Қорадарѐ 
Балиқчи қишлоғи ѐнида қўшилгандан сўнг Сирдарѐ деб аталади. 
Фарғона водийсида Сирдарѐнинг собиқ ирмоқлари суви суғоришга 
сарф бўлганлиги учун дарѐга етиб бормайди. Сирдарѐ ҳавзасининг 
тоғли қисмида йилига ўрта ҳисобда 38 млрд м

сув ҳосил бўлади. 
Сирдарѐ Фарғона водийсидан чиққач чап томондан унга биронта ҳам 
йирикроқ ирмоқ келиб қўшилмайди. Ўнг томондан эса унга 
Оҳангарон, Чирчиқ, Калас ва Арис ирмоқлари келиб қўшилади. 
Қуйида Амударѐ ва Сирдарѐ ҳақида гидрологик маълумотларни 
келтирамиз (2-жадвал ).
2-жадвал 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish