Ўзбекистон табиий



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/90
Sana23.09.2022
Hajmi1,72 Mb.
#849980
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   90
Bog'liq
Xasanov I. O\'zbekiston tabiiy geografiyasi 1-qism

Йил фасллари.
Ўзбекистон ўзи жойлашган кенгликлардаги 
бошқа ҳудудларга нисбатан бу ерда ѐз анча иссиқ, қиш эса совуқроқ 
бўлганидан йил фасллари бизда ўзгачадир. Фаслларнинг бошланиш 
ва тугаш муддатилари, об-ҳавоси ўзига хос. Хусусан ѐз узоқ -4-5 ой 
давом этади, қиш эса қисқа, беқарор бўлади. 
Баҳор. Ўзбекистонда суткалик ўртача ҳарорат Қ5
0
дан Қ20
0
гача 
оралиқда ўтган кунлар баҳорга тўғри келади. Республикамизда баҳор 
мартда эмас, февраль ойи охирида бошланади. Мутахассислар 
Ўзбекистонда суткалик ўртача ҳарорат Қ5
0
дан ошган кунни қишнинг 
охири ва баҳорнинг боши, суткалик ҳарорат Қ20
0
дан ўтган кунни 
баҳорнинг охири, ѐзнинг бошланиши деб ҳисоблайдилар. Баҳорда 
республикамизда йиллик ѐғиннинг 30-50 % ѐғади, мартда ҳавонинг 
суткалик ўртача ҳарорати Қ10-15
0
га, апрелда Қ20
0
га етади. Қуруқ 
даврнинг бошланиши Устюртда 15ҒIV га, Қуйи Амударѐда 6-14ҒIV, 
Қизилқумда 30ҒIII-17ҒIV, Қуйи Зарафшонда 6-14ҒIV, Қашқадарѐда 
29ҒIV-28ҒV, Сурхандарѐда -28ҒVга тўғри келади. Шу даврдан чўл 
эфемер ўсимликларининг вегетация даври тугайди. Баҳорда умуман 
совуқ кунлар кам бўлади. Лекин баъзида баҳорнинг биринчи ярмида 
циклонлар туфайли об-ҳаво ўзгаради. Иссиқ кунлардан кейин 
тўсатдан совуқ бўлиб, қор ѐғиши, ҳаво ҳарорати 0
0
дан пасайиши 
мумкин. Майнинг иккинчи ярмидан бошлаб республиканинг ҳамма 


86 
жойида кун тахминан бир хил исийди, ѐғинлар тўхтайди ва шу 
вақтдан ҳақиқий ѐз бошланади.
Ёз Ўзбекистонда ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати Қ20
0
дан 
ошганда бошланиб, Қ20
0
дан пасайганда тугайди ва куз бошланади. 
Ёз май ўртасидан октябрь ойигача чўзилади ва республикамиз 
жанубида 160 кун, шимолида 110 кун давом этади. Ёз ойлари 
жазирама иссиқ, қурғоқчил ва барқарор бўлади, булутсиз, жазирама 
иссиқ кунлар июль-август ойларида айниқса кўп кузатилади.
Устюртда июлда ҳавонинг ўртача ҳарорати 26,8-28,5
0

Қизилқумда 29-30-31
0
, Сурхондарѐда 27,5-32
0
ни ташкил этади. Ёзда 
Устюртдан ташқари текисликларда ѐғин жуда кам ѐғади, айрим 
йилларда мутлақо ѐғмайди. Энг қуруқ ой-август. 
Ўзбекистонда суткалик ўртача ҳаво ҳарорати Қ20

билан Қ5
0
оралиғи кузга тўғри келади. Куз октябрь ойидан бошланади. Шу 
ойдан кун сезиларли даражада қисқаради, ҳаво салқинлаша 
бошлайди. Октябрда ҳавонинг ўртача ҳарорати июлдагидан 12-15
0
паст бўлади. Шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келган пайтларда 
кечалари совуқ тушиб, ҳарорат 0
0
гача пасаяди, шудринг, баъзан 
қиров тушади. Суткалик ўртача ҳарорат 5
0
дан пасайган кун кузнинг 
охири ва қишнинг боши деб ҳисобланади, чунки шу вақтдан бошлаб 
ўсимликларнинг вегетация даври тугайди.
Кузда йиллик ѐғиннинг 10-20 % ѐғади. Фасл охирига бориб 
совуқ кучаяда, ҳавода булут кўпаяди, ѐмғир-қор ѐғиб, айрим 
жойларда қор қоплами вужудга келади. Республикамизда қиш 
суткалик ўртача ҳаво ҳарорати куз ва баҳорда Қ5
0
дан пасайган 
кунлар орасидаги давр, ҳақиқий қиш эса суткалик ўртача ҳаво 
ҳарорати куз ва баҳорда 0
0
дан пасайган кунлар орасидаги давр деб 
ҳисобланади. Қиш декабрь, январь, қисман февраль ойларига тўғри 
келади. Лекин қишда ҳам совуқ кунлар илиқ кунлар билан алмашиниб 
туради. Республикамиз жанубида қиш илиқ бўлиб, барқарор эмас, 
айрим йиллардагина ҳақиқий қиш бўлиши мумкин.
Арктика ва Сибирдан совуқ ҳаво массаси кириб келганда 
республикамиз об-ҳавоси кескин совуйди, шимоли-ғарбий қисмида 
қишки совуқлар узоқ давом этади. Баланд тоғларимизда қиш совуқ 
бўлиб, 3-4 ой га чўзилади, қор кўп ѐғади. Республикамизда йиллик 
ѐғин миқдорининг 25-40 % қиш ойларига тўғри келади.
Ўзбекистоннинг текислик қисми субтропик иқлимли (жанубий) 
чўл ва мўътадил иқлимли (шимолий) чўл зоналарида жойлашган. Бу 


87 
шимолий ва жанубий чўллар иқлимида сезиларли фарқ бўлиб, улар 
йилнинг илиқ ва совуқ даврларида кўзга яққол ташланиб туради.
Устюрт қишда Сибирь антициклони таъсири доирасида бўлгани 
учун қиш қаттиқ бўлиб (январнинг ўртача ҳарорати -6
0
дан -8,5
0
гача, 
ҳароратнинг мутлоқ минимуми -38
0
), ҳақиқий қиш 118-130 кун давом 
этади, совуқ кунлар кўп бўлади ва қор қоплами узоқроқ (30-120 кун) 
ѐтади. Марказий Осиѐ антициклонининг таъсири Устюрт устида 
октябрь ойида сезила бошлайди. Антициклоннинг таъсири аста-секин 
ортиб, ҳаво ҳарорати пасая боради ва январь, февраль ойларида 
ҳарорат энг паст бўлади. Устюртда йиллик ѐғин миқдори фасллар 
бўйича деярли бир текис тақсимланган.
Нукус географик кенглигидан жанубда жойлашган жанубий 
чўлларда қиш Устюртдагидан фарқ қилади. Бу ҳудудда 
циклонларнинг тез-тез қайталаниб туриши қишнинг жанубга борган 
сари юмшоқ бўлишига ва қишда об-ҳавонинг тез-тез ўзгариб 
туришига сабаб бўлади. Жанубий чўлларда қор қоплами Сибирь 
антициклони туриб қолган даврдагина сақланиб туради ва унинг 
туриши 20-30 кундан ошмайди. Январнинг ўртача ҳарорати жанубда 
0

дан юқори бўлади. Шерободда Қ3,6

ни, Термизда Қ 2,8 
0
, Ғузорда 
Қ1,9 
0
ни ташкил этади.

Жануби-ғарбдан Ўрта Осиѐга илиқ тропик ҳаво кириб келганда 
жанубий Ўзбекистонда ҳатто қиш ойларида ҳаво ҳарорати Қ20
0
гача 
кўтарилиб кетади. Жанубий чўл минтақасида қиш анча илиқ, ҳарорат 
анча баланд бўлишига қарамасдан Сибирдан антициклон ҳавоси 
кириб келганда энг паст ҳарорат шимолида -32
0
гача, жанубда эса -
20
0
, -25
0
гача тушиб кетгани кузатилган.
Йилнинг илиқ даврида ҳам жанубий ва шимолий чўллар об-
ҳавоси бир-бирларидан фарқ қилади. Жанубий чўлда апрель охири ва 
май бошларида циклон жараѐнлари сусайиб, майнинг иккинчи 
ярмидан бошлаб очиқ, иссиқ ва қуруқ об-ҳаво таркиб топади. Ёзга 
чиқиб ҳарорат жуда кўтарилади. Булутсиз кунлар сони кўп 
бўлганидан Қуѐш энергиясининг келиши кучаяди ва жуда қуруқ 
континентал тропик ҳавонинг шаклланишига имкон туғилади.
Июль ойининг ўртача ҳарорати жанубий чўл зонасининг 
шимолида 26
0
-27
0
бўлса, жанубида 31
0
-32
0
ни ташкил этади.
Шимолий чўлларда ѐз жанубдагига нисбатан қисқароқ, ҳаво ва 
тупроқ усти ҳарорати пастроқ бўлади, нисбий намлик эса айрим 
вақтларда ѐғин-сочиннинг вужудга келиши учун етарли даражада 
бўлади. Июль ойининг ўртача ҳарорати шимолида Қ26,8
0
бўлса, 


88 
жанубида Қ 28,5 
0
ни ташкил этади, энг юқори ҳарорат Қ 44

дан 
ошмайди. Йиллик ѐғиннинг 17-23 % и ѐз ойларига тўғри келса ҳам, 
лекин нам етишмайди.
Маълумки, одамнинг ҳаѐтида, нормал яшашида табиий иқлим 
омилларининг роли жуда катта. Масалан, субэкстремал ва экстремал 
ҳароратли шароит одам организмида физиологик ва ҳатто патологик 
ўзгаришлар комплексининг вужудга келишига сабаб бўлади.
Одам организми учун энг қулай ҳаво ҳарорати Қ16
0
дан Қ26
0
гача деб ҳисобланади. Бундай ҳароратда одам дам олиб ўтирганда 
тана ҳарорати, юракнинг уриши, тернинг ажраб чиқиши физиологик 
нормада сақланиб қолади.
Ҳаво ҳароратининг Қ40
0
га кўтарилиши одам танаси 
ҳароратининг 1,7
0
С га, юрак уришини 28 % га, тер ажралиб 
чиқишининг деярли 100 % га ошишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатда 
одам организмининг функционал ҳолати кескин зўриқади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish