Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент давлат стоматология институти тиббий ва биологик кимё кафедраси


БИОЛОГИК КИМЁ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛ



Download 162 Kb.
bet3/12
Sana11.03.2022
Hajmi162 Kb.
#490869
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4 лекция (витаминлар)

БИОЛОГИК КИМЁ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР РЕЗЮМЕСИ
МАВЗУ: «ВИТАМИНЛАР СТОМАТОЛОГИЯДА»


1. 2 курс Болалар, жаррохлик ва терапевтик стоматология факультетлари учун.
3. Маърузанинг мақсади: Талабаларда витаминларни организмда ахамияти, таснифи, уларнинг балланси бузилишида келиб чиқувчи касалликлар тўғрисида маълумотни шакллантириш.
4. Маърузанинг режаси:
4.1. Кириш: Мавзуни асослаш. - 5 дақиқа
4.2. Витаминлар тўғрисида тушунча. - 10 дақиқа
4.3. Витаминлар таснифи.- 15 дақиқа
4.4. Ёғда эрувчи витаминлар хусусияти, ахамияти, таъсир этиш механизми.- 30 дақиқа.
4.5. Ёғда эрувчи витаминларнинг ёшга боғлиқ холда қўлланилиши, рахитни келиб чиқиши ва уни олдини олиш. - 10 дақиқа
4.6. Алиментар ва иккиламчи авитаминозлар, гиповитаминозлар. - 10 дақиқа.
4.7. Антивитаминлар.- 5 дақиқа
4.8. Хулоса ва блиц-опрос. – 5 дақиқа.
5. Маърузанинг мазмуни
5.1. Кириш: Мавзуни асослаш.
Организмни муайян даражада ривожланиши учун асосий озуқа компонентлар билан бир қаторда минор компонентлар хам керак. Уларга органик ва анорганик бирикмалар кириб, органик бирикмаларга витаминлар киради. Уларнинг кўпчилиги ферментлар таркибига кириб, ферментатив жараёнларни бошқариб туради. Улар ферментларнинг коферментлари хисобланади. Витаминларни наслий ва орттирилган етишмаслиги турли хил касалликларни келиб чиқишига, ўсиш ва ривожланишни ортда қолишига, тўқималар ва хужайралар янгиланиши ва регенерациясини сусайишига олиб келади. Шунинг бўлажак умумамалиёт шифокорлариучун витаминлар тузилиши, ахамияти, таъсир механизмини билиш керак.


5.2. Витаминлар хақида умумий тушунча.
Витаминлар хақидаги таълимот –витаминология – хозирги вақтда мустақил фан тармоғидир, вахоланки бундан 100 йил олдин организмнинг нормал хаёт кечириши учун оқсил, углевод, ёғлар, минерал моддалар ва сувнинг қабул қилинишини етарли деб ҳисоблаганлар. Лекин амалиёт ва тажрибаларнинг кўрсатишича организмнинг нормал ривожланиши ва ўсиши учун бу моддаларнинг ўзи етарли эмас экан. Овқат таркибида қандайдир моддаларнинг етишмаслиги билан содир бўладиган касалликлар эпидемик характерга эга бўлганлар. Х1Х асрда цинга касаллигидан летал холатлар 70-80%га етган. Айни шу вақтда бери-бери касаллиги Жанубий-Шарқий Осиё ва Япония давлатларида кенг тарқалди. Япониянинг 30%га яқин ахолиси шу касал билан касалланган. Япон шифокори К.Такаки гўшт, сут ва янги сабзовотларда бери-бери касаллигининг олдини оладиган модда бор деган хулоса келган. Кейинчалик голланд шифокори К.Эйкман Ява оролида ишлаб, у ернинг ахолиси асосан тозаланган гуруч билан овқатланган, товуқларга хам тозаланган гуруч берилганда одамлардаги бери-бери касалига ўхшаган касаллик ривожланишини кўрсатиб берган. К. Эйкман товуқларни тозаланмаган гуруч билан боқишга ўтилганда уларнинг соғайишини кузатган. Бу маълумотлар асосида у гуруч пўстлоғида даволаш қобилиятига эга бўлган номаълум модда бор деган хулосага келган. Хақиқатда хам, гуруч пўстлоғидан тайёрланган экстракт бери-бери билан касалланган одамларга даволовчи таъсир этган. Бу кузатувлар гуруч пўстлоғида одам организмидаги нормал хаёт фаолиятининг бориши учун моддалар борлигини исботлаб берди.
Витаминлар ҳақидаги таълимотнинг ривожланиши Н.Лунин номи билан боғлиқдир, у овқатланиш хақидаги фанда янги йўналишни очди. У овқат таркибида оқсил, углевод, ёғ, туз ва сувдан ташқари хаёт учун зарур бўлган алмаштириб бўлмайдиган қандайдир номаълум моддаларнинг ҳам бўлиши керак деган хулосага келган. К.Функ томонидан биринчи маротаба кристалл холатда ажратиб олинган, бери-бери касаллигининг ривожланишининг олдини олган модда органик модда бўлгани ва ўз таркибида аминогурухини сақлагани учун К.Функ бу номаълум моддаларни витаминлар деб аташни таклиф этган (лат.vita-хаёт), яъни хаёт аминлари. Хақиқатда витаминлар овқатнинг қўшимча шарт бўлган омиллари бўлиб, уларнинг кўпчилиги ўзининг таркибида аминогурухини сақламаса хам витаминлар деб номлаш биология ва тиббиётда мустахкам сақланиб колган.
Витаминлар – овқат омиллари бўлиб, жуда кам миқдорда сақланадилар ва организмдаги биохимик, физиологик жараёнларнинг нормал кетишида, бутун организмда модда алмашинишнинг боқарилишида қатнашадилар. Модда алмашинувининг бузилиши кўпинча организмга витаминларнинг кам қабул қилиниши, овқат таркибида бўлмаслиги ёки уларнинг организмда сўрилишининг бузилиши билан боғлиқдир. Натижада авитаминоз холати ривожланади – овқатда витаминнинг умуман бўлмаслиги ёки организмга ўзлаштирилишининг бузилиши натижасида касаллик вужудга келади. Осиё, Африка ва Жанубий Америка давлатларинг айрим худудларида ахоли бир хил ўсимлик табиатига эга бўлган овқат махсулотларини истеъмол қилганда авитаминоз холатлари учрайди. Адабиётларда организмга витаминларнинг жуда кўп қабул қилинганида ривожланадиган холатлар хам келтирилган (гипервитаминозлар). Бу касалликлар гиповитаминозларга нисбатан кам учрайди, лекин А, Д, К ва бошқа гипервитаминозлар бўлиши мумкин.
Авитаминозда модда алмашинувининг бузилишлари хозирги вақтда аниқланиши бўйича фермент системалари фаоллигининг ёки улар таъсирининг бузилиши билан боғлиқдир, чунки кўпчилик ферментлар ферментлар простетик гурухлари таркибига кирадилар. Витаминларнинг ферментлар билан боғлиқлигини биринчи маротаба 1922 йилда акад. Н.Д.Зелинский кўрсатиб берган. Унинг фикрича витаминлар модда алмашинувини бевосита бошқармасдан, билвосита таркибига кирадиган ферментлар орқали бошқарадилар. Бу холат хозирги кунда ўз исботини топган.


    1. Download 162 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish