Витамин К.
Витамин К ён занжирлари билан фарқланувчи 2-метил-1,4-нафтохинон хосилалари гурухини бирлаштиради. Уларнинг хаммаси сувда эримайди ва органик эритувчиларда яхши эрийди. Хаво кислороди билан осон оксидланадилар. Витамин Кга асосан яшил ўисмликлар, айниқса карам бой. Хайвонлардан олинган махсулотларда эса витамин К миқдори кам бўлади. Масалан чўчқа жигарида 0,4-0,8мкг\г.
Витамин К одамда нормал ичак микрофлораси томонидан синтезланади. Овқатдаги витамин К кўпроқ ичакнинг проксимал қисмидан ўт кислоталари ва панкреатик липаза иштирокида сўрилади. Қонда витамин альбумин билан бирикади, аъзо ва тўқималарга бориб, у ерда фаол шаклларига айланади.
Витамин К мембрана фосфолипидлари, глкопротеидлар, липопротеидлар ва нерв хужайрасининг мухим фосфолипиди – сфингозин синтезида қатнашади. Витамин К эркин радикал реакцияларнинг ва пероксидларни мембраналарга ёпишишининг тўхташига ижобий таъсир қилади. Тўқималарга нур таъсир этганда витамин К мембраналарни бир меёрда сақлашга ёрдам беради ва худди витамин Е каби мембраналарнинг гормон рецепторлари сезгирлигини оширади.
Витамин Книнг асосий биологик аҳамияти шундан иборатки, у жигарда қон ивишини таъминловчи оқсиллар синтезида қатнашади. Шу жараёнда витамин К оқсил молекулалрида глутамин кислотаси қолдиқларининг -карбоксилланиш реакцияларида, жумладан препротомбиндан протромбин хосил бўлишида кофермент сифатида қатнашади. Витамин К етишмаслиги қон ивишини секинлаштиради, натижада қон кетиш ва геморрагик белгилар ривожланишига имконият туғилади. Глутамин кислотасининг -карбоксилланиши фақатгина витамин К миқдорига эмас, балки мембраналардаги фосфолипидлар миқдорига хам боғлиқ.
К-авитаминоз холларда хужайра мембраналари таркибий қисмларини сифатий ўзгаришлари билан бирга мембранадаги холестерин миқдори камайиши хам аниқланган.
Витамин К анаэроб шароитда витамин С, В2 иштирокида фосфорилланиш жараёнларини стимуллайди, макроэргик бирикмалар АТФ, креатинфосфат алмашинувида қатнашади. Витамин қатор оқсиллар синтези учун ва қатор ферментлар (гекоскиназа, фосфотрансфераза) фаолияти учун зарурдир.
Витамин К мембрана липидлари таркибига кирган ҳолда, мембрана фосфолипидларининг ёғ кислота таркибига бошқарувчи таъсир кўрсатади. Витамин Книнг кўпроқ митохондрия ички мембранаси билан, камроқ ташқи мембранаси билан боғланиши кўрсатилган. Бу витамин К микросома ва лизосомаларнинг липидлари билан оз миқдорда бирикканлиги уни мембраналарнинг миноркомпонентлари қаторига киритишга асос бўлди.
Витамин Книнг иммуногенезга таъсири деярли ўрганилмаган. Аммо қон зардобидаги комплемент миқдори билан витамин К меёри аро тўғри богланиш аниқланган. Хайвонлар озуқасидаги витамин Кни йўқлиги умумий комплементар активликни пасайишига олиб келган. Витамин Книнг сунъий аналоги –викасол Украина олими В.И.Палладин томонидан синтезланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |