Кучли жиҳатлари. Объектив воқелик ўзининг чексиз кўринишларида иккита объект (жонзот, нарсалар, феномен) орасида кўп сонли ўхшаш хусусиятларни (структура, функция ва бошқ.) намоён қилади. Бу далил одамларга воқеликни аналогиялар бўйича қилинган мулоҳазаларни кўчириш орқали тушуниш имконини беради. Аналогияларни шакллантириш ўқишнинг кейинги давомийлигига, вазиятларни тўғри тушунишга, муаммони ечишга ва муаммони ечишга ижодий ёндашувга кўмаклашади. Ўқиш осонлашади, чунки маълум бўлган билимлар билан параллеллар ўтказилади. Тадқиқотлар кўрсатишича, «муаммони ечиш қобилияти олдинги ўрганилган маълумотни аналогия сифатида қўллаш ҳақида кўрсатма берилганда сезиларли ошади».
Камчилиги. Аналогиялар муаммони ечишнинг асосий принципи сифатида қўлланилиши мумкин, аммо уларни тўғри қўллай олиш керак. Шунинг учун, аналогия хулосасидан кейин келувчи исбот кучи кўпинча шартли берилади, яъни фақат иккала объект ўз структураси бўйича ўхшаш бўлса ёки бир-бири билан шакли мос бўлса, барча муҳим белгилар ўхшаш яъни мос келади ва кўчиришда маълум асосий принципларга риоя қилинади, натижада аналогия бўйича хулоса қилиш мумкин бўлади. Агар бундай бўлмаса, аналогия бўйича хулоса қабул қилинмайди. Аналогиялар бўйича хулосалар асосий белгилар бўйича мосликдан келиб чиқиши туфайли, улар эмпирик тарзда доимий текширишни талаб қилади.
Моделлаштириш методи билан таққослаш. Иккала методларнинг муҳим элементи бўлиб аналогия бўйича хулоса ҳисобланади. Моделлаштирувчи методда аналогия бўйича хулоса шундан келиб чиқадики, асл (нарса ёки иш ҳолати) ва қўлланилган модел (масалан, ўқитиш воситаси модели ва фикрлаш модели) барча асосий белгилар бўйича мувофиқ келади.
Таянч иборалар
Аналогия, компетенция, структура, функция, иерархик, майдон, ферромагнит, энергия, прототип, феномен, бионика.
Адабиётлар
ANDERSON, R. John: Kognitive Psychologie: eine Einführung. 2. Aufl., Heidelberg: Spektrum Akademischer Verlag 1989.
ANDERSON, R. John: Kognitive Psychologie. 2. Aufl., Heidelberg: Spektrum Akademischer Verlag 1996.
BÜHRDEL, Ch.; REIBETANZ, H.; TÖLLE, H.: Unterrichtsmethode Metalltechnik. Berlin: VEB Verlag Technik 1988.
HILL, Bernd; NADER, Werner: Biologische Systeme, eine unerschöpfliche Innovationsquelle. In: Biologie in unserer Zeit, 30. Jg. 2000, Nr. 2.
METZIG, Werner; SCHUSTER, Martin: Lernen zu lehren. Lernstrategien wirkungsvoll einsetzen. 7. Aufl., Berlin, Heidelberg: Springer Verlag 2006.
ROSE, Heinz; THOMAS, Werner (Hrsg.): Unterrichtsmethodik Elektrotechnik. Berufstheoretischer Unterricht. Berlin: VEB Verlag Technik 1986.
SEEL, M. Norbert: Weltwissen und mentale Modelle. Göttingen: Hogrefe Verlag 1991.
http://www.bionik.tu-berlin.de/ (по состоянию на: 08.10.2007)
Do'stlaringiz bilan baham: |