2-Расм: Ўқитиш жараёнининг соддалаштирилган ҳаракатланувчи модели.
Ўқитувчининг фаолияти олдинги тушунтирилган материалларини (тушунчаларни) яна тушунтириш, иккинчидан эса асосий боғлиқлик моделнинг объектив мазмунида ётади. Шахснинг ривожланишига асосий таъсирни муҳит кўрсатади, «фаолият» тушунчасини инсоннинг атроф муҳитда ўз шахсий эҳтиёжларини тан олган ҳолда қондириши деб тушиниш мумкин.
Фаолият ҳаракатлар орқали амалга ошади. Шу сабабли, талаба ҳаракатини бутун ҳаракат модели сифатида кўз олдимизга келтиришимиз керак. Агар ўқитувчи нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бу ўқув ҳаракатлари хисобланиб, яратилган шароитлардан келиб чиқиб тушунтириши деб ҳисобласа бўлади. Шу билан бирга ўқув ҳаракатлари ўз йўналишини йўқотиши мумкин, шунинг учун ҳам бу ҳаракатларни доим тўғрилаб ва назорат қилиб туриш керак. Шунга қарамай дарс берган ўқитувчилар ҳар бир дарсдаги ҳолат бошқа дарсларда қайтарилмаслигини тасдиқлайди. Бу яхши албатта! Лекин ўқитувчи ўзига хос чалғитувчи шароитларни яратмасин талабанинг «тўлдирувчи ҳаракатлар» қилишидан қоча олмайди. Ўқитувчи шу ҳолат билан келишган ҳолда ишлаши ва яшаши лозим.
Бу ерда биз инсонни ўқиши учун келтирилган функциялар тўғри келадими деб ўйлаб кўришимиз керак. Бизнинг кузатишларимиз шуни кўрсатдики, анъанавий ўқитиш модели ўз фаолиятини тўхтатди. Анъанавий ўқитишдаги каби фақатгина ўқитувчининг режалаштирилган ўқув материалини ўзгартириш талаб этилади.
Шунинг учун биз прагматик фикр\ғояларни назарий жиҳатдан асослаб беришга ҳаракат қиламиз. Бизнинг фикримизча, бу каби назарий асослашга катта эътибор бериш керак, сабаби педагогик жараён бу узоқ давом этувчи катта даражадаги жараён ҳисобланиб, кўпчилик ҳолатларда узоқ давом этиш билан ўз таъсирини кўрсатади ва англашга йўл қўймайди, яъни кўргазмалилик ҳолатида кўз олдимизга келмайди. Шу тариқада педагогик жараённинг ҳаракат назариясига катта аҳамият берилади, чунки бу мустақил ҳаракатларни асосланган деб тушунишга имконият беради.
Биз педагогик технологияларни қўллаб ўқитиш жараёнида мустақил ҳаракатларда ўз-ўзини ташкил қилиш тизимига тўхталамиз.
Ўз-ўзини ташкил қилиш – бу материянинг физикавий хусусияти бўлиб ўз навбатида электронларнинг физикавий хусусияти ҳисобланади.
Шахснинг ривожланишини сабаблардан қидирмаслик керак. Мажмуавий тизим бутун ҳолда нарса барчага таъсир қилади! Ҳамиша эволюция шакли учун жўнатилган нуқтадан қайтиб, ўзида қайтма алоқа сифатида аста секин намоён бўлади.
Олимлар бош миянинг чизиқлари устидаги тажрибалари шуни кўрсатдики, фикрлаш бу хиссиёт\қабул қилишнинг мажмуавий хаотик боғланишидан бошланиб, айланиб қайтма алоқа билан боғланган ҳолда лимбик тизимларнинг бош мия қовуғидан ўтади. Бош мия қовуғи маълумотни ҳиссиёт\қабул қилиш орқали танлайди ёки тасаввур қилади. Бу қабул қилинган ахборот эса қайтма алоқа ёрдамида жўнатилади. Натижада бундай кўп сонли такрорланиш орқали ахборотлар фикр ёки тасаввур сифатида шаклланади. Ла Виолетт фикрни хиссиёт\қабул қилишнинг қисқартирилган тури сифатида кўради. Бу фикрлар билан қайтма алоқа жараёнида бошқа ҳиссиёт\қабул қилиш турлари топилади. Бундай айланишлар натижасида ҳосил бўлган бошқа хиссиёт\қабул қилишлар, фикрни шакл сифатида инкор қилади.
Шунингдек, Пиаже «Биология ва англаш»да буни қўйидагича аниқлайди:
«Ташкил қилишнинг тузилишини етарли даражада таҳлил қилиш учун бизга даврий кетма – кетлик маъноси етишмайди, бу эса яна бир аниқ белги ҳисобланади; иерархик кетма – кетликнинг ўзига хос жиҳатларининг барча таниқли ташкилотларда бўлишига қарамай буни дифференциялаш орқали тушиниш мумкин.
Иерархик кетма – кетликда тизимларнинг очилиши ва атроф муҳит билан алмашинуви шаклни сақлаб қолишда етарли эмас. Шакллар, қиёфалар қайтма алоқа шарофати билан сақланади ва эътироф этилади.
Кейинги савол эса бизни муаммомизнинг ечимига олиб келади. Шахснинг ривожланишини сақлаш ва таъминлаш учун фундаментал жараёнларнинг қайси бири қайтма алоқа орқали жараён хисобланади?
Ўз-ўзини ташкил қилишни материянинг хусусияти деб ҳисоблаган Кремерга қайтамиз. Бизнинг фикримизча, «инсон материяси» ташкил қилган фаолият, бу қайтма алоқа жараёнидир!
Инсоннинг ўз-ўзини ташкил қилишида унинг эҳтиёжи «туртки» бўлади. Шунингдек, қайтма алоқани ишга тушурувчи омил ҳисобланади. Агар инсоннинг ички ва ташқи эҳтиёжлари шароитлар орқали фаоллашадиган бўлса, унда улар фаолият учун қизиқиш ҳисобланади. Инсонда янги эҳтиёжларни вужудга келиши билан ҳаракат натижалари пайдо бўлади.
Ўз мавқеини билиш назариясига биноан қизиқиш қуйидагича ифодаланади. Ўз мавқеини билиш назариясига биноан қизиқиш инсонда ички (туғма) хоҳиш, ўз дунёсини тадқиқот қилиш, тушиниш ва ўзига олиш кабилар борлигини айтади. «Дунё билан фаол мулоқот қилиш мотивацияси инсон ривожланишининг бошланғич даврида берилади ва ташқи турткига муҳтож». Юқорида айтилганларни қўйидаги 3-расм орқали кўриш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |