5 – Расм. Қайтма алоқа ёрдамида мустақил ҳаракатларнинг шаклланиши. Талабалар ҳаракатидаги мустақилликни шакллантириш мураккаб жараён бўлиб, уларда бу қобилият бир неча даражали қайтма алоқалар натижасида аста секин шаклланади. Бу ҳолатни тушунтириш учун қуйидаги назариясига мурожаат қиламиз:
Мустақил ҳаракатларнинг ривожланиш даражасининг долзарб-лигини барча ҳаракатларнинг мустақил бажарилиши деб тавсифлаш мумкин. Агар ўқитувчи талабанинг ривожланиш даражасида иш олиб борса, бу ривожланишда турғунлик бўлади, яъни шахснинг ривож-ланиши операция ёки ҳаракатнинг шаклланишига боғлиқ бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун педагогик ишларни ривожланишнинг кейинги нуқтасига эътибор қилган ҳолда бажариш керак. Бу нуқтада камида битта ҳаракат бўлиб, талабалар уни мустақил бажара олмайди. Ўқитувчининг асосий педагогик вазифаси талабаларга ҳаракатларини ташкил этиш ва бошқариш ҳисобланади. Дидактик талаблар ўқув ҳаракатларини ишга тушириш механизмидир. Ўқитувчининг мақсадга мувофиқ талабларни қабул қилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Талаб даражалари оширилган вазифалар, янги ҳаракатларнинг ривож-ланишдаги долзарб даражалари ва уларни ишлаб чиқиш ривожланишга олиб келади. Ўқитувчида ҳаракатларни йўналтириш, тўғрилаш ва назорат қилиш вазифалари бор. Ўқув ҳаракатларини бажаришнинг ўcиши билан ҳаракат даражалари ўсади, яъни бизнинг мисолимизда ўcиши билан ўқитувчи вазифасининг маъноси ҳам ўзгариб боради. Ривожланиш жараёнининг дастлабки босқичда вазифалар аниқ ифодаланган бўлади, кейинчалик ўзининг аҳамиятини йўқотмагунча орқада қолдирилади. Бу барча режалаштирилган ҳаракатларнинг талаба томонидан мустақил бажарилиш кўрсаткичи ҳисобланади. Шу билан бирга талабалар ҳам ўз ҳаракатларининг юқори даражасига етганлигини билдиради. У ўз ривожланишининг юқори даражали талабларига нисбатан ривожланишнинг долзарб даражасида жойлашган. Бу даражадаги навбатдаги ҳаракатлар ривожланишга туртки бўлади. Шу билан бирга талабаларнинг янги юқори даражали ривожланиш даражасидаги ўзгармас ўлчамига тегишли педагогик жараён бошланади. Бу эса ўқитувчининг педагогик мақсадларини жамлаб, ҳаракатлар ривожланишнинг кейинги зонасида аниқлаштиришини тақоза этади. Афсуски, ўқитувчи бунга эришиши учун ўқув режаларини такомиллаштириш талаб этилади. Ўқув режалари касбий-назарий\ ёки ўқув – назарий дидактикага асосланган тузилмаларга эга. Буларда мақсад ва мазмун ўз аксини топади. Албатта, агар ўқув режалари ҳаракат назариясига асосланиб ишланганда бу ўқитувчи учун бебаҳо ёрдам бўлган бўлар эди. Бунда ўқув режаларига ҳаракатларнинг шаклланиши тўғрисида гувоҳлик ҳам кириши керак эди.
Ривожланишнинг долзарб даражаси талабалар томонидан мустақил равишда ўқитувчининг ўйлаб қўйган ҳаракатлари орқали амалга ошишини ҳам албатта атаб кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Ўқитувчининг кўп қиррали тажрибаси шуни кўрсатадики, педагогик жараёнда талабаларнинг ривожланишида кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳам юз бериши мумкин. Ўз навбатида уларни талаба шахсининг ривожланишига нисбатан ва ундан ҳам муҳимроқ шаклланган ва ўйлаб бажарилган ҳаракатларда кўрамиз!
Юқорида айтилганларни шундай хулосалаш мумкин:
Ҳаракатларнинг мустақил шаклланиши таърифланган жараёнда ўша хусусиятлар мавжуд, фaқат бу олдинги жараёнларни солиштиргандаги мажмуавий ва кўзга ташланадиган 4-расмдаги кўрсатилган фаолият жараёнидир.
Мустақилликнинг шаклланиши қайтма алоқа орқали ўтади, режалаштиришга ва олдиндан тахмин қилишнинг иложи йўқ. Ўқитувчининг вазифаси ҳаракатларни ташкил этиш учун шарт - шароитлар яратишдир. Жараённи ўзи ўз-ўзини бошқариш тартибида кечади. Бу тўғрисида чуқурроқ тўхталиш керак. Ўз – ўзини бошқарувчи ҳаракатлар қандай кечади? Шу вақтгача биз «фаолият – ҳаракат» тартибсиз жараён, шунинг учун у қайтма алоқага ва чизиқли эмас деган фикрга келдик. Жараён вақтидаги ҳаракатлар маълум даражада келиб чиқадиган шароитлар уларнинг ривожланишига таъсир қилади. Бу фикрни мустақилликнинг шаклланиш жараёнига ҳам айтиш мумкин.
Талабалар бажарадиган ҳаракатлар нотўғри чизиқли тизимда вужудга келади. Тартибсиз ҳаракат назарияси бўйича борадиган бўлсак, унда талабалар ҳаракатларни қуйидаги 4 та усул билан бажариши мумкин.
1. Ҳаракатлари тартибсиз тарзда бажарилади.
2. Ҳаракатлари ҳаракат мақсадига йўналтирилган бўлади.
3 Ҳаракатлари даврий характерга эга.
4. Ҳаракатлари – чегаравий даврнинг юқори даражасидир.