Т алабаларда муаммоли семинар ёки амалий машғулотларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича билимлар ва кўникмаларни шакллан-тириш
АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Муаммоли семинар (амалий машғулот) муаммоли ўқитиш технологиясининг иккинчи ва учинчи даражасини амалга ошириш шакли бўлиб, муаммоли топшириқлар услубини қўллаш орқали таълим мақсадларига муваффақият билан эришилади.
Муаммоли вазиятнинг моҳияти талабаларга маълум бўлган маълумотлар ва тушуниши ҳамда тушунтирилиши учун олдинги билимлар етарли бўлмаган янги омиллар ҳамда ҳодисалар ўртасидаги диалектик зидликнинг юзага келтиришдир. Бу зиддият талабалар билимларини ижодий ўзлаштиришини ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, у муаммоли топшириқни ечиш жараёнида изчил очиб берилади.
Бу услубни амалга ошириш доирасида талаба муаммони ҳал этишга интилади ва қуйидаги бир қатор ишларни бажаради:
муаммоли вазиятни ўрганади;
муаммони ифодалайди;
муаммони ҳал этиш усулини излайди;
муаммони ҳал этади;
муаммо ечимини текшириш, хулосалар қабул қилишга унда муаммонинг муваффақиятли ечимини талабага ўқув мақсади-чуқур мавзу бўйича билим ҳосил қилиш, назарияни амалиётда ижодий қўллаш қобилиятини ривожлантиришга эришишга имкон яратади.
Муаммоли таҳлил кўникмаларига эга бўлиш талабаларга нафақат ўқув муаммоларини ечишда, муваффақиятга эришишга имкон беради. Шунинг учун талабаларда таълим жараёнида муаммоли топшириқлар услуби асосида таҳлил қила олиш малакасини шакллантириш ўқитувчининг асосий вазифасидир.
Муаммоли таҳлил босқичлари. Дастлабки босқич муаммоли вазиятнинг асосий жиҳатлари ажратилишини кўзда тутади. Муаммоли топшириқларни бажариш одатда талаба томонидан барча таклиф этилувчи материалларни диққат билан ўрганишдан бошланади. Кейин таҳлилнинг ўзи бошланади, яъни муаммонинг барча кўрсаткичлари (асосий муҳим мазмун, жиҳатлари ва муаммоли вазиятнинг батафсил тавсифланиш).
Иккинчи босқич-муаммоли вазиятни таҳлил қилиш, яъни объект ҳолатини аниқлаш.
Таҳлилли жараёнлар операциялар уч блокни ўз ичига олади:
танланган кўрсаткичларга мос объектнинг реал ҳолатини таърифлаш;
шу кўрсаткичлар бўйича объектнинг керакли ҳолатини аниқлаш;
реал ва керакли ҳолатларни таққослаш ҳамда объектнинг сабаблари, йўналишлари ва усулларини аниқлаш.
Кейинги босқичда муқобиллик майдонини шакллантириб муаммони ҳал этишнинг барча мумкин вариантлари аниқланади.
Сўнгра муаммо ечимини баҳолаш ва оптимал вариантини танлаш амалга оширилади. Муаммоли топшириқни ишлаб чиқиш катта меҳнат ва педагогик маҳоратни талаб этади. Муаммоли топшириқ (вазият «+» муаммо) талабаларни ўзлаштириш даражасига мос келиши керак. Таништирув материали жуда катта ҳажмда ёки мураккаб бўлса, талабалар маълумотларни ҳаммасини қабул қила ҳам олмайдилар, ечимини ҳам топишга қийналишади, ҳамда уларда ўқув фаолиятига бўлган ҳар қандай мотивация йўқолади. Тўғри ишлаб чиқилган муаммоли топшириқлар талабаларга назарияни реал вазият билан боғлашга имкон беради, уларга ўрганилаётган назарий материалнинг келгуси касбий фаолият учун амалий аҳамиятини тушуниб олишларига кўмаклашади.
Муаммоли ўқитиш таълим жараёнида талабаларни фаол иштирок этишга ундайди, чунки ўзида юқори даражали фаоллик элементларини, яъни зарурат - эҳтиёж - қизиқишини мужассам этади.
Муаммоли амалий машғулотларнинг тузилмалари намунасини келтирамиз (2.2-жадвал):
Do'stlaringiz bilan baham: |