Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,11 Mb.
bet32/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

Қисманизланма метод – муаммоли баёндан муаммоли ўқишга, вазифаларни мустақил қўйишга ва уларни мустақил ҳал этишга ўтишнинг ўзига хос кўплигидир.
Ўтказилган тажрибалар муаммоли ўқитишнинг катта самара келтиришини кўрсатди. Аммо шуни назарда тутиш керакки, муаммоли ўқитиш таълим жараёнига аста-секин, талабаларни муаммоли баён қилиш жараёнида ва қисман-изланма фаолиятидан фойдаланиш жараёнида тайёрлаш йўли билан киритилиши керак. Бутун ўқув материалини муаммоли йўл билан ўрганиш мумкин, деб ўйлаш ярамайди. Ўқув материалининг кўп қисми ўқитувчининг оддий баёни ёрдамида, талабаларнинг дарслик ва бошқа маълум усуллар орқали материални мустақил ўрганиши ёрдамида ҳам ўрганиб келинди ҳамда ўрганилади.
Муаммоли ўқитишда ўқитувчи аниқ ўқув мақсадларига йўналтирилган саволлар ва топшириқлар ишлаб чиқади. У муаммоли саволларни ҳал этишда ёки топшириқларни бажаришда талабаларнинг аниқ мақсадга йўналтирилган ҳаракатига туртки беради ва жараённи назорат қилади. Талаба эса ўз таълимининг фаол қатнашчиси бўлиб қолади. Муаммоли ўқитишнинг моҳияти шундаки, талабалар ўзлари муаммони мустақил ечишлари керак. Демак, ўқув материаллари ва топшириқлар тизими шундай тузилиши керакки, улар асосан мустақил фикр юритишга ҳамда ўрганишга қаратилиши лозим.
Муаммоли ўқитишнинг афзалликлари, ижобий ва яхши томонлари билан бир қаторда, унинг камчиликлари ҳам мавжуд. Унинг камчиликлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • ҳар қандай ўқув материалларини (масалан, рақамли ва миқдорий маълумотлар, далиллар, саналар) ҳам муаммоли вазиятни юзага келтирувчи қилиб бўлмайди;

  • ўқув муаммосини ҳар доим ҳам ифодалаш мумкин эмас;

  • муаммоли ўқитиш кўникмаларга ишлов бериш ва уларни малака даражасига ўтказиш имкониятига эга эмас;

  • талабалар билиши жуда осон бўлган ва жуда қийин бўлган масалалар муаммоли вазиятни яратмайди;

  • муаммоли ўқитишда иқтисод қилиш кам ҳамда катта вақт сарф қилишни талаб этади.

Муаммоли ўқитишдан фойдаланиш шартлари. Муаммоли ўқитишдан:

  • ўқув материалларининг мазмуни сабаб-оқибатли алоқа ва боғланишга эга бўлиб, тушунча, қонун ҳамда назарияни шакллантиришга қаратилган;

  • таълим олувчилар мавзуни муаммоли ўрганишга тайëр;

  • таълим олувчилар фанлардан мустақил фикрлашни ривож-лантиришга, тадқиқот кўникмаларини шакллантиришга, ишга ижодий ëндашишга қаратилган масалалар ечаëтган;

  • ўқитувчида предмет мавзусини муаммоли ўрганишга вақти бор;

  • ўқитувчи мос ўқитиш методларини яхши эгаллаган бўлсагина фойдаланиш мақсадга мувофиқ.




Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish