Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,11 Mb.
bet31/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

Биринчи тоифа. Муаммоли вазият кўпинча талаба янги амалий шароитларда олдин ўзлаштирган билимдан фойдаланиш зарурияти билан дуч келганда ҳосил бўлади. Бунда таълим олувчилар амалий топшириқларни ечиш учун билим, кўникма ва малакаларнинг етарлича эмаслиги далили билан тез-тез дуч келади. Бу далилни англаш талабаларда онгли қизиқишни уйғотади ҳамда янги билимларни излашга ундайди.
Иккинчи тоифа. Топшириқни ечишнинг назарий мумкин бўлган йўли ва танланган усулнинг амалий жиҳатдан амалга оширилмаслиги орасида қарама-қаршилик бўлган ҳолда муаммоли вазият осон юзага келади.
Учинчи тоифа. Ўқув топшириғини бажариш натижаларига амалий жиҳатдан эришиш ва талабаларда уни назарий асослаш учун билимларнинг йўқлиги орасида қарама-қаршилик бўлганда муаммоли вазият юзага келади.
Тўртинчи тоифани энг кўп тарқалган деб ҳисоблаш мумкин. Агар талабалар қўйилган масаланинг ечиш усулини билмаса, яъни талабалар томонидан янги далилни тушунтириш учун олдинги билимларининг етарли эмаслиги тан олинган ҳолда муаммоли вазият юзага келади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, муаммоли вазият ўқув-ишлаб чиқариш жараёнида талабаларда касбга бўлган қизиқишларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг энг муҳим омили бўлади.
Ўқув материалини муаммоли баён қилиш услубини қўллаш, амалий муаммоли-қидирув ишларини бажариш, ҳатто тадқиқот кўринишидаги амалларни олиб бориш тўғрисида сўз юритиш мумкин.
Ўқув материалини муаммоли услуб ёрдамида ўтиш муаммоли тузилган маъруза услуби орқали билим баёни давомида мулоҳаза юритиш, исботлаш, умумлаштириш, далилларни таҳлил қилиш, талаба фикрини ўз ортидан эргаштириш, уни фаолроқ бўлишига ундаш каби усуллардан фойдаланишни кўзда тутади.
Муаммоли баён - таълим олувчиларни муаммоли ўқитишга ўзига хос тайёрлашдан иборатдир. Бу шундай ўқитишки, унда талабалар олдида билим олиш соҳасига доир вазифалар қўйилади ҳамда улар бу вазифаларни ҳал этиш йўлларини мустақил равишда ёки ўқитувчи ёрдамида излайдилар. Ўқув материалини муаммоли баён қилиш шундай тузиладики, бунда ўқитувчининг ўзи муаммо қўяди, ўзи уни ҳал этади, талабаларга муаммони ҳал этиш намунасини кўрсатади. У талабалар тафаккурини турли усуллар билан фаоллаштиради, талабалар ҳам муаммонинг қандай ҳал этилишини кузатиб борадилар. Ўқитувчи талабани муаммони ҳал этишнинг иштирокчисига айлантиради. Бунда ўқитувчи фикр юритишни фаоллаштиришнинг тажрибалар ўтказиш, диафильмлар ва кинофильмлар, виртуал лавҳаларни намойиш қилиш, масалалар қўйиш ҳамда таълим олувчиларнинг тажриба бошланишидан олдин турли тахминларни айтишлари сингари воситалардан фойдаланади. Шу тарзда талабаларнинг тажрибага жиддий эътиборини қаратишга, уларни фикр юритиш фаолиятига, тажриба маълумотларини умумлаштиришга, хулосаларни таърифлашга жалб этишга эришилади.
Аммо талабалар ўқитувчи муаммони ҳал этиш сари қандай йўл билан бораётганлигини фақат кузатиб турсалар, илмий фикр юритиш методини эгаллай олмайдилар. Талабаларнинг ўзларини изланиш фаолиятига аста-секин жалб этиш ана шу мақсадга хизмат қилади.
Муаммоли таълимда қисман изланма ва эвристик қидирув методларини қўллаш мумкин. Бунда ўқитувчи таълим олувчилар олдига қатор изчил ва ўзаро узвий боғлиқ бўлган саволлар мажмуини қўяди. Талабалар уларга жавоб берганда қандайдир шаклларни айтадилар. Айтганлари тўғрилигини мустақил исботлашга ҳаракат қиладилар. Шу билан бирга янги билимларни ўзлаштиришда мустақил равишда олдинга силжишни амалга оширадилар. Агар эвристик суҳбатда бундай тахминлар янги мавзунинг фақатгина бирор қисмига алоқадор бўлса, муаммоли – қидирув суҳбатда талабалар муаммоли вазиятнинг бутун бир тизимини ечадилар.Таълимнинг муаммоли – қидирув услубларида кўргазмали қўлланмалар эсда сақлашни фаоллаштириш мақсадида эмас, балки дарсда муаммоли вазиятни яратадиган экспериментал масала-ларни қўйиш учун ишлатилади. Бу усулда талабаларга мустақил фикрлашининг устувор сабабларини аниқлаш осон кўчади.
Муаммоли – қидирув услублари кўпроқ ижодий билим фаолияти кўникмаларини ривожлантириш мақсадида қўлланилади. Улар талабаларнинг билимни чуқур англашига, мустақил эгаллашига ёрдам беради. Бу услублар, айниқса, қуйидаги ҳолларда самарали қўлланилади: ўқув жараёнида тушунча, қонун ва назария кабиларни шакллантириш кўзда тутилганда, далилий ахборотни маълум қилиш, меҳнат фаолиятида лаборатория - экспериментал ўқув ва кўник-маларини ҳосил қилишда, ўқув материалининг мазмуни принципал жиҳатдан янги бўлмасдан, илгари ўрганилганининг мантиқий давоми бўлса, унинг асосида талабалар янги билимни қидириш учун мустақил қадам ташласа, мазмун ҳодисадаги сабаб, оқибат ва бошқаларга олиб келса, қидирув услублари ўқитувчилар, талабаларни муаммоли вазиятни ечиш фаолиятига тайёрлаган ҳолларида қўлланилади. Шу нуқтаи назардан бу услуб ўзини тадқиқот ишига бағишлаган ёшларга билим беришда асқотади.
Қисман изланма метод талабаларни изланишнинг турли босқичларида тадқиқот фаолиятига жалб қилишни, муаммоларни топиш, гипотезани таърифлаш, исбот усулларини топиш, хулосаларни таърифлашга жалб қилишни тақозо этади.
Таълим олувчиларни изланиш фаолиятига жалб қилишнинг яна бир усули умумий вазифани бир қатор кичик вазифаларга бўлиш ва уларнинг айримларини талабалар ҳал этишидир.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish