Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,11 Mb.
bet33/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

Таянч иборалар
Муаммоли таълим, муаммоли – қидирув методи, муаммоли вазият, муаммоли баён, муаммоли семинар (амалий машғулот), муаммоли маъруза, қисман изланма метод, муаммоли таҳлил босқичлари, муаммоли вазият, топшириқ.


Адабиётлар



  1. Олимов Қ.Т. Замонавий таълим технологиялари. Монография. Тошкент – 2007. 87 б.

  2. Зиёмуҳаммадов Б., Абдуллаева Ш., «Илғор педагогик техноло-гиялари». Т.: Абу Али Ибн Сино, 2001. – 80 б.

  3. Узоқова Л.П. «Касб-ҳунар коллежларида махсус фанларни муаммоли ўқитиш технологияси («Тикувчилик ишлаб чиқариш» йўналишининг «Тикувчилик корхоналари жиҳозлари» фани мисолида) Пед.фан.номз.Диссертация. Тошкент, 2009. 154 б.

  4. Кудрявцев Т. В. Проблемное обучение истоки, сущность,перспективы.Серия «Педагогика и психология» // Знание.-Москва, 1991. - №4. - 89 с.

  5. Кудрявцев Т. В. Проблемное обучение: понятие и содержание // Вестник высшей школы.-Москва, 1984.- №4.– С.24-32.

  6. Никандров Н.Д. Проблемное обучение // Воспитание школьников.-Москва, 1983.-№12.-С. 13-14.

  7. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. Тошкент. 2008. 181 б.

  8. Педагогика: педагогические теории, систему технологии . Под. ред. Смирнова, М.:Издательский центр «Академия»,1999-544 с.

  9. Селевко Г.К. Современные образовательные технологии.-М.: Народное образование, 1998. – 256 с.


МУАММОЛИ МАЪРУЗА ТЕХНОЛОГИЯСИ
Талабаларда муаммоли маърузаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича билимларни шакллантириш


АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР


Таълим жараёнида муаммоли характердаги машғулотларни жорий этиш орқали талабаларнинг изланувчанлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда қуйидаги тўртта асосий мақсадга эришиш таъминланади:
1.Талабалар томонидан фан бўйича асосий билимларнинг тўлиқ ўзлаштирилишига эришиш;
2. Назарий тафаккурнинг ривожлантирилиши;
3. Фан мазмунига қизиқишнинг шакллантирилиши;
4. Бўлажак мутахассис касбий мотивациясининг ошиши.
Муаммоли маъруза шаклидаги машғулотларда ўқув мақсадларига эришиш муваффақияти ўқитувчи ва талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолияти билан таъминланади.
Ўқитувчининг асосий вазифаси маълумотни узатиш эмас, балки талабаларни илмий билимларини ривожлантиришдаги объектив зиддиятлар ва уларни ҳал этиш усулларини ўргатишдан иборатдир. Бу йўл талабалар илмий-изланувчанлик тафаккури услубини шакллан-тиради, уларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантиради. Ўқитувчи билан ҳамкорликда талабалар ўзлари учун янги билимларни очадилар, фанлар назарий асосларини эгаллайдилар.
Муаммоли маърузани ўқитувчи шундай тузадики, талаба онгида ўқув материалида берилган унга нотаниш билим ҳақида қуйидаги саволлар туғилсин: «Уни билиб олиш учун нима қилиш керак? Ушбу муаммо ечими тамойили қандай?» Айнан шу туфайли ўқув материали ўқув муаммоси шаклида берилади. Бу саволлар замирида маълум зиддиятларни қайд этувчи ва бу зиддиятни аниқловчи билан якунланувчи таълимий масала мантиқий шакли ётади. Зиддиятни ҳал этувчи саволга жавоб номаълум бўлиб, уни аниқлашда талаба интеллектуал қийинчилик каби ҳис этади. Ўқув муаммоси бошланғич муаммоларида зиддиятларни аниқлашдан кейин муаммоли вазият пайдо бўлади. Ўқитувчи талабани муаммо фаол ечими жараёнига жалб этгандагина талабанинг мустақил ижодий фаолияти рағбатлантирилади. Ўқитувчи ёрдамчи (маълумотли, муаммоли) саволларни қўяди, улар муҳокамасида талабаларнинг фаол иштирокини таъминлайди. Мунозара бошланишини рағбатлантиради, ҳаммани биргаликдаги фикрлаш ишига жалб этади ва фанда акс эттирилган маълум ечим йўлларини кўрсатиб муаммо ечимига қараб изчил олиб келади.
Талабаларнинг муаммо ечими жараёнида қатнашуви даражасига кўра таълимнинг турли даражада муаммоли ташкил этилиши фарқланади. Биринчи даража ўқитувчининг шундай фаолиятини кўзда тутадики, бунда ўқув материалини баён этишда у ўзи муаммони тўлиқ ёритади ва унинг ечими йўлини очиб беради ҳамда талабаларни қарши саволлар ёрдамида бирга фикрлашга жалб этади. Муаммоли таълимнинг иккинчи даражаси ўқитувчи томонидан муаммони қўйилиши ва ифодалаб қўйилишига йўл очади, кейин талабаларни унинг ечими йўлларини мустақил излашга йўналтиради. Учинчи даража муаммони ифодаламай ўқитувчи томонидан муаммоли вазиятнинг яратилиши ҳамда талабаларнинг кейинги мустақил фаолиятини кўзда тутади. Муаммоли ўқишни ташкил этишнинг тўртинчи даражасида ўқитувчи изланиш соҳасини белгилайди холос, муаммога «яқинлаштиради», лекин уни кўрсатмайди ва талабаларни мустақил изланишга йўналтиради.
Олий таълимнинг анъанавий тузилиши доирасида муаммоли таълимнинг барча шаклларини амалга ошириш учун уни аудиторияли ва аудиториядан ташқари таълимнинг муайян шаклларига мос-лаштириш зарурати келиб чиқади. Масалан, учинчи даражали муаммоли таълимни амалга ошириш учун талабалардан катта назарий тайёргарлик талаб этилади. Муаммолилик тўртинчи даражаси талабалар томонидан курс ишлари, битирув малакали ишларини тайёрлаш жараёнида бирон-бир лойиҳани тайёрлаш доирасида амалга оширилади. Умуман, муаммоли характердаги маърузаларни ўз ичига олган маърузалар курси бўлажак мутахассислар томонидан фан тамойиллари ва қонуниятларини, талабалар учун янги билимлар олиш ҳамда ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллаш услублари ижодий ўзлаштирилишининг таъминлаганлиги ҳисобланади. Муаммоли харак-тердаги маърузалар орқали талабаларнинг ўқув - ўрганиш фаолиятини, уларнинг мустақил аудитория ва аудиториядан ташқари ишини фаоллаштиришга эришиш мумкин.
Муаммоли маърузада янги билим талабалар учун номаълум тарзда киритилади. Муаммони ҳал этиш жараёнида талаба маълумотни оддий қайта ишлабгина қолмай, унинг ўзлаштиришини ҳис этади ва ўзи учун янги билимнинг субъектив «кашф этилишини» амалга оширади.
Муаммоли маъруза саволлар ва топшириқлари дидактик асосланган ҳолда тузилиши билан таъминланади. Муаммоли маърузада, ҳар қандай бошқа маърузадагидек каби, фан асосий қоидалари аниқ ҳамда чуқур ёритилиши, унинг мазмуни тўлиқлилиги ва тизимлилиги, ҳаракатга келтирувчи кучлар ҳамда ривожланиш манбаларини мантиқан тўғри оғзаки баён этиш асосий белги ҳисобланади.
Ўқитувчи томонидан маърузагача тузилган ўқув муаммоси ва ўзаро боғлиқ кичик муаммолар тизими маърузада ўқитувчининг жонли нутқида очиб берилади.
Ўқитувчи муаммоли маърузада мос услубий усуллар орқали (муаммоли ва маълумотли саволлар қўйиш, гипотезаларни илгари суриш ҳамда уларни тасдиқлаш ёки рад этиш, талабаларга «ёрдам сўраб» мурожаат этиш ва бошқа) талабаларни биргаликда фикрлашга, мунозарага чорлайди.

Қуйидаги схемада муаммоли маърузадаги муаммонинг ифодаланиши тасвирланган.

Ўқув мақсадларига самарали эришиш ва ўқув муаммосини ҳал этиш учун муаммоли вазият билан боғлиқ ҳамда уларни билмай туриб муаммоли вазиятни ҳал этиш жараёнини амалга ошириб бўлмайдиган назарий масалалар доирасида талабалар билимларини фаоллаштириш муҳимдир. Яъни талаба муаммо ечимига максимал яқинлаштирилиши ва тайёрланиши керак.


Муаммоли маъруза тузилмаларининг намунавий кўринишини қуйида келтирамиз (1-жадвал):

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish