Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ҲАРАКАТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎҚИТИШ



Download 2,11 Mb.
bet44/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

ҲАРАКАТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎҚИТИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ


Т алабаларда ҳаракатга йўналтирилган ўқитиш технологиясининг аҳамияти, мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида билимларни шакллантириш

АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Жамиятнинг барча жабҳаларидаги ўзгаришлар касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини тайёрлаш жараёнига таъсир қилади ва янги-янги талабларни қўяди. Ҳозирги пайтда ҳам назарий билим ва амалий кўникмага эга, ўзгаришларга мосланувчан, эркин фикрлайдиган, касбий ҳамда ҳаётий муаммоларини мустақил ҳал қила оладиган кичик мутахассисларга, кадрларга эхтиёж катта. Шу билан бирга, касб-ҳунар коллежи ўқувчиларидан ҳар томонлама билимдонлик, мустақил фикрлай оладиган шахс даражасини талаб этади. Бундай талабларнинг бажарилиши албатта уларни бутун ҳаёти давомида билим олишга ўргатиш орқали таъминланади. Бунинг учун касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида касбий компетенциялар билан бир қаторда ижтимоий ва шахсий компетенциялари ҳам шакллантирилиши керак. Шу сабабли ўқувчиларда ахборотни мустақил излаш, топиш ва таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Бунда ўқувчиларнинг керакли маълумотларни мустақил излаш, топиш ва таҳлил қилиш ҳамда амалда қўллай олиш қобилиятларини ривожлантириш орқали уларни мунтазам ўрганиш ва билим олишга ўргатилади. Бундай қобилиятлар ва компетенцияларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш ўқитиш жараёнига бошқача ёндашувни, яъни янги педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни талаб этади. Биз янги технологиялардан бири бўлган «Ҳаракатга йўналтирилган ўқитиш ва ўқиш» ҳақида фикр юритамиз.


«Ҳаракатга йўналтирилган ўқитиш ва ўқиш» тушунчаси ҳақидаги барча бахс-мунозараларда қуйидаги ягона ғоя илгари сурилади. Бу касб-ҳунар учун муҳим бўлган меҳнат фаолиятларга йўналтирилган ўқув жараёнини ҳаракатли ўқитиш асосида ташкил этиш ва ўтказиш орқали ўқувчиларда касбий компетенцияни шакллантириш ва ўстириш ғоясидир.
Ҳаракатга йўналтирилган ўқитиш:

  • ишлаб чиқариш вазиятларида ўқувчининг мустақил режалаштириш, ўтказиш ва баҳолаш ҳаракатларига асосланган касбий фаолиятни ўрганишга йўналтирилган;

  • ўқувчиларнинг дастлабки тажрибасига мос келувчи, фаолиятли ва муаммоли таълимларга асосланган;

  • барча ўқув жараёнлари элементларининг психологик қонуниятларга асосланган равишда тузилиши (когнитив-психологик назариялар, ҳаракатларни ростлаш назариялари, икки турдаги назарияларнинг прагматик боғланиши асосланиш масалан, абстракт яъни хаёлий, мавҳум, ўзида бегона ҳаракатни хаёлий тасаввур қилиш) ;

  • ўқувчиларни ўзлаштириш имкониятлари даражасида мустақил ҳаракат орқали ўқитиш; бунда таълим олувчилар ўзида бегона ҳаракатларни хаёлий тасаввур қилиш орқали эмас, балки фаол ҳаракат орқали ўрганадилар (воқеани ўрганиш орқали, лойиҳа орқали, тажриба орқали ўқиш);

  • муайян касбий ҳаракатларга ўргатиш, натижаларини назарий билимлар орқали эмас, балки синов тарзида аниқланади (масалан, электрик схеманинг ишлаб қобилиятини синаб кўриш);

  • талабаларда эгаллаган билимларидан қобилиятини ўстириш мақсадида ўқув жараёнларини режалаштириш ва ташкил этиш; (шахснинг ўсиши, умуминсоний қадриятларнинг шаклланиши);

  • янги билимни шакллантириш ва узатишга йўналтирилган (хатони қидириш уларни бартараф этиш);

  • мустақил ишбилармонликни белгиларини эгаллаш каби ҳаракатга йўналтирилган ўқитиш (масалан, корхона нуқтаи назаридан ёки мутахассис каби фикрлаш ва ҳаракат қилиш);

  • касбий ва шахсий компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятлар.

Касб-ҳунар коллежларида махсус фанларни харакатга йўналтирилган ўқитиш жараёнида талабалар ҳамда ўқитувчи роли ўзгаради ва янги ўқув маданияти юзага келади. Бу янги таълим парадигмаси бутун умр давомида таълим олиш ғоясига асосланади ва ўқиш фаоллиги, ўз-ўзини бошқариш, мустақил ўрганиш, ўқиш ҳамда ўрганишга қайта йўналтириш асосларини ўзида акс эттиради. Мустақил ташкил этилган таълим ўзида янги ўқув маданиятининг асосий моделини намоён қилади.
Бу метод анъанавий методлардан фарқли равишда талабаларга ўз-ўзини намоён қилишнинг жуда юқори даражасини белгилайди.
Янги ўқув шаклини фақат билимларни узатиш назариясидан ва ўз-ўзини бошқариш таълимига ўтишни билдиради.




Анъанавий таълим. Ҳаракатга йўналтирилган таълим.
Ҳаракатга йўналтирилган ўқиш ҳамда ўрганишни ташкил этиш асосан мустақил таълим жараёни ва ўқув ҳаракатларига таянади, унинг белгилари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:

  • фаолиятга йўналтирилган;

  • ўз-ўзини бошқарадиган;

  • фаол ҳаракат;

- компетенцияни ривожлантирувчи;

  • ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланган холда.

Уларни жорий қилиш янги ўқув маданиятини ва ролини тушунишдаги ўзгаришларни кўзда тутади.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish