Ўзбекистон ресрубликаси халқ таълими вазирлиги



Download 391 Kb.
bet3/14
Sana10.03.2022
Hajmi391 Kb.
#487981
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
8-9-синфлар учун

3 ва ундан кам балл – мулоқотчанлик даражангиз меъёрдан ортиқ даражада юқори. Жуда сергапсиз, сизга алоқаси бўлмаган ишларга аралашаверасиз, ҳал этишга қурбингиз етмайдиган муаммоларни бартараф этишга киришаверасиз, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз равишда ҳар хил низоларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлиб қоласиз

I.2.“Ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари ва интилишларини аниқлаш” методикаси.
Мақсад: ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари ва хоҳиш-истакларини ўрганиш, касбий кўникмани шакллантириш, менталитетимизга мос келадиган касб-ҳунарга йўналтиришнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётда унумли фойдаланишдан иборат.
Мазкур методика ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари ва интилишларини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Методика 9 та таъкид-ҳукмдан иборат бўлиб, 9 та шкала бўйича ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари ва хоҳиш-истакларини аниқлаш имконини беради.
Ўқувчиларга саволнома ва саволлар тартиб рақами ёзилган жавоб варақаси берилади. Ўқувчи жавоб варақасидаги савол тартиб рақами ёнига “Ҳа” жавоби учун “+”, йўқ жавоби учун “-” белгисини қўяди.
Методика саволлари:
Болалигингдан сен жуда яхши кўриб бажарадиган ишларинг:
1. Узоқ вақт ҳаракатли ўйинлар ўйнаш?
2. Ҳар-хил ўйинларни ўйлаб топиш?
3. Шашка, шахмат ўйнаш?
4. Ичида нима борлигини билиш учун ўйинчоқларни синдириш?
5. Шеър ўқиш ёки қўшиқ айтиш?
6. Бегоналар билан гаплашиш ёки саволлар бериш?
7. Мусиқа тинглаш ва рақсга тушиш?
8. Расм чизиш ёки бошқалар чизаётганда томоша қилиш?
9. Эртак тинглаш, ўзинг эртак ёки воқеалар ўйлаб топиш?
Сенга ҳозир ёқадими:
10. Жисмоний тарбия дарсларида ёки спорт мактабларида, сексияларда шуғулланиш ?
11. Ўз ихтиёринг билан бирор бир ишни ташкиллаштириш масъулиятини олиш?
12. Математик вазифаларни ечишда болаларга ёрдам бериш?
13. Буюк кашфиётлар ҳақида ўқиш?
14. Бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида қатнашиш?
15. Муаммоларни ҳал қилишда одамларга ёрдам бериш?
16. Санъат ҳақида бирор бир янгиликларни ўқиш ёки билиш?
17. Тасвирий санъат тўгаракларида шуғулланиш?
18. Эркин мавзуда иншо ёзиш?
Катта қониқиш ҳосил қиласанми:
19. Спорт мусобақаларида қатнашишдан?
20. Одамларга ишни тақсимлаб бериш малаканг борлигидан?
21. Мураккаб математик масалаларни еча олишингдан?
22. Электр ва радио асбобларни тузата олишингдан?
23. Саҳнада ўзингни эркин тута олишингдан?
24. Одамлар билан мулоқот қилишингдан?
25. Янги мусиқий асбоблар ва мусиқа асарлари билан танишлигингдан?
26. Бадиий кўргазмаларга ташриф буюрганингда?
27. Бирор бир кўрган ёки ўқиган воқеалардан?
Сени кўпроқ жалбэтади:
28. Узоқ муддатли жисмоний машқлар?
29. Сенинг ташаббусинг ва қатъиятлигинг талаб қиланадиган ишлар?
30. Математик топишмоқларни ечиш?
31. Бирор-бир буюмнинг моделини тайёрлаш?
32. Спектаклни саҳналаштиришда иштирок этиш?
33. Одамларга ёрдам бериш, ҳамдард бўлиш?
34. Бирор-бир мусиқа асбобини чалиш?
35. Қалам ёки бўёқларда расм чизиш?
36. Шеър, ҳикоя ёзиш ёки кундалик юритиш?
Сенга узоқ вақт шуғулланиш ёқади:
37. Спорт ёки жисмоний меҳнат билан?
38. Ғайрат билан меҳнат қилиш?
39. Чизмачилик билан шуғулланиш ёки шахмат ўйнаш?
40. Механизм ва асбоблар билан ишлаш?
41. Беморлар, ўзингданкичикларҳақидағамҳўрликқилиш?
42. Севимли китоб қаҳрамонлари тақдири ҳақида ўйлаш?
43. Мусиқий асарларни ижро этиш?
44. Расм чизиш, лойдан бирор бир нарса ясаш?
45. Маъруза қилишга тайёрланиш?

Download 391 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish