кафедраси мудири: Қ.С.Ярашев
“ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ГЕОГРАФИК АСОСЛАРИ” фани бўйича
Фан ва техниканинг жадал ривожланиши муносабати билан инсоннинг табиатдан фойдаланиш ва унга таъсир этиш воситалари ҳaм кучайиб бормоқда. Жамият билан табиат ўртасидаги ўзаро муносабат сифат жиҳатидан янги босқичга ўтди. Инсоннинг табиатга таъсири шу қадap кучайиб кетдики, катта ҳудудлар ландшафти ҳaмдa экологик шароити ўзгармоқда. Табиатдан тўғри фойдаланиш масаласини ўрганиш ва ҳал этишда илмий тадқиқот объектининг характери ва кўламига кўра география фани алоҳида ўрин тутади. Табиатдан тўғри фойдаланишни ташкил этиш учун барча табиий компонентларнинг ўзаро алоқадорлигини ҳaмдa бир - бирига таъсир этиб туришини ҳисобга олиш ва географик қобиқ турли қисмларининг хилма - хиллигини чуқур ўрганиш лозим.
Табиий ресурслардан фойдаланиш иқтисодиёти-ёш илмий фанлар жумласига кириб, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш, табиатдан фойдаланиш соҳасидаги молиялаштириш, режалаштириш, хуқуқий-меъёрий таъминоти борасида илмий асосланган қарорларни қабул қилишнинг янги йўналишларини очади.
Назарий жиҳатдан табиий ресурслардан фойдаланиш иқтисодиёти барқарор экологик иқтисодий ривожланишнинг илмий концепцияларни яратишга қаратилган. Фаннинг амалий аҳамияти эса инсон жамиятини ҳаёт фаолияти муҳитини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича илмий асосланган аниқ таклифларни ишлаб чиқишда кўринади.
Фанининг мақсади ва вазифалари
Фанини ўқитишдан мақсад - талабаларда табиатдан фойдаланишнинг тўғри ёки нотўғрилигини белгиловчи мезонни аниқлаш, табиатдан фойдаланишни тўғpи амалга оширишда, аввало, умумий географик қонуниятларга асосланиш, табиат билан жамият ўртасидаги эқологик-иқтисодий муносабатларнинг мазмуни ва моҳияти ҳақидаги билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборатдир.
Фаннинг вазифаси талабаларни табиатдан рационал фойдаланиш, яъни табиий шароит ва ресурслардан тўғри фойдаланиш, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни ўзгартириш каби масалаларни ҳал этишда инсон ва табиат муносабатларининг географик асосларини ўргатиш ва уларда табиатдан фойдаланишда географик билимларни қўллай олиш, табиий ресурслар, уларнинг иқтисодиётда тутган ўрни, улардан фойдаланишнинг илғор методлари билан таништириш, ўқув фани объект ва предмети, мақсад ва вазифаларини белгилаш, табиий ресурсларнинг географик тарқалишини карталарда ифодалаш, давлатларнинг табиий ресурс имкониятларини ҳисобга олиш, баҳолаш, прогнозлаш ва бошқариш масалаларига асосли далилий фикр – мулоҳазалар билдириш, Ўзбекистонда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳудудий жиҳатларини ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |