Ўзбекистон республикасининг


-2-БОБ. ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИНИ



Download 1,21 Mb.
bet54/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

20-2-БОБ. ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИНИ
МАЖБУРИЙ ИЖРО ЭТИШ УЧУН ИЖРО ВАРАҚАСИ
БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
(ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонуни тахриридаги боб)

155-6-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий


ижро этиш учун ижро варақаси беришнинг умумий қоидалари
155-7-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий
ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг
шакли ва мазмуни
155-8-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий
ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани
кўриб чиқиш тартиби
155-9-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий
ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари
155-10-модда. Хўжалик судининг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини
мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги
иш бўйича ажрими
155-6-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини
мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси
беришнинг умумий қоидалари

Ушбу бобда белгиланган қоидалар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақалари бериш тўғрисидаги аризалари хўжалик суди томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади.


Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг аризасига биноан хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза қарздор жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёхуд, агар қарздор жойлашган ер ёки яшайдиган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги хўжалик судига берилади.
155-7-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини
мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш
тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилади ва ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига қабул қилинган бўлса, ўша тараф ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.


Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада қуйидагалар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган хўжалик судининг номи;
2) ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби, жойлашган ери;
3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана;
5) ариза билан мурожаат этган ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олган сана;
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги талаб.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг тасдиқланган нусхаси. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори нусхаси мазкур ҳакамлик судининг раиси томонидан тасдиқланади, муваққат ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг нусхасидаги ҳакамлик судьясининг имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак;
2) ҳакамлик битимининг тегишли тарзда тасдиқланган нусхаси;
3) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза нусхаси ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига топширилганлиги ҳақидаги хабарнома ёки унинг юборилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, аризага вакилнинг ариза тақдим этишга бўлган ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат хўжалик суди томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 155-6-моддасида назарда тутилган талаблар ва ушбу модда қоидалари бузилган ҳолда берилган ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан аризачига қайтарилади.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish