Ўзбекистон республикасининг


-модда. Апелляция инстанциясининг қарори



Download 1,21 Mb.
bet62/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

171-модда. Апелляция инстанциясининг қарори

Апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилиниб, у барча судьялар томонидан имзоланади. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қарорда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
1) қарорни қабул қилган хўжалик судининг номи, қарор қабул қилинган сана, ишнинг тартиб рақами, қарорни қабул қилган суд таркиби, суд мажлиси котиби, мажлисда иштирок этган шахсларнинг фамилиялари ва ваколатлари, биринчи инстанцияда ҳал қилув қарори қабул қилинган сана ва ҳал қилув қарорини қабул қилган судьяларнинг фамилиялари; (ЎзР 30.08.2002 й. Қонуни таҳриридаги банд)
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи, апелляция шикояти (протести) берган шахснинг номи; (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)
3) қабул қилинган ҳал қилув қарори мазмунининг қисқача баёни;
4) ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш масаласи қўйилишига сабаб бўлган асослар;
5) апелляция шикояти (протести) юзасидан билдирилган мулоҳазада баён қилинган важлар; (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)
6) мажлисда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари;
7) ишнинг хўжалик суди томонидан аниқланган ҳолатлари, хўжалик судининг шу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар ҳамда хўжалик суди у ёки бу далилларни рад этишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаслигига сабаб бўлган важлар, шунингдек суд қарор қабул қилишда амал қилган қонун ҳужжатлари;
8) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилаётганда ёки ўзгартираётганда апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хулосаларига қўшилмаганлигининг сабаблари;
9) апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича хулосалар; (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)
10) суд харажатларининг тарафлар ўртасида тақсимланиши.
Қарор қабул қилинган вақтидан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор қабул қилинган кунидан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади.
Қарор устидан шикоят қилиш мумкин.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish