Ўзбекистон республикасининг


-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддати



Download 1,21 Mb.
bet61/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

167-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддати
(ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори устидан тушган апелляция шикояти (протести) хўжалик судига тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўрилади.


168-модда. Апелляция инстанциясининг ваколатлари

Хўжалик суди ишни апелляция инстанциясида кўргач:


1) суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, шикоятни (протестни)эса қаноатлантирмасликка; (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)
2) ҳал қилув қарорини тўла ёки қисман бекор қилиб, янги қарор қабул қилишга;
3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;
4) ҳал қилув қарорини тўла ёки қисман бекор қилиб, ишни юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўла ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
5) ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ушбу Кодекс 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонун таҳрирдаги қисм)
169-модда. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш асослари

Қуйидагилар хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади:


1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) хўжалик суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги;
4) моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
170-модда. Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки
нотўғри қўлланилиши

Агар процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, бу ҳол ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.


Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ҳар қандай ҳолда ҳам биринчи инстанция хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади, агар:
1) иш суд томонидан ноқонуний таркибда кўрилган бўлса;
2) суд ишни ишда иштирок этувчи, мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрган бўлса;
3) ишни кўришда суд иши юритиладиган тил тўғрисидаги қоидалар бузилган бўлса;
4) суд ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса. Ушбу шахслар бундай ҳал қилув қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидир;
5) ҳал қилув қарори судьялардан бирортаси томонидан имзоланмаган бўлса ёки ҳал қилув қарорида кўрсатилмаган судьялар томонидан имзоланган бўлса;
6) ҳал қилув қарори ишни кўрган таркибдаги судьялардан бошқа судьялар томонидан қабул қилинган бўлса;
7) ишда суд мажлисининг баённомаси бўлмаса ёки у ушбу Кодекс 134 моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахс томонидан имзоланмаган бўлса.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish