Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»


-модда. Адлия органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари



Download 441,05 Kb.
bet18/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

13-модда. Адлия органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Адлия органлари:
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот бўйича фаолиятни амалга оширади ҳамда мувофиқлаштириб боради;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунигаасосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Адлия органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



Ш А Р Ҳ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги


ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низом»да келтирилган ваколатларга асосланиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади. Бу борада улар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурлари бўйича таклиф ва тавсиялар бериш ёки ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг лойиҳаларини тақдим этиш кабилар орқали иштирок этадилар.
2. Адлия органлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низом»да белгиланган тартибга кўра адлия органлари тизими бўйича (республика, вилоят, туман (шаҳар) кесимида) мавжуд криминоген вазият ҳамда жиноятчиликнинг сабаб ва шароитлари таҳлилидан келиб чиқиб ёки ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тасдиқланган давлат ёхуд ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир соҳавий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширилишини таъминлайди.
Адлия органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тасдиқланган давлат ва ҳудудий дустурларнинг ижросини таъминлаш жараёнида соҳавий дастурларни республика, вилоят, туман (шаҳар) кесимида юқоридан қуйига бўйсинувчи шаклда ишлаб чиқадилар, тасдиқлайдилар ва амалга оширадилар.
3. Адлия органлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низом»га асосан ўрганиш ва назорат қилиш объекти бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа тузилмаларга аниқланган қонун бузилишларини, уларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича умумлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини назорат қилиш материалларини кечиктириб бўлмайдиган чоралар қабул қилиш учун юборади. Айни бир вақтнинг ўзида текширувлар натижасида аниқланган энг жиддий қонун бузилишлар бўйича материаллар ва умумлаштиришларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига юборади. Шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларида «оқ доғлар»ни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлайди ва бартараф этиш чораларини кўради.
4. Адлия органлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низом»га асосан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳига раҳбарлик қилади.
Аҳоли билан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, ушбу ишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.
Адлия органлари жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини самарали мувофиқлаштириш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:
– ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълимнинг аҳволини таҳлил қилади, уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
– жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларнинг аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этади;
– ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этади, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг замонавий шаклларини жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
– олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг талабалари ва ўқувчилари учун юридик дарсликлар, ўқув қўлланмалари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари, шунингдек бошқа юридик адабиётлар нашр этиш режаларини ишлаб чиқади ва нашр этилишини ташкил этади;
– жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
– адлия органлари ва муассасалари учун ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини ташкил қилади;
– адлия органлари ва муассасаларини зарур қонунчилик материаллари билан таъминлаш чораларини кўради;
– Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ва сақлашни ташкил қилади, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлайди;
– давлатлараро ҳуқуқий ахборотлар алмашишни амалга оширади;
– кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларининг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами»нинг расмий нашр этилишини ташкил этади;
– тегишли давлат бошқаруви органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотларининг электрон базасини яратиш қоидаларини белгилайди, уларнинг ижро этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
5. Адлия органлари «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низом»га кўра давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштиради, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга оширади.
Адлия органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга оширади. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан қуйидагиларни амалга оширади:
– давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарликни амалга оширади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
– давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасига доир қонун лойиҳаларини тайёрлашнинг зарурлиги масалалари бўйича олдиндан келишишни амалга оширади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан таҳлил қилади ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
– давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилишни амалга оширади.

Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish