Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»


-модда. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари



Download 441,05 Kb.
bet12/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

6-модда. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари қуйидагилардан иборат:
ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси;
ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси;
ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси;
ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси.



Ш А Р Ҳ

Илмий-амалий шарҳланаётган мазкур қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирларининг самарали амалга оширилишини таъминлашда, шунингдек бу борадаги ишларни режалаштириш, қилинган ишларнинг таҳлилини олиб бориш каби масалаларда қулайликлар яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактика турларига бўлинган. Ушбу турларнинг ҳар бири ўзига хос хусусият ва авзалликларга эга. Мисол учун, ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси орқали эришиладиган ютуққа ҳуқуқбузарликларнинг махсус ёки якка тартибдаги профилактикаси билан эришиш жуда мушкул вазифа ҳисобланади.


Қонуннинг кейинги моддаларини шарҳи орқали айнан ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг юқорида келтириб ўтилган турларининг авзаллиги ва ўзига хослигига ёритилади.


2-БОБ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ВА УНДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ОРГАНЛАР ҲАМДА МУАССАСАЛАР, УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг самарали ишлаб туришига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожланиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир тегишли чора-тадбирларни кўради;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



Ш А Р Ҳ

1. Вазирлар Маҳкамаси ўзининг ижтимоий-ҳуқуқий мақомидан, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5-моддаси 1-қисм 4-банди билан берилган ваколати доирасида, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди.


Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини таъминлаш фаолияти деганда, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
98-моддаси ҳамда 2003 йил 29 августида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида келтирилган таркиби, яъни вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг раҳбарига топшириқлар бериб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг ишлаб чиқилишида иштирок этишга жалб этиш ҳамда кўриб чиқилишини таъминлашга доир фаолиятлар тушунилади.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишлаб чиқилган давлат дастурларини тасдиқлаш фаолияти эса ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг фақат Вазирлар Маҳкамасининг қарори билангина тасдиқланиши ва ижтимоий хаётга татбиқ этилиши назарда тутилади.
2003 йил 29 августида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддасида берилган ваколатлар доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг амалга оширилишини таъминлаш фаолиятини назорат қилади, уларнинг амалга оширилиши юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини таклиф қилиш ҳамда уларнинг ахборотларини эшитишга ҳақли саналади. Бу борада дастурда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг девонига юклатилган.
2. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасида белгиланган тартиб бўйича Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг самарали ишлаб туришига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ҳамда фармойишлар ишлаб чиқади ва қабул қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги норматив тусга ёки ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари шаклида қабул қилинса, тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган қонунчилик ташаббуси билан чиқиши мумкин.
3. Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонуннинг «Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколатлари», ‒ деб номланган 20-моддасида белгиланган ваколатлари доирасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир тегишли чора-тадбирларни кўради.
4. Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддаси 1-қисмида берилган ваколатлари доирасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради.
5. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонуннинг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари», ‒ деб номланган 2-моддасига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатларини амалга ошириши мумкин.



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish