Ўзбекистон Республикасининг темир йўл


IV боб. ТАШИШ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ ВА



Download 437 Kb.
bet7/11
Sana01.05.2022
Hajmi437 Kb.
#600660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
УСТАВ гос.язык. версия на 17.04.13 г.

IV боб.
ТАШИШ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ ВА юк ташиш тўловларини ундириш

34. Юк жўнатувчи ҳар бир юк жўнатиш учун лозим тарзда тўлдирилган юк хатини жўнатаётган темир йўл станциясига тақдим этиши шарт. Бу юк хати асосий ташиш ҳужжати ва темир йўл транспортида юк ташиш шартномаси ҳисобланади.


35. Юк ташиш шартномасига кўра юк жўнатувчи ва юк олувчи юкни ташиганлик учун темир йўлга тўланиши лозим бўлган барча тўловларни тўлиқ ҳажмда тўлаш мажбуриятини олади, темир йўл эса юк жўнатувчидан қабул қилинган юкни тайинланган темир йўл станциясигача етказиб бериш ва уни юк олувчига топшириш мажбуриятини олади.
Юк хати муайян юк олувчининг номига тузилиб, юк жўнатувчи томонидан имзоланади ва юкнинг бутун ҳаракатланиши йўлида у билан бирга бўлади ва тайинланган темир йўл станциясида юк олувчига юк билан бирга топширилади. Юкни ташиш учун қабул қилиб олинган вақт юк хатига қўйилган темир йўл станциясининг тақвим штемпели билан тасдиқланади.
Юкнинг ташиш учун қабул қилинганлиги темир йўл станцияси томонидан юк жўнатувчига берилган юк квитанцияси билан тасдиқланади.
Ички алоқа йўлидаи юк хатининг шакли ва уни тўлдириш тартиби, шунингдек, юк квитанциясининг шакли темир йўл томонидан тасдиқланади.
Халқаро алоқа йўлидаги юк хати ва бошқа ташиш ҳужжатларининг шакли Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимида (шартномасида) белгиланади.
Ички алоқа йўлидаги доимий йўналишларда оммавий юкларни ташишда Юкларни ташиш қоидаларида назарда тутилган ҳолларда муайян йўналиш ёки вагонлар гуруҳи бўйича битта юк хати рамийлаштирилишига рухсат этилиши мумкин.
Темир йўл станциялари юк жўнатувчиларга юк хатларининг бланкаларини тақдим этишлари шарт.
36. Юк жўнатувчи юк хатида ўзи томонидан кўрсатилган маълумотлар нотўғрилиги, ноаниқлиги ёки тўлиқсизлигининг барча оқибатлари учун жавобгардир.
Темир йўл ушбу маълумотларнинг тўғрилигини текширишга ҳақли, шунингдек, юк жўнатувчи томонидан кўрсатиладиган юклар оғирлиги танлов асосида ўлчаш йўли билан мунтазам текширилишини таъминлайди.
37. Юк жўнатувчига тайинланган темир йўл станциясини ўзгартирмаган ҳолда юк хатида кўрсатилган юк олувчини ўзгартириш ҳуқуқи берилади.
Юк олувчини ўзгартириш тўғрисидаги ариза жўнатаётган темир йўл станциясининг бошлиғига юк квитанциясининг асл нусхаси илова қилинган ҳолда берилади. Темир йўл юк жўнатувчининг топшириғини фақат, агар юк ҳали юк олувчига топширилмаган бўлса, бажаради.
Юкни бошқа юк олувчига топшириш тартиби Юкларни ташиш қоидалари билан белгиланади.
38. Темир йўл юк жўнатувчининг (юк олувчининг) ёзма аризасига мувофиқ ташиш учун қабул қилинган юк тайинланган темир йўл станциясини Юкларни ташиш қоидаларида белгиланган тартибда ўзгартириши (юкни бошқа манзилга юбориши) мумкин.
39. Юк олувчи ёки тайинланган темир йўл станцияси ўзгартирилган барча ҳолатларда, бу ҳақда ариза берган юк жўнатувчи ушбу ўзгартиришнинг оқибатлари учун дастлабки юк олувчи олдида жавобгар ҳисобланади ва юк жўнатувчи, дастлабки юк олувчи ҳамда амалдаги юк олувчи ўртасидаги ҳисоб-китобларни тартибга келтириши шарт.
40. Юкларни ташиш учун юк тезлигида, шунингдек, оширилган тариф бўйича тўлов орқали катта тезликда қабул қилинади.
Катта тезликда ташиш учун юклар темир йўл томонидан белгиланадиган йўналишлар бўйича қабул қилинади.
41. Юкларни ташиш чоғида тўланадиган юк ташиш ҳақи, қоидага кўра, темир йўлининг Тариф қўлланмасига мувофиқ, ҳисобланган масофа учун ундирилади.
Темир йўл юк жўнатувчиларнинг илтимосига кўра юк жўнатувчи томонидан кўрсатилган йўналиш бўйича юкни ташиш учун қабул қилиши мумкин бўлган ҳолларда, юк ташиш ҳақи амалда босиб ўтилган масофа учун ундирилади.
42. Ички алоқа йўлида доимий фойдаланишга қабул қилинган темир йўл линиялари бўйича юклар, йўловчилар ва багажни ташиш тарифлари темир йўл томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади.
Юк ташиш тўловлари ва жарималарни ҳисоблаш қоидалари темир йўл томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
43. Темир йўл қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда ички алоқа йўлида истисно тарзидаги тарифларни белгилаш;
б) темир йўл шоҳобчаларига вагонларни бериш ва уларни тозалаш, манёвр ишлари, юкларни тортиш, вагонларни ювиш ва дезинфекция қилиш, номенклатура юкларини қўриқлаш каби юкларини ташиш билан боғлиқ қўшимча иш ва хизмат операциялари учун мажбурий тўлов ставкаларини тасдиқлаш;
в) алоҳида йўналишларда юк билан амалда босиб ўтилган масофа учун ҳисоб-китоб тартибини белгилаш.
Юклар, йўловчилар, багаж ва юк-багажни ташиш билан боғлиқ қўшимча ишлар ва хизматлар учун тўловнинг қолган ставкалари шартнома асосида белгиланади.
44. Темир йўл:
а) темир йўл инвентарь паркининг ҳаракатдаги таркибидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи ставкаларини;
б) юклар, йўловчилар ва багажни ташиш тарифларини ҳамда вақтинчалик фойдаланиш учун очиқ бўлган қурилаётган темир йўл линиялари бўйича ушбу ташиш билан боғлиқ қўшимча ишлар ва хизматлар ҳақини тасдиқлайди.
45. Ташиш тарифлари, қўшимча ишлар ва хизматлар учун мажбурий тўлов ва жарималар темир йўлининг Тариф қўлланмасида чоп этилади.
46. Юкни ташиганлик учун темир йўлга тўланиши лозим бўлган барча тўловлар жўнататаётган темир йўл станциясида юкни ташиш учун қабул қилингунга қадар тўланиши керак. Алоҳида ҳолатларда, юк жўнатувчининг ёки юк олувчининг ёзма мурожаати асосида, темир йўл юк ташиш тўловларини юкни олувчи томонидан тайинланган темир йўл станциясида юк тоширилгунга қадар тўлашга рухсат этиши мумкин.
Темир йўл хизматлари учун қарзлар ҳосил бўлган ҳолларда юк жўнатувчига ёки юк олувчига Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажм ва тартибда пеня ҳисобланади. Темир йўл мўжалдаги ташиш бўйича тўловлар амалга оширилгунга қадар, шунингдек, аввалги ташиш учун қарзлар тўлангунга қадар юкни ушлаб туришга ҳақли. Бутун ушлаб туриш даври учун вагонлар ва контейнерларнинг бекор туриб қолгани учун жарима ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари ҳисобланган юк жўнатувчилар ва юк олувчилар юк ташиш тўловларини ҳамда қўшимча ишлар ва хизматлар ҳақи тўловини эркин айрбошланадиган валютада қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Темир йўл томонидан ташишлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар юк олувчилар билан юкларни топшириш чоғида амалга оширилади.
Темир йўл Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан ёки у томонидан ваколатланган орган билан келишган ҳолда ташишлар учун ҳисоб-китобларнинг бошқача тартибини белгилаши мумкин.
47. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ҳисобланган юк жўнатувчилар ва юк олувчилар темир йўл орқали юкларни ташиганлик учун ҳисоб-китобларни темир йўл улар билан Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида юкларга транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш юзасидан шартномавий муносабатларни йўлга қўйган экспедиторлик ташкилотлари орқали амалга ошириши мумкин. Экспедитор темир йўл билан юкни ташиганлик учун ҳисоб-китобларни амалга ошириши шарт ва темир йўл олдида ташиш жараёнида унинг айби билан ёки юк жўнатувчининг, юк олувчининг айби билан юзага келган зарарлар учун жавобгардир.
48. Ҳаракатланиш йўлида бутлигини таъминлаш мақсадида, юкларнинг алоҳида турлари, темир йўлнинг ҳарбийлашган қўриқлаш (идоравий қўриқлаш) нарядлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бўлинмалари ёки юк жўнатувчиларнинг (юк олувчиларнинг) кузатиб борувчилари томонидан қўриқланиши ва кузатиб борилиши лозим.
Темир йўлнинг ҳарбийлашган қўриқлаш нарядлари томонидан қўриқланадиган ва кузатиб бориладиган юклар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Юкларни қўриқлаганлик ва кузатиб борганлик учун темир йўл қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ундиради. Юкларни қўриқлаганлик ва кузатиб борганлик учун тўлов тариф масофасига мутаносиб боғлиқликда бўлади. Рўйхатда кўрсатилган юклар юк жўнатувчининг (юк олувчининг) кузатиб борувчилари томонидан кузатиб борилган ҳолларда қуриқлаш учун қўшимча ҳақ ундирилмайди.
Юк жўнатувчининг (юк олувчининг) хоҳишига кўра темир йўлнинг ҳаракатланиш йўлида юкларни қўриқлаш билан шуғулланувчи бўлинмаси шартнома асосида юқорида кўрсатилган рўйхатга киритилмаган юкларни қўриқлаш ва кузатиб бориш хизматларини кўрсатиши мумкин.
Алоҳида ва махсус юкларни қўриқлаш ва кузатиб бориш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари ва давлат бошқаруви органларининг бошқа ваколатланган бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Бундай юклар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ташувларнинг алоҳида шарт-шароитларини талаб қилувчи (тез бузиладиган, ўта қимматбаҳо, ногабарит ва б.) юклар бутун ҳаракатланиш йўлида юк жўнатувчининг (юк олувчининг) кузатиб борувчилари томонидан кузатиб борилади. Бундай юклар рўйхати ва уларни ташиш шарт-шароитлари Юкларни ташиш қоидалари билан белгиланади.


Download 437 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish