IХ боб.
ТЕМИР ЙЎЛ, ЮК ЖЎНАТУВЧИЛАР, ЮК ОЛУВЧИЛАР ВА ЙЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.
ДАЛОЛАТНОМАЛАР, ТАЛАБЛАР ВА ДАЪВОЛАР
116. Темир йўл, юк жўнатувчилар, юк олувчилар ва йўловчилар юк ташувлари бўйича мазкур Низомга биноан моддий жавобгарликка эга.
Темир йўлга, юк жўнатувчиларга, юк олувчиларга ёки йўловчиларга юкланган жавобгарликни ўзгартириш ёки бекор қилиш мақсадида темир йўлнинг юк жўнатувчилар, юк олувчилар ва йўловчилар билан ҳар қандай олдиндан битимга келиши ҳақиқий эмас ва бу ҳақда юк хатида қўйилган ҳар қандай белгилар мазур Низомда ёки юк ташиш Қоидаларида, Йўловчи, багаж ва юк-багаж ташиш Қоидаларида назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқий кучга эга эмасдир.
117. Йўловчи вагонларидан ва вокзал хоналаридан фойдаланишда йўловчилар жамоат тартибига риоя қилишлари, темир йўл транспортининг мол-мулкини авайлаб-асрашлари даркор. Йўловчи, багаж ва юк-багаж ташиш, поездларнинг ҳаракат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги Қоидаларини бузган тақдирда, йўловчилар Ўзбёкистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
118. Темир йўл, агар ташиш учун қабул қилинган багажнинг йўқотилиши, камомади, бузилиши ёки шикастланиши, ҳамда кечиктириб етказиб берилиши унинг айбига кўра содир бўлмаганлигини исботлаб беролмаса, йўқотилиш, камомад, бузилиш ёк шикастланиш, ҳамда кечиктириб етказиб бериш бўйича моддий жавобгарликка эга бўлади.
Темир йўл багажнинг йўқотилиши, камомади, бузилиши ёки шикастланиши бўйича, эълон қилинган қиймати миқдорида жавобгар бўлади, агар темир йўл эълон қилинган қиймат ҳақиқий қийматидан ортиқ эканлиги исботлаб беролса, ҳақиқий қиймати миқдорида жавобгар бўлади.
Йўловчи томонидан ташиладиган қўл юкининг бутлиги ва сақланиши учун жавобгарлик, йўловчининг мажбуриятига киради.
119. Багажнинг ёки юк-багажнинг етказиб бериш муддатини кечтирганлик учун темир йўл, тўлиқсиз суткаларни тўлиқ суткага ҳисоблаб, ҳар бир сутка учун қуйидаги миқдорда жарима тўлайди:
Багаж учун – юк ташиш ҳақининг 5 %, аммо юк ташиш ҳақининг 50% дан ортиқ бўлмаган;
Юк-багаж учун – юк ташиш ҳақининг 1,5 %, аммо юк ташиш ҳақининг 30 % идан ортиқ эмас.
120. Ташиш бўйича режани бажармаганлик учун темир йўл ва юк жўнатувчи моддий жавобгарликка эга.
Ташув режасини амалга ошириш учун вагонлар ва контейнерларни етказиб бермаганлиги учун темир йўл, ҳамда етказиб берилган вагонлар ва контейнерлардан фойдаланилмаганлиги учун ёки режада назарда тутилган вагонлар ва контейнерлардан воз кечганлиги учун юк жўнатувчи қуйидаги миқдорларда жарима тўлайди:
тонналарда ва вагонларда ташилиши режалаштирилган юклар бўйича – юкнинг ҳар бир ортилмаган тоннаси учун энг кам иш ҳақининг 0,1 баравари миқдорида;
фақат вагонларда ташилиши режалаштирилган юклар бўйича – ҳар бир ортилмаган вагон учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;
контейнерларда ташиладиган юклар бўйича:
энг кам иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида - ҳар бир юкланмаган 3-5 тоннали контейнер учун;
энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида - ҳар бир юкланмаган 10, 20 футли контейнер учун;
энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида - ҳар бир юкланмаган 30, 40 футли ва ундан кўп йирик тоннали контейнер учун.
Темир йўл вазифаси бўйича юк жўнатувчи томонидан режани бажармаганлиги учун (халқаро темир йўл алоқалари йўналишида) қуйидаги миқдорларда жарима тўланади:
тонналарда ва вагонларда ташилиши режалаштирилган юклар бўйича –ҳар бир ортилмаган юк тоннаси учун энг кам иш ҳақининг 0.05 баравари миқдорида;
фақат вагонларда ташилиши режалаштирилган юклар бўйича – ҳар бир ортилмаган вагон учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;
контейнерларда ташиладиган юклар бўйича:
энг кам иш ҳақининг 0.2 баравари миқдорида - ҳар бир юкланмаган 3-5 тонналик контейнер учун;
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида - ҳар бир юкланмаган 10, 20 футлик контейнер учун;
энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида - ҳар бир юкланмаган 30,40 футлик ва ундан кўп йирик тоннали контейнер учун.
Муайян йўналиш ортилишини таъминламаганлик учун айбдор томондан қарши томон фойдасига юк ташиши режасини бажармаганлик учун жаримадан ташқари, ҳар бир ортилмаган йўналиш учун энг кам иш ҳақининг 8 баравари миқдорида жарима ундирилади.
121. Юк жўнатувчи қуйидаги ҳолатларда юк ташиш режасини бажармаганлик учун жарима тўлашдан озод этилади:
а) темир йўлнинг шахобча йўлкаларида ҳаракатнинг тўхтаб қолишига олиб келган табиий офат ҳодисаларига кўра (зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар), ёки амалдаги қоидаларларга мувофиқ ортиш-тушириш ишларини бажариш таъқиқланганлигига кўра, шунингдек корхонада авария содир бўлганлиги оқибатида, агар камида ишлаб чиқариш 3 суткага тўхтатилган бўлса, бу ҳақда ортиш темир йўл станцияси бошлиғини мажбурий тарзда ёзма хабардор этиш шарти билан;
б) мазкур Низомнинг 51-моддасига мувофиқ юкларни ортиш таъқиқланган ва тўхтатилган ёки чекланган ҳолларда;
в) олдиндан юк жўнатувчининг розилиги олинмасдан ортишни зичлаштириш тартибида режа меёридан ташқари юк жўнатувчига ажратилган вагонлардан (контейнерлардан) ифойдаланилмаганда;
г) жорий ўн кунликнинг айрим кунларида йўл қўйилган режадан кам ортиш ҳолати юк жўнатувчи томонидан ўша календарь ўн кунликнинг ошқа кунлари мобайнида тўлдирилганда;
д) вагонлар ва тонналарда ташилиши режалаштирилган юклар бўйича режа тонналар ҳисобида бажарилганда.
Агар юк жўнатувчи, вагонларни (контейнерларни) техник меёрлардан ортиқ даражада зич юклаши натижасида режада назарда тутилганга нисбатан кам миқдордаги вагон (контейнер)лардан фойдаланган бўлса, тегишли миқдоридаги вагонларга (контейнерлар)га юк ортилмай қолиши учун жаримага тортилмайди.
Агар юк жўнатувчи ёзма равишда ортиш кунидан камида 2 сутка олдин вагонлар (контейнерлар) дан фойдваланмаслиги тўғрисида станцияни хабардор этса, жаримасуммаси учдан бирига камайтирилади.
122. Темир йўл қуйидаги ҳолатларда юк ташиш режасини бажармаганлик учун жарима тўлашдан озод этилади:
а) табиий офат ҳодисалари (қор ёки қум уюмлари босиши, сув тошқинлари, ёнғинлар) сабабли ортиш учун вагон ва контейнерларни етказиб бериш мумкин бўлмаганда;
б) мазкур Низомнинг 51-моддасига мувофиқ юкларни ортишнинг тақиқланиши ва тўхтатилиши ёки чекланишида;
в) юкдан бўшатиш чоғида вагонлар (контейнерлар) юк жўнатувчи томонидан кечиктириб қолинганда. Бу ҳолда темир йўл юкни бўшатиш учун ушланиб қолган ёки шу сабабли ортиш учун етказиб берилиши мумкин бўлмаган вагонлар (контейнерлар) миқдори ҳисобидан мазкур юк жўнатувчига етказиб бермаганлик учун жаримани тўлашдан озод этилади;
г) юк жўнатувчи темир йўлга тўланиши зарур бўлган тўловларни амалга оширилмаганда.
123. Ой тугаши билан, бироқ кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан, темир йўл станциясининг бошлиғи юк жўнатувчини ортиш режасини бажармаганлиги учун темир йўлга ва юк жўнатувчига тўланадиган тегишли жарима суммалари бўйича ҳисоб-китобни хабар қилади.
Темир йўлга ёки юк жўнатувчига тўланиши лозим бўлган суммалар 5-кунлик муддатда тўланиши шарт.
124. Темир йўл, юкни ташишга қабул қилган пайтдан бошлаб, юк олувчига топширишга қадар, ёки уни Юкларни ташиш Қоидаларига мувофиқ бошқа корхонага ўтказиб бергунга қадар бут сақланиши учун жавобгар бўлади, агар юкнинг йўқолиши, камомади, зарарланиши темир йўл томонидан олдини олиш ва бартараф этиш ўзига боғлиқ бўлмаган қуйидаги ҳолатлар натижасида содир бўлганини исботлаб беролмаса:
а) юк жўнатувчи ёки юк олувчининг айби билан;
б) ташиладиган юкнинг махсус табиий хусусиятлари сабаблари;
в) идиш йўлда шикастлгани излари мавжуд бўлмаса, юкни ташишга қабул пайтида ташқи кўринишидан идиш ёки ўровнинг пайқалмаган камчиликлари бўлса ёки ўрнатилган стандартларга ёхуд юкнинг хоссаларига мос келмайдиган идиш ишлатилган бўлса;
г) юкни ташиш ёки сақлаш чоғида юкни бут сақлаш учун махсус шароитлар ёки эҳтиёт чораларини талаб қилувчи махсус хоссаларини юк хатида кўрсатмасдан топширидган бўлса;
д) намлиги ўрнатилган меёрдан юқори бўлган юкни ташишга топширилса.
125. Темир йўл қуйидаги ҳолатларда юкнинг йўқолиши, камомади, зарари ёки шикастланиши учун жавобгарликдан озод этилади, агар:
а) юк, юк жўнатувчининг яроқли қулфлаш-пломбалаш ускуналари (пломбалар билан) билан соз вагонда (контейнерда) ёки яроқли ҳимоя маркировкаси билан йўлда ортиқча ортилган юксиз соз ҳолатдаги усти очиқ ҳаракатдаги составда келган, ёхуд ишга яроқли боғлашлар билан келган, ёки юкнинг бутлигидан далолат берувчи бошқа белгилар мавжуд бўлса;
б) юкнинг камомади, бузилиши ёки шикастланиши юкни очиқ ҳаракатдаги составда ташиш билан боғлиқ табиий сабаблар натижасида юзага келган бўлса;
в) юк жўнатувчининг (юк олувчининг) кузатувчиси ҳамроҳлигида ташилган, ёки юк жўнатувчилар (юк олувчилар) билан тузилган шартномаларга мувофиқ, бошқа ваколатли шахслар томонидан қўриқланган бўлса;
г) юкнинг камомади меёрда белгиланган камайишдан ортиқ бўлмаса;
д) юкни ташиш мазкур Низомнинг 74-моддасида назарда тутилган шартларда амалга оширилган бўлса.
126. Темир йўл юк ташишда етказилган зарарни қуйидаги миқдорларда қоплайди:
а) юк йўқотил ганлиги ёки камомади учун – йўқотилган ёки етмай қолган юкнинг ҳақиқий нархи миқдорида;
б) эълон қилинган қиймати билан ташишга топширилган юк йўқотганлиги учун - эълон қилинган қиймати миқдорида, агар темир йўл эълон қилинган қийматнинг ҳақиқий нархидан ортиқ эканлигини исботласа - ҳақиқий нархи миқдорида;
в) юкнинг бузилиши ёки шикастланиши учун – нархи камайган сумма миқдорида.
Ташилаётган юкнинг йўқотилиши ёки камомади вужудга келганда темир йўл зарарни қоплаш билан бир қаторда, ушбу юк учун олинган ташув ҳақини ҳам қайтариб беради, агар у йўқотилган ёки етишмаган юк нархига киритилган бўлмаса.
127. Темир йўл юк жўнатувчининг ҳисоби асосида, ҳисоб мавжуд бўлмаган ҳолда эса, унинг ўрнини босувчи бошқа молиявий ҳужжат (ҳисоб-фактура, спецификация, шартнома ва шунга ўхшашлар) асосида йўқотилган, етишмаган, зарар кўрган ёки шикастланган юкларнинг нархини даъво асосида юк жўнатувчиларга ёки юк олувчиларга тўлайди.
Хусусий шахсларга тегишли юкларнинг нархи, юкнинг қачон ва қаерда топширилиши керак бўлган, ўша жойда ва ўша вақтда амал қилувчи, ўхшаш юкнинг нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
128. Юкнинг кечиктириб етказиб берилиши учун темир йўл, агар кечиктириш унинг айби билан содир бўлмаганлигини исботламаса, юк олувчига жарима тўлайди.
Юкни етказиб бериш муддатини кечтирганлик учун темир йўл, тўлиқсиз суткаларни тўлиқ суткага ҳисоблаб, ҳар бир сутка учун юк ташиш ҳақининг 6 фоизи миқдорида, бироқ юк ташиш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима тўлайди.
Ташкилотларга, хусусий шахсларга тегишли ёки ижарага олинган бўш вагонларнинг етказиб берилишида кечиктирлгани учун ҳам темир йўлдан худди шу миқдорда жарима ундирилади.
Агар ушбу вазият темир йўлга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, енгиб бўлмайдиган куч (жанговар ҳаракатлар, қамал, эпидемия, зилзила, сув тошқини ва шу кабилар) таъсири натижасида юзага келган бўлса, темир йўл муддатини ўтказиб юборганлик учун жарима тўлашдан озод этилади.
129. Агар юкни етказиб бериш муддати ўтганидан кейин, 30 кун мобайнида юк олувчининг талабига биноан юк унга топширилмаган бўлса, юк жўнатувчи ёки юк олувчи, юкни йўқотилган деб ҳисоблашга ва қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Бироқ, агар юк юқорида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин етиб келса, юк олувчи юкни қабул қилиб олиши ва юкни йўқотганлик учун темир йўл томонидан тўланган суммани қайтариб бериши керак.
130. Юк хатида юкнинг номини нотўғри кўрсатганлик учун, шунингдек ташуви таъқиқланган юкни ортиш ёки жўнатиш, ёки ташишда алоҳида эҳтиёт чораларини талаб қилувчи юкнинг номини ёки хусусиятини нотўғри кўрсатган ҳолда ортганлиги ёки жўнатилганлиги учун, юк жўнатувчидан темир йўлга етказилган зарарни ундиришдан ташқари, ташувнинг бутун масофаси учун шундай юк учун ташув ҳақининг 5 баровари миқдорида жарима ундирилади.
131. Темир йўлнинг рухсатини олмасдан юк жўнатувчи, юк олувчи, темир йўл шахаобча йўлкалари эгаларининг умум тармоқ паркидаги вагон ва контейнерлардан ўз ички ташувларида фойдаланганлик учун, темир йўлга суткасига вагон учун энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида ва контейнер учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима тўлайди. Кўрсатилган жарима, вагонларнинг бўш туриб қолганлиги ва контейнерларнинг кечиктирилганлиги учун олинадиган жаримадан ташқари ундирилади. Ташкилотларга ва жисмоний шахсларга тегишли ёки улар томонидан ижарага олинган вагонлар ва контейнерлар темир йўл томонидан ўзбошимчалик билан банд қилинганда темир йўл худди шу миқдорда жаримага тортилади.
132. Юк жўнатувчи, юк олувчи воситалари билан ортишга, туширишга ёки қайта юклашга берилган вагонларнинг белгиланган муддатларини ўтказиб юборганлик (вагонларнинг бекор туриб қолиши) учун юк жўнатувчидан, юк олувчидан жарима ундирилади.
Оддий вагонларнинг (ёпиқ вагонлар, ярим вагонлар, платформалар) бекор туриб тволганда қуйидаги миқдорларда жарима ундирилади:
бир вагон учун соатига энг кам иш ҳақининг 0.05 баравари миқдорида – 1 соатдан 6 соатгача бекор тўхтаб турганида;
бир вагон учун соатига энг кам иш ҳақининг 0.1 баравари миқдорида – 7 соатдан 12 соатгача бекор тўхтаб турганида;
бир вагон учун соатига энг кам иш ҳақининг 0.15 баравари миқдорида – 13 соатдан 18 соатгача бекор тўхтаб турганида;
бир вагон учун соатига энг кам иш ҳақининг 0.25 баравари миқдорида – 18 соатдан ортиқ бекор тўхтаб турганида.
15 дақиқагача бекор тўхтаб туриш ҳисобга олинмайди, 15 дақиқа ва ундан ортиғи тўлиқ соат сифатида қабул қилинади.
Цистерна, цемент ташувчилар, тарнспортерлар, бункерли ярим вагонлар ва бошқа махсус вагонлар (рефрижераторлардан ташқари) бекор туриб қолганида жариманинг миқдори 2 баравар, рефрижератор вагонлар бекор ттуриб қолганида 3 баравар кўтарилади.
Бориш тайинланган темир йўл станцияларида, оралиқдаги ва қўшни темир йўл станцияларида юк олувчига, темир йўл шахобча йўлкасининг эгасига боғлиқ бўлган сабабларга кўра тушириш, қайта ортиш мақсадида кутиб қолинганда вагонларнинг бекор туриб қолганлиги учун худди шу миқдорларда жарима ундирилади.
Ташкилотларга ва жисмоний шахсларга тегишли ёки улар томонидан ижарага олинган вагонларнинг темир йўлнинг қатнов йўлларида бекор туриб қолганида 50 фоиз миқдорида бекор туриш жаримаси ундирилади.
Рефрижераторли поезднинг ёки рефрижераторли секциянинг айрим вагонларини юклаш, тушириш ёки қайта ортиш учун ўрнатилган муддатдан ортиқ ушлаб турилса, юк жўнатувчидан, юк олувчидан юклаш, тушириш ёки қайта ортиш учун ушланиб қолган вагонлар учун, шунингдек юклаш операциясини тугашини кутиб бекор туриб қолган поезд ёки секциянинг вагонлари учун ҳам бекор турганлиги учун жарима ундирилади.
Бекор туриб қолганлиги учун жарима, юк ташиш режасини бажармаганлик учун жаримадан қатъий назар ундирилади.
Темир йўлнинг шахобча йўлкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада ёки вагонларни бериш ва йиғиштириб олиш тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган муддатлардан темир йўл айби билан юклаш ва тушириш учун вагонларни бериш 15 дақиқадан ортиқ кечиктирилгани учун темир йўл юк жўнатувчига ёки юк олувчига вагон учун соатига энг кам иш ҳақининг 0.08 баравари миқдорида жарима тўлайди.
15 дақиқадан ортиқ кечиктиришлар, тўлиқ бир соатга ҳисобланади.
133. Агар юк жўнатувчининг буюртмаси бўйича режа ва буюртмада кўрсатилган юкларни ортиш учун махсус бўш вагонларни етказиб бериш юк жўнатувчига боғлиқ сабабларга кўра кечиктирилса, ундан темир йўл станциясида вагонларнинг ушланиб қолган бутун даври учун мазкур Уставнинг 132 бандида назарда тутилган миқдорда жарима ундирилади. Агар юк жўнатувчи ушбу вагонлардан фойдаланишдан бош тортганлиги ҳақида темир йўл станциясини хабардор қилса, кўрсатилган жарима ушбу хабарнома олинган пайтгача бўлган давр учун ундирилади.
Юк жўнатувчи унинг буюртмасига биноан темир йўл станциясига етказиб берилган бўш вагонларга юкларни ортишдан бош тортса, шунингдек улардан ҳисобот суткаси давомида бошқа юк жўнатувчилар фойдаланишининг имкони бўлмаса, темир йўл станцияси томонидан юкларни ташиш режасини бажармаганлик учун қўлланилган жаримадан ташқари, юк жўнатувчидан ушбу вагонлар юборилган темир йўл станциясидан юк ташиш станциясигача бўлган, лёкин 300 км дан ортиқ бўлмаган масофани босиб ўтганлиги учун тўлов ундирилади.
Шундай вагонларнинг йўл босиб ўтганлиги учун тўлов қиймати юк ташиш тарифларига асосан белгиланади.
134. Қурилаетган темир йўл линияларида вагонларни ишчи парк меъёрлари томонидан белгиланган муддатдан ортиқ вақт ушлаб қолганлик ҳамда уларнинг ушбу линиялар келиб туташадиган темир йўл станцияларида ушлаб қолиниши, агар бундай ушланиш темир йўл станциясининг қурилишини олиб бораетган ташкилот томонидан қабул қилинмаслиги оқибатида вужудга келган бўлса, ушбу ташкилот темир йўл станциясига ҳар бир вагон учун энг кам иш ҳақининг 0,05 миқдорида жарима тўлайди.
135. Контейнерларни белгиланган меъёрдан ортиқ ушлаб қолганлик учун юк жўнатувчи ташкилот ва юк қабул қилиб олувчилар қуйидаги миқдорда жарима тўлайдилар:
Ҳар бир 3-5 тоннали контейнер учун соатига энг кам иш ҳақининг 0,015 миқдорида;
Ҳар бир 10, 20 футли контейнер учун соатига энг кам иш ҳақининг 0,05 миқдорида;
Ҳар бир 30, 40 футли ва ундан кўп тоннали контейнер учун соатига энг кам иш ҳақининг 0,1 миқдорида.
Контейнерларни ушлаб қолганлик учун жарима контейнерларда юк ташиш режасини бажармаганлик учун қўлланилган жаримадан қатъи назар ундирилади.
136. Темир йл станциясида юкларни ўз вақтида туширмаганлик ёки уларни юк қабул қилувчилар томонидан вақтида олиб кетилмагани натижасида қийинчиликлар юзага келган тақдирда, минтақавий темир йўл бўлинмасининг раҳбари туширилган юкларни сақлаш учун олинадиган тўловлар миқдорини беш баробаригача, вагонларнинг темир йўл станциясида ёки шахаобча йўлкаларда белгиланган муддатдан 24 соатдан ортиқ вақт давомида бекор туриб қолиши учун эса икки баробаргача, бошқа давлатларнинг вагонлари учун ўн баробаригача оширишга ҳақли.
Сақлаш учун оширилган тўлов ва вагонларнинг бекор туриб қолгани учун жарима темир йўл станциясида бу ҳақда эълон осиб қўйилганидан кейин 24 соатдан сўнг жорий этилади.
137. Юк жўнатувчи ва юкни қабул қилувчи қуйидаги ҳолларда вагонларнинг туриб қолиши ва контейнерларни ушлаб турганлик учун белгиланган жаримадан озод этиладилар:
а) вагонларнинг туриб қолиши ёки контейнерларнинг ушлаб қолиниши темир йўлга келиш йўлларида ҳаракатнинг тўхташига олиб келган табиий офат хусусиятига эга вазиятлар натижасида, шунингдек амалдаги низомларга мувофиқ юкларни тушириш ва ортиш ишлари бажарилишини тақиқлаш талаб этадиладиган табиий офат ёки корхонада юз берган авариялар натижасида содир бўлган бўлса;
б) темир йўл вагонларини (контейнерларини) темир йўллардан фойдаланиш шартномасида белгиланган миқдордан ортиқ миқдорда етказиб берилган бўлса.
138. Юк хатига божхона, санитария ва бошқа маъмурий қоидаларни амалга ошириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар илова қилинмаганлиги сабабли вагон ва контейнерларнинг ушлагиб (туриб) қолиши учун юк жўнатувчи ёки юк қабул қилувчи мазкур Уставнинг 132, 135 моддаларида белгиланган миқдорда жарима тўлайди ва темир йўл станциясига шу сабабдан етказилган зарарларини қоплаб беради.
Темир йўлнинг харажатлари, шу жумладан, вагон ва контейнерларни етказиб бериш ва йиғиштириб олиш, юкларни ортиш-тушириш ва сақлаш, маневр ишларини бажариш харажатлари, шунингдек вагон ва контейнерлардан фойдаланиш ҳақи, ҳамда суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа ваколатли идоралар (прокуратура, ИИВ, божхона, чегара идоралари ва б.) томонидан вагон ва контейнерларни ушлаб қолиш билан боғлиқ бошқа харажатлар юк жўнатувчилар (юк қабул қилувчилар) томонидан қопланади.
139. Вагон ва йирик тоннали контейнерларни техник меъёрлардан ёки юк кўтариш салоҳиятидан кам миқдорда юкланиши ҳолларида юк жўнатувчи темир йўлга техник меъёрдан ёки юк кўтариш салоҳиятидан кам юкланган ҳар бир тонна учун энг кам иш ҳақининг 0,02 миқдорига тенг жарима тўлайди. Юк жўнатувчи вагон ёки контейнерни тўлиқ юклашни амалга оширса, кам юкалаганлик учун жарима ундирилмайди.
Ҳаракатланиш йўли давомида ёки вагонларни (контейнерларни) етказиш тайинланган темир йўл станциясида уларнинг юк кўтариш салоҳиятидан ортиқ юкланганлиги аниқланса, юк жўнатувчилардан вагон (контейнер)нинг юк кўтариш қобилиятидан ортиқ юкланган юкнинг вазни учун тарифнинг беш баробарига тенг жарима ундирилади. Бундан ташқари, юк жўнатувчи Ўзбёкистон Республикаси қонунчилигида белгиланган жавобгарликка тортилади ва вагон (контейнер) меъёрдан ортиқ юкланганлиги оқибатида транспорт ҳодисаси рўй берган тақдирда темир йўлга етказилган зарарни қоплайди.
140. Мазкур Низомнинг 58, 131, 132, 133, 134, 135, 138, 139 бандларида назарда тутилган жарималар сўзсиз амалга оширилади (олдиндан келишилмасдан, акцептсиз).
141. Тозаланмаган ҳаракатланиш таркиибини ортиш учун юк юборувчининг розилиги билан етказиб берилади. Бунда юк жўнатувчи ушбу вагонларни тозалаб юкни ортишга мажбур бўлгани учун темир йўл юк жўнатувчи фойдасига оддий вагон учун энг кам иш ҳақига тенг миқдорда ва махсус вагон учун энг кам иш ҳақининг 2 баробар миқдорида жарима тўлайди. Вагонларни тозалаш учун зарур бўлган вақт юк жўнатувчига темир йўл станцияси бошлиғи билан юк жўнатувчи ўртасида ўзаро келишув асосида белгиланади.
Юк туширилгандан кейин ҳаракатдаги состав тозаланмасдан қайтарилса, юк олувчи темир йўл фойдасига худди шу миқдорларда жарима тўлайди.
142. Темир йўл шахабча йўлкалари, порт, кемалар тўхташ жойи, қурилаётган темир йўлда, юк жўнатувчи ёки юк қабул қилувчининг техник воситалари ёрдамида темир йўл станциясида юкларни ортиш ёки туширишда вагонлар, контейнерларга зарар етказиш ёки вагон (контейнер) қисмларини йўқотиш ҳолларида юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи, порт, кемаларнинг тўхташ жойи ҳамда темир йўл қурилишини амалга ошираётган ташкилот темир йўлга ишдан чиққан вагон ёки контейнер қисмларининг темир йўл томонидан тасдиқландиган нарҳининг ўн баробари миқдорида жарима тўлайди.
Юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи ҳамда темир йўл линияси қурилишини амалга ошираётган ташкилот шунингжек, ҳаракатдаги составнинг меъёрдан ортиқ юкланиши, юкни нотўғри ортиш, ўраш ёки нотўғри маҳкамлаш натижасида темир йўл томонидан кўрилган зарарни қоплашлари шарт.
143. Ташкилот ва жисмоний шахсларга тегишли ёки улар ижарага олган вагон ва контейнерлар темир йўл томонидан ишдан чиқарилганда темир йўл уларни таъмирлаб бериши ёки вагон, контейнер эгасига уларнинг ишдан чиқиши натижасида кўрган зарарини қоплаб бериши шарт.
Ташкилот ва жисмоний шахсларга тегишли ёки улар томонидан ижарага олинган вагон темир йўл томонидан йўқотилса, темир йўл уларнинг талабига кўра (мазкур Низомнинг 147-банди «е» қисмига мувофиқ) шунга мос келадиган вагонни вақтинча фойдаланиш учун бепул бериши, 3 ойдан кейин вагон қайтарилмаса, унинг мулкдорига йўқолган вагон эвазига бериши лозим.
Темир йўлда тегишли вагон, контейнер бўлмаган тақдирда, темир йўл уларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаб бериши шарт.
144. Юк тайинланган темир йўл станциясига етиб келгандан сўнг, ушбу ташув бўйича темир йўл олдидаги барча жавобгарлик юк олувчига тегишли бўлади.
Бунда юк олувчи юк жўнатувчидан юк ташишда йўл қўйилган барча нотўғри ҳаракатлари натижасида темир йўлга тўланган барча харажат ва зарарларни ундириб олиши мумкин.
Агар жўнатилган юкни олувчиси тайинланган темир йўл станцияси ҳудудида мавжуд бўлмаса, темир йўл олдидаги жавобгарлик юк жўнатувчи зиммасига тушади.
145. Темир йўл, юк жўнатувчилар, юк қабул қилувчилар ва йўловчилар томонидан мазкур Низомдан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилмаса ёки лозим даражада бажарилмаса, улар Низомнинг тегишли бандларида назарда тутилган доирада моддий жавобгар бўладилар.
146. Темир йўл, юк жўнатувчилар, юк қабул қилувчилар ва йўловчиларнинг темир йўл орқали амалга ошириладиган юк ташиш ҳолларида уларнинг моддий жавобгарлигини келтириб чиқариш учун асос бўлувчи ҳолатлар темир йўл станциялари томонидан тузиладиган тижорат далолатномалари ёки умумий шаклдаги далолатномалар билан тасдиқланади.
Тижорат далолатномаси қуйидаги ҳолатларни шаҳодатлаш учун тузилади:
а) юк номи, вазни ёки сони билан натурада ёки юк ташиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар орасида фарқ мавжудлигини;
б) юкнинг бузилиши ёки шикастланишини;
в) ҳужжатсиз юк ва багажлар аниқланганда, ёки юк ёхуд багажи мавжуд бўлмаган ҳужжатлар аниқланганини;
г) темир йўлга ўғирланган юк ёки багажнинг қайтариб берилганини;
д) темир йўл томонидан юкнинг берилиши ҳужжат бўйича товар идорасида (кассасида) расмийлаштирилганидан кейин 24 соат давомида шохобча йулига берилмаганлиги. Бу ҳолда тижорат далолатномаси фақат юк қабул қилувчининг талабига биноан тузилади.
Юқорида кўрсатилган ҳолатларни темир йўлнинг ўзи аниқлаганда, ёки юкни қабул қилувчи ёхуд юкни (багажни) жўнатувчи ушбу ҳолатларнинг биронтасининг мавжудлигини кўрсатган тақдирда, тижорат далолатномасини тузиши шарт.
Тижорат далолатномалари ва умумий шаклдаги далолатномаларни тузиш тартиби Юкларни ташиш Қоидалари билан белгиланади.
147. Темир йўлга мазкур Уставдан келиб чиқадиган даъвони киритишдан олдин унга эътироз хати тақдим этиш шарт.
Қуйида келтирилган тегишли вазиятларда темир йўлга даъво ва эътирозлар келтириш ҳуқуқига эгадир:
а) юкнинг йўқотилиши ҳолатида:
юкни олувчи –тайинланган темир йўл станциясининг юкнинг келмаганлиги тўғрисидаги қайди билан юк квитанциясининг аслини тақдим этиш шарти билан, юк квитанциясининг аслини тақдим этиш имкони бўлмаганда эса - юкнинг нархини тўланганлигига доир ҳужжатни ва темир йўлнинг юкнинг жўнатилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тайинланган темир йўл станциясининг юкнинг келмаганлиги тўғрисидаги қайди билан;
юк жўнатувчи — юк квитанциясининг аслини тақдим этганда;
б) юкнинг камомади, бузилиши ёки шикастланиши ҳолатида - юк олувчи темир йўл томонидан унга берилган юк хати ва тижорат далолатномаснининг аслларини тақдим этганида, ёки тижорат далолатномаси тузилганлиги тўғрисидаги темир йўлнинг қайди билан юк хатининг аслини (унинг йўқотилганлиги ҳолатида), ёҳуд Юк ташиш Қоидаларида назарда тутилган тартибда тижорат далолатномасини тузиш бўйича темир йўлнинг рад жавобига норози бўлиб эътироз берилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ва юк хатининг аслини тақдим этилганда;
в) юкни етказиб бериш муддатидан ўтказиб юборганлиги ҳолатида – юк олувчи, юк хатининг аслини тақдим этганида;
г) багаж йўқотилган ҳолатда – багаж эгаси, багаж квитанциясининг аслини тақдим этганида, багажни етказиб беришда камомад, бузилиш, шикастланиш ёки етказиб бериш муддати ўтказиб юборилганида – багаж эгаси, багажнинг етказиб берилишида камомад, бузилиш, шикастланиш ёки муддатидан ўтказиб юборганлиги ҳақидаги темир йўл томонидан берилган далолатномани тақдим этганида;
д) темир йўл тарифининг, жарималар ва йиғимларнинг нотўғри ундирилиши ҳолатида – юк жўнатувчи ёки юк олувчи тегишли вазиятларда юк хатининг аслини, вагонларни бериш ва йиғиштирб олиш қайдномасини, қўшимча йиғимлар учун жамғарма карточкасини, умумий формадаги далолатнома ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганида;
е) хусусий вагоннинг шикастланиши ёки йўқотилиши ҳолатида - вагон мулкдори, юк хатининг аслини (юк хатининг аслини тақдим этиш имкони бўлмаганида, вагонни ташув учун қабул қилинганлигига доир квитанция ёки мазкур вагоннинг ташувга қабул қилинганлигига доир жўнатувчи темир йўл станцияси бошлиғининг маълумотномаси илова қилинади), вагоннинг техник паспорти, шикастланганлиги тўғрисидаги далолатнома ва зарарнинг ҳисобини тақдим этганида. Бундай эътироз хатларини билдириш муддати – вагоннинг шикастланганлиги ёки йўқотилганлиги пайтидан 12 ой мобайнида.
148. Юклар, йўловчилар, ва багажни ташиш сабабидан юзага келган эътирозлар, темир йўл раҳбарига келтирилади.
Бевосита аралаш алоқа йўлида юк ташиш бўйича юзага келган эътирозлар, қуйидагиларга келтирилади:
а) темир йўлга, агар юк ташишнинг сўнгги нуқтаси темир йўл ҳисобланса;
б) қолган ҳолатларда – бошқа транспорт турига тегишли корхонага.
Юк жўнатувчилар ва юк олувчиларнинг жарималар тўғрисидаги эътирозлари темир йўл раҳбарига келтирилади.
Темир йўл раҳбари, бундай эътирозларининг кўриб чиқилишини темир йўлнинг минтақавий ва бошқа таркибий бўлинмаларга юклаши мумкин.
149. Юк жўнатувчилар, юк олувчилар ва темир йўлнинг энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан кам бўлган суммадаги ҳар бир юк хати бўйича эътироз тақдим этишига йў қўйилмайди, жисмоний шахсларнинг (фуқароларнинг) уй-рўзғор буюмлари темир йўл томонидан ташилганида вужудга келган камомад, йўқотилиш, бузилиш, шикастланиш ҳолатлари бўйича эътирозлар бундан мустасно.
150. Эътирозлар ва даъволарни тақдим этиш ҳуқуқини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга (фуқароларга) топширишга, ўтказишга йўл қўйилмайди, юк жўнатувчи томонидан юк олувчига ёки юк олувчи томонидан юк жўнатувчига, шунингдек юк жўнатувчи ёки юк олувчи томонидан юқори турувчи таркибий бўлинмага бундай ҳуқуқнинг ўтказилиш ҳолатлари бундан мустасно.
Эътирознома ва даъвони тақдим этиш ҳуқуқини ўтказиш, тегишли юк ташиш ҳужжатида бошқага воз кечиш тўғрисидаги ёзув билан тасдиқланади.
151. Эътирозномага шикоятни тасдиқловчи ҳужжатлар (ушбу Низомнинг 147-моддаси) илова қилиниши лозим.
Юкнинг йўқотилиши, камомади, бузилиши ёки шикастланишига алоқадор эътирозларга, шикоятни тақдим этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари жўнатилган юкнинг миқдори ва нархини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши керак.
152. Темир йўлга эътирозлар 6 ойлик муддат мобайнида, жарималарни тўлашга оид эътирозлар эса 45 кун мобайнида келтирилиши мумкин.
Кўрсатилган муддатлар қуйидагича ҳисобланади:
а) юк ёки багаж берилган кунидан бошлаб – юкнинг ёки багажнинг бузилиши, шикастланиши ёки камомади учун товон тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича;
б) етказиб бериш муддати тугагандан бошлаб 30 сутка ўтгач – юкнинг йўқотилганлиги учун товон тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича;
в) багажни етказиб бериш муддатининг тугаганидан кейин 10 сутка ўтиши билан – багажни йўқотилганлиги учун товон тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича;
г) юк ёки багажни етказиб бериш муддати ўтказиб юборганлиги тўғрисидаги эътирозлар бўйича юк ёки багажнинг берилган кунидан бошлаб;
д) жаримани тўлаш учун ўрнатилган 5 кунлик муддатнинг тугаши билан – юк ташиш режасини бажармаганлик учун жарима ундириш тўғрисидаги эътирозлар бўйича;
е) аризачи томонидан эътирознинг жарима ҳисобланганлиги тўғрисида темир йўл тўлов талабномаси (счетнинг) нусхасини олган кунидан бошлаб – вагонларнинг туриб қоланлиги ва контейнерлар ушланиб қолгани учун жаримани ва акцептсиз тартибда ундирилган бошқа жарималарни қайтариш тўғрисидаги эътирозлар бўйича;
ж) барча қолган ҳолатларда – эътирозни тақдим этиш учун асос бўладиган ҳодиса содир бўлган кундан бошлаб.
153. Темир йўл эътирозни олган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда арз қилинган эътирозни кўриб чиқиши ва уни қондириш ёки рад этиш тўғрисида аризачини хабардор этиши шарт:
а) 3 ой мобайнида - темир йўл алоқа йўлида юк ташув борасида юзага келган эътирозлар бўйича;
б) 45 кун мобайнида – жарималарни тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича.
154. Эътирозни кўриб чиққанлигига доир натижаларини темир йўл аризачига билдириши керак.
Темир йўл томонидан эътироз қисман қондирилган ёки рад этилган ҳолатда, хабарномада ушбу Уставнинг тегишли бандларига иқтибос келтирган тарзда темир йўлнинг қарорига асос кўрсатилиши шарт. Бу ҳолатларда эътироз аризаси билан тақдим этилган асл ҳужжатлар аризачига қайтариб берилади.
Агар юкнинг бориши тайинланган темир йўл станциясига келмаганлигига доир эътирозни кўриб чиқиш пайтида юкнинг манзили ўзгартирилганлиги ёки юк жўнатувчининг ёхуд бошланғич юк олувчининг аризасига кўра бошқа юк олувчига топширилганлиги аниқланса, у ҳолда қайси томондан манзил ўзгартирилгани ёки юкни топшириш ҳақидаги ариза берилгани, юкнинг берилган жойи ва вақти, унинг олувчисини кўрсатилиб, шунингдек манзилни ўзгартирган ва ҳақиқатда юкни олувчи шахс билан ёки юк жўнатувчи билан бевосита ҳисоб-китоб қилиш учун, юкни топшириш ким томонидан амалга оширилганлиги кўрсатилган ҳолда эътироз хати темир йўл томонидан аризачига қайтарилади.
155. Темир йўлга нисбатан мазкур Низомдан келиб чиқадиган даъволар, эътироз хатининг қондирилиши темир йўл томонидан тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, ёки мазкур Низомнинг 153-моддасида кўзда тутилган муддат мобайнида темир йўлдан жавоб олинмаган тақдирда, тақдим этилади.
Кўрсатилган даъволар, эътироз арз қилинган темир йўлнинг ижро органи жойлашган ҳудуддаги хўжалик судига белгиланган судда кўрилиши учун тегишлиликка мувофиқ, темир йўлдан жавоб олинган кундан бошлаб ёки жавоб олиш учун белгиланган муддат тугаган кундан бошлаб 2 ой мобайнида киритилади.
156. Темир йўлнинг мазкур Низомдан келиб чиқадиган юк жўнатувчиларга, юк олувчиларга ва йўловчиларга даъволари 6 ой мобайнида белгиланган судда кўрилиши учун тегишлиликка мувофиқ тегишли хўжалик судига киритилиши мумкин.
Кўрсатилган 6 ойлик муддат қуйидагича ҳисобланади:
а) юк ташиш режасини бажармаганлик учун жаримани ундириш бўйича – жаримани тўлаш учун ўрнатилган 5 кунлик муддат тугаши билан;
б) барча қолган ҳолатларда – даъвони арз қилиш учун асос бўла оладиган ҳодиса содир бўлган кундан бошлаб.
Do'stlaringiz bilan baham: |