Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекснинг мақсади


-модда. Табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудларда шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш



Download 89,34 Kb.
bet40/43
Sana23.03.2022
Hajmi89,34 Kb.
#506086
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
11 маруза 22.02.2021

77-модда. Табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудларда шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш
Йўл қўйиладиган энг юқори концентрациялардан ортиқча кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан, йўл қўйиладиган энг юқори даражалардан ортиқча радиоактив моддалар билан ифлосланган ҳудудлар, агар бундай ҳудудларда аҳолининг яшаши ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш инсон ҳаёти ҳамда соғлиғига таҳдид туғдираётган бўлса, консервация қилиниши ва уларга махсус ишлов берилиши лозим. Мазкур ҳудудларнинг ифлосланиш даражасига ҳамда уларни соғломлаштириш усулига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан улардан фойдаланишнинг алоҳида режими жорий этилиши ёки бошқа функционал мақсади белгиланиши мумкин.
Аҳоли пунктлари ҳудудларининг хавфсизлиги концепциясини амалга ошириш мақсадида фуқаро муҳофазаси талабларига, табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек террорчилик ҳаракатларига қарши курашиш талабларига риоя этилган ҳолда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чора-тадбирлари кўрилади.
Шаҳарсозлик фаолияти объектларида алоҳида тартибга солишни жорий этиш муддатлари шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади. Алоҳида тартибга солиш режими амалда бўлган даврда шаҳарсозлик фаолияти ушбу Кодекснинг 74-моддасида назарда тутилган тадбирларга мувофиқ амалга оширилади.
78-модда. Объектларни қуриш учун махсус рухсатномалар
Объектлар тўғрисидаги ахборот давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли бўлган объектлар, шунингдек алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш учун махсус рухсатномалар қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.
11-боб. Шаҳарсозлик фаолиятида ер муносабатлари
79-модда. Аҳоли пунктларида ер участкаларидан фойдаланишга доир шаҳарсозлик талаблари
Ер участкаларидан фойдаланишга доир шаҳарсозлик талаблари аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари, қуриш лойиҳалари ва қоидалари билан белгиланади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ер участкалари берилаётганда юридик ва жисмоний шахсларни ер участкаларидан фойдаланишга доир шаҳарсозлик талаблари тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.
Юридик ва жисмоний шахсларга қуриш учун ер участкалари берилаётганда (реализация қилинаётганда) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига нисбатан қуйидаги шаҳарсозлик талаблари ва ер участкасини сақлаш вазифалари белгиланиши мумкин:
махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириғига биноан ҳудудни қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича;
қурилишга туташ бўлган умумий фойдаланишдаги ҳудудни ободонлаштириш бўйича;
объектлар қурилишини бошлаш ва тамомлаш муддатларига риоя этиш бўйича.
Объект қурилиши қурилиш бошланган санадан эътиборан икки йил ичида ёки шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган тақдирда, объект тугалланмаган деб ҳисобланади.
Янги қурилиш мазкур қурилиш ҳудуди аҳолисининг тегишли хизматлар билан таъминланиши шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган нормалардан пасайишига олиб келадиган бўлса, юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари улар муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларнинг қўшимча объектларини қуришда улушли иштирок этганда берилиши (реализация қилиниши) мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган талаблар ва ер участкасини сақлаш вазифалари ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтган тақдирда сақланиб қолади.
Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун берилган (реализация қилинган) ер участкаларида амалга ошириладиган қурилишга нисбатан қўлланилмайди.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
ҳудудий зонанинг қуриш қоидаларида белгиланган коди;
доирасида ер участкаси жойлашган ҳудудий зонанинг функционал мақсади;
ер участкаси ёки унинг қисми маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш зоналарининг, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ва сувни муҳофаза қилиш зоналарининг чегараларида, шунингдек табиий ҳамда техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятларнинг таъсирига дучор бўлган ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг ҳамда фойдаланилишига қонунда чекловлар белгиланадиган бошқа ҳудудларнинг чегараларида жойлашганлиги;
ер участкаси чегараларида муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмалар объектларининг мавжудлиги ушбу объектларнинг кўрсаткичлари ва улардан фойдаланишга доир чекловлар кўрсатилган ҳолда;
ер участкаси чегараларида ер участкасининг мулкдорига, эгасига ёки бу участкадан фойдаланувчига тегишли бўлмаган бинолар ва иншоотларнинг мавжудлиги ушбу ер участкасида кўрсатиб ўтилган объектлар жойлашганлиги муносабати билан ундан фойдаланишга доир чекловлар кўрсатилган ҳолда.
Ер участкалари бўлиб берилаётганда ёки уларнинг чегаралари ва кўрсаткичлари ўзгарганда қизил чизиқларга, қуришни тартибга солиш чизиқларига ҳамда шаҳарсозлик регламентларининг энг кичик ўлчамдаги ер участкаларига доир талабларига риоя этилади.
Ер участкалари ҳамда уларда жойлашган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар бўлинган тақдирда уларнинг қисмлари мустақил объектлар сифатида ишлаб туриши учун шарт-шароитлар таъминланиши керак.

Download 89,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish