52
16. Маълумотларни йиғиш пункти фуқаролиги бўлмаган шахсга янги ҳаракатланиш
ҳужжати бериш чоғида илгари берилган ҳужжатни олиб қўяди ва уни йўқ қилиш учун ДПМга
жўнатади.
17. ДПМ фуқаролиги бўлмаган шахснинг тайёр ҳаракатланиш ҳужжатини ДФХ орқали
ҳужжат расмийлаштириш учун талабнома жўнатган маълумотларни йиғиш пунктига ёки
дипломатик каналлар орқали маълумотларни йиғиш пунктларига
етказиб бериш учун
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига топширади. Маълумотларни йиғиш
пунктлари эса ҳаракатланиш ҳужжатларини эгаларига беришни таъминлашлари керак.
18. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий
консуллик рўйхатига олинган ва вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўладиган фуқаролиги
бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолларда ҳаракатланиш
ҳужжатини олиш ва алмаштириш учун ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар
билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этадилар.
19. Хорижга доимий яшаш учун белгиланган тартибда чиққан, аммо Ўзбекистон
Республикасининг консуллик муассасасида консуллик рўйхатига олинмаган ва Ўзбекистон
Республикасида бўлган пайтларида ҳаракатланиш ҳужжатларини йўқотиб қўйган фуқаролиги
бўлмаган шахслар сўнгги доимий рўйхатда турган жойларидаги маълумотларни йиғиш
пунктларига мурожаат этадилар.
20. Агар фуқаролиги бўлмаган шахс келган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг
консуллик муассасаси бўлмаса, у Ўзбекистон Республикасининг
мазкур мамлакат консуллик
округига кирадиган хориждаги консуллик муассасасига мурожаат этади.
21. Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.
Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатини Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида йўқотиб қўйган тақдирда бу ҳақда ўз вақтида уни берган маълумотларни йиғиш
пунктига хабар бериши лозим. Мазкур маълумотларни йиғиш пункти қонунда назарда тутилган
чораларни кўрганидан кейин унга ушбу Низомда кўзда тутилган тартибда янги ҳаракатланиш
ҳужжатини беради.
22. Фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлат фуқаролигини олган тақдирда
ҳаракатланиш ҳужжатини кейин ДПМга йўқ қилиш мақсадида топшириш учун ўзлари келган
жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига топширишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Топиб олинган ҳаракатланиш ҳужжати ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон
Республикасининг хориждаги консуллик муассасасига топширилиши лозим.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й.,
06/18/5454/1290-сон)
24. Вафот этган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати фуқаролик ҳолатлари
далолатномаларини ёзиш идорасига топширилади. Ушбу идора эса ҳужжатни йўқ қилиш
мақсадида ДПМга топшириш учун маълумотларни йиғиш пунктига жўнатади.
Хорижда вафот этган фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси
Ташқи ишлар вазирлигига жўнатилади. Ушбу вазирлик эса ҳужжатни йўқ қилиш учун ДПМга
юборади.
25. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ёхуд қамоққа ҳукм қилинган
фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати суриштирув, тергов идоралари ёки суд
томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан қамоқда қолдирилса, унинг
ҳаракатланиш ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Жазони ижро этиш
бош бошқармасига жўнатилади.
Шахс қамоқдан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга ҳаракатланиш
ҳужжати тергов, суд идоралари ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан
қайтарилади.
Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тергов, суд
идораларида ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятида сақланаётган муддати ўтган
53
ҳаракатланиш ҳужжатлари ушбу Низомда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун
маълумотларни йиғиш пунктига жўнатилади.
26. Текшириш, верификация (солиштириб ўқиш) жараёнида ноаниқликлар ёки
чегара
(миграция) белгилари, хорижий визалар, рухсатнома ёзувлари қалбакилаштирилгани
аломатлари аниқланган, белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган ҳаракатланиш
ҳужжатлари тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатиш учун чегара назорати бўлинмалари
томонидан олиб қўйилиши мумкин.
27. Ушбу Низомнинг 16, 25 ва 26-бандларида кўзда тутилган холлардан ташқари
фуқаролиги бўлмаган шахслардан ҳаракатланиш ҳужжатларини олиб қўйиш тақиқланади.
Мажбуриятни бажариш мақсадида ҳаракатланиш ҳужжатини гаров сифатида қабул
қилиш ва топшириш тақиқланади.
28. Ҳаракатланиш ҳужжати:
амал қилиш муддати тугаганида;
ҳаракатланиш ҳужжати бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
эгаси бирор-бир давлат фуқаролигини қабул қилганида;
уни расмийлаштириш чоғида атайлаб ёлғон маълумотлар тақдим қилинганида ўз кучини
йўқотади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ушбу Низом талабларини амалга ошириш учун зарур бўлган штамплар ва бланкалар
намуналари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни
сақлаш вазирликлари ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тасдиқланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й.,
06/18/5456/1316-сон)
30. Ҳаракатланиш ҳужжатини бериш учун Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: