Ўзбекистон республикасининг қонуни



Download 56,08 Kb.
bet28/38
Sana21.02.2022
Hajmi56,08 Kb.
#74759
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38
Bog'liq
Davlat xizmatchilarinidaromadini deklaratsiya qilish

55-модда. Пенсия таъминоти
Давлат фуқаролик хизматчилари ёшга доир пенсия ва ногиронлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.
Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга
Давлат фуқаролик хизмати стажининг аёлларда йигирма ва эркакларда йигирма беш йилдан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг базавий миқдорлари пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 3 фоизига оширилади. Бунда пенсиянинг умумий миқдори пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан ошмаслиги лозим.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг пенсия таъминоти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчилари пенсияларини тайинлаш, ҳисоблаб чиқиш тартиби ва уларнинг миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
 
56-модда. Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий суғуртаси
Давлат фуқаролик хизматчилари мажбурий ижтимоий суғурталанади ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича барча турдаги нафақаларни олиш ҳуқуқига эга.
 
57-модда. Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳаёти ва соғлиғининг мажбурий давлат суғуртаси
Давлат фуқаролик хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлатнинг муҳофазасида бўлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий тартибда суғурта қилинади.
Қуйидаги ҳолларда давлат суғурта органлари суғурта суммаларини тўлайди:
давлат фуқаролик хизматчисини ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиб қолса ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида – давлат фуқаролик хизматчисининг ойлик иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида;
давлат фуқаролик хизматчиси хизмати даврида ёки хизмати тугаганидан кейин ҳалок бўлса (вафот этса), агар бу давлат фуқаролик хизматчиси ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан майиб бўлган бўлса ёки соғлиғининг бошқача шикастланиши оқибатида рўй берган бўлса – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 194-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган миқдорда.
 

Download 56,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish