Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ишдан қонунга хилоф равишда четлаштиришнинг



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

154-модда. Ишдан қонунга хилоф равишда четлаштиришнинг 
ҳуқуқий оқибатлари 
Ўзини қонунга хилоф равишда ишдан четлаштирилган деб 
ҳисобловчи ходим ўзининг ишдан четлаштирилиши устидан белгиланган 
тартибда шикоят қилиши мумкин. Қонунга хилоф равишда ишдан 
четлаштирилган ходимнинг унга аввалги ишини тақдим этиш ҳамда ўзига 
етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи (агар 
қонунга хилоф равишда ишдан четлаштириш сабабли ходимга маънавий 
ёки жисмоний азоблар етказилган бўлса) компенсация қилиш тўғрисидаги 
талаблари қаноатлантирилиши лозим. 
Меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида ходимни ишдан 
четлаштиришнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг 
зиммасига, ходим ваколатли давлат органларининг талабига кўра ишдан 
четлаштирилган ҳолларда эса ходимни ишдан четлаштириш тўғрисида 
қарор қабул қилган тегишли давлат органининг зиммасига юклатилади. 
Агар ходим иш берувчи томонидан қонунга хилоф равишда ишдан 
четлаштирилган бўлса, бундай ходимга етказилган моддий зарарнинг 
ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш мажбурияти иш 
берувчининг зиммасига юклатилади. Агар ходим ваколатли давлат 
органларининг талабига кўра қонунга хилоф равишда ишдан 
четлаштирилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети 
маблағлари ҳисобидан ходимга етказилган моддий зарарнинг ўрни 
қопланади ҳамда маънавий зиён компенсация қилинади, кейинчалик айбдор 
шахслардан регресс тартибида ундирилади. 
5-§ . Меҳнат шартномасини бекор қилиш 
155-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилиш
тушунчаси
ва асослари 
Меҳнат шартномасини бекор қилиш деганда ушбу Кодексда назарда 
тутилган асослар бўйича ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги 
меҳнатга оид муносабатларни тугатиш тушунилади. 
Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари қуйидагилардан иборат: 
1) тарафларнинг келишуви (ушбу Кодекснинг 157-моддаси); 
2) меҳнат шартномаси муддатининг тугаши (ушбу Кодекснинг
158-моддаси);
3) меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш 
(ушбу Кодекснинг 160-моддаси); 


84 
4) меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор 
қилиш (ушбу Кодекснинг 161-моддаси); 
5) ташкилот мулкдорининг алмашганлиги, унинг қайта ташкил 
этилганлиги, ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) 
ўзгарганлиги муносабати билан ходимнинг ишни давом эттиришни рад 
этиши (ушбу Кодекс 156-моддасининг бешинчи қисми); 
6) ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни 
рад этиши (ушбу Кодекс 137-моддасининг тўртинчи қисми); 
7) ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун 
кўчишни рад этиши (ушбу Кодекс 146-моддасининг бешинчи қисми); 
8) ходимнинг тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра 
қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этиши ёхуд иш 
берувчида тегишли иш бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекс 143-моддасининг 
иккинчи қисми); 
9) тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (ушбу 
Кодекснинг 168-моддаси); 
10) янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд 
сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш (ушбу Кодекснинг
169-моддаси); 
11) ушбу Кодекс ёхуд бошқа қонунлар алоҳида тоифадаги ходимлар 
билан тузилган меҳнат шартномаларида меҳнатга оид муносабатларни 
тугатишнинг қўшимча асослари тўғрисидаги шартни назарда тутиш 
имкониятини мустаҳкамлайдиган ҳолларда меҳнат шартномасида назарда 
тутилган асослар.
Меҳнат шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда 
тутилган ўзга асослар бўйича ҳам бекор қилиниши мумкин. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish