Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш берувчининг ходимларни ишдан бўшатиш



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

166-модда. Иш берувчининг ходимларни ишдан бўшатиш 
тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши 
 
Иш берувчи ушбу Кодекс 137-моддасининг тўртинчи қисмида,
146-моддасининг бешинчи қисмида, 161-моддаси иккинчи қисмининг
1 ва 2-бандларида, 168-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида назарда 
тутилган асослар бўйича қайси ходим билан меҳнат шартномасини бекор 
қилиш ниятида бўлса, ўша ходим ишдан бўшатиладиган ходимдир.
Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига ёхуд касаба уюшмалари 
тегишли бирлашмасига ходимларнинг эҳтимол тутилган ишдан 
бўшатилиши тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида, камида икки ой олдин 
тақдим этади ва ишдан бўшатиш оқибатларини юмшатишга қаратилган 
маслаҳатлашувлар ўтказади. 
Иш берувчи ҳар бир ходимнинг келгусида ишдан бўшатилиши 
тўғрисидаги маълумотларни унинг касби, мутахассислиги, малакасини ва 
меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини кўрсатган ҳолда икки ойдан кечиктирмай 
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуасига 
киритиш орқали маҳаллий меҳнат органи эътиборига ҳам етказиши шарт.
167-модда. Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни 
ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, 
хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган 
ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка 
тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) 
ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси 
бекор қилинганда ишда қолдиришга доир
имтиёзли ҳуқуқ 
Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг 
ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ 
ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) 
ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс
161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда 
қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги 
юқорироқ бўлган ходимларга берилади. 
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда 
қуйидагиларга афзаллик берилади: 


93 
қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга; 
оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган 
шахсларга; 
мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган 
ходимларга; 
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, 
профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли 
мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб 
чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим 
ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин 
мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида; 
ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига 
учраган шахсларга; 
ногиронлиги бўлган шахсларга;
1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича 
уларга тенглаштирилган шахсларга; 
меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва 
интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга; 
атом объектларидаги авариялар оқибатида келиб чиққан юқори 
радиациявий нурланиш билан боғлиқ бўлган нурланиш касаллигига ва 
бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан 
кечирган шахсларга; ўзига нисбатан бошланган ногиронлигининг атом 
объектларидаги авариялар билан боғлиқлиги аниқланган ногиронлиги 
бўлган шахсларга; ушбу авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф 
этиш иштирокчиларига, шунингдек мазкур объектлардан эвакуация 
қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа 
шахсларга. 
Малака ва меҳнат унумдорлиги тенг бўлган тақдирда, ҳисобга 
олинадиган аксарият ҳолатлар сони бўйича афзалликка эга бўлган ходим 
ишда қолишга доир имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади. Бу ҳолатларнинг 
ушбу модда иккинчи қисмида санаб ўтилган кетма-кетлиги аҳамиятга эга 
эмас.
Жамоа шартномасида мавжуд бўлган тақдирда ходимларни ишда 
қолдиришда афзаллик бериладиган бошқа ҳолатлар ҳам назарда тутилиши 
мумкин. Ушбу ҳолатлар, агар ходимлар тенг малакага ва меҳнат 
унумдорлигига эга бўлса ҳамда ушбу модданинг биринчи ва иккинчи 
қисмларига 
мувофиқ 
ишда 
қолдиришда 
бир-бирининг 
олдида 
афзалликларга эга бўлмаса, ҳисобга олинади.

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish