Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимни ишга қабул қилиш ва бошқа



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

357-модда. Ходимни ишга қабул қилиш ва бошқа
ишга ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш
ҳуқуқи кафолатлари 
Ходимни соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатмалар мавжуд 
бўлган ишга қабул қилиш ва бошқа ишга ўтказиш тақиқланади. 
Ходимни унинг ҳаётига ва соғлиғига юқори даражадаги хавф 
эҳтимоли олдиндан маълум бўлган ишга қабул қилаётганда ҳамда 
ўтказаётганда иш берувчи уни бу ҳақда огоҳлантириши шарт. 
358-модда. Ходимнинг ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солаётган 
ишни бажаришни рад этиш ҳуқуқи 
Ходим иш жараёнида ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид соладиган 
ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида иш берувчини дарҳол хабардор қилиб, 
ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунига қадар 


194 
тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақли. Ана шу давр мобайнида 
ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. 
Агар ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига хавф соладиган ҳолатлар юзага 
келмаганлиги аниқланса, иш берувчи ушбу Кодекснинг 302–311-моддаларида 
белгиланган тартибда ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш 
ташаббуси билан чиқишга ҳақли. 
359-модда. Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш 
соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
ходимлардан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишларни бехатар олиб 
боришга доир нормаларга, қоидаларга ҳамда йўриқномаларга риоя 
этилишини талаб қилиш;
алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан 
мастлик ҳолатини текшириш учун ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш; 
ходимларнинг ишлаб чиқаришда олган жароҳатларининг оғир-
енгиллиги, уларда жароҳатланишга олиб келиши мумкин бўлган 
касалликлар бор-йўқлиги, шунингдек алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик 
ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида бўлган-бўлмаганлиги 
тўғрисида маълумотлар олиш; 
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат 
назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг қарорлари, улар 
мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув 
тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга ёки бевосита 
судга шикоят қилиш; 
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этганлик учун 
ходимларни мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш чораларини кўриш; 
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганликда айбдор бўлган 
ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш. 
Иш берувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга 
бўлиши мумкин. 
Иш берувчи: 
ҳар бир иш жойидаги меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза 
қилиш талабларига мувофиқлигини таъминлаши; 
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини яратиши ва унинг 
ишлашини таъминлаши; 
бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналардан фойдаланишда, технологик 
жараёнларни амалга оширишда, шунингдек хомашё ва материалларни 
ишлаб чиқаришда қўллашда, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда 
ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаши; 
иш жойларидаги меҳнат шароитларининг ҳолати устидан, айниқса 
зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари 
устидан назоратни амалга ошириши;


195 
ходимларни меҳнат шароитлари, шу жумладан касб касалликлари ва 
бошқа касалликлар хавфи мавжудлиги, муайян иш жойларидаги ҳамда 
ишлаб чиқаришдаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, шунингдек шу 
муносабат билан уларга берилиши лозим бўлган имтиёзлар ва 
компенсациялар, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари тўғрисида ўз 
вақтида хабардор қилиши; 
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ва йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизматини қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этиши; 
белгиланган 
нормаларга 
кўра 
ходимларни 
сут, 
даволаш-
профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена 
воситалари, шунингдек жамоавий ҳимоя воситалари билан таъминлаши; 
қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидаларига мувофиқ ходимларга санитария-маиший ва тиббий хизмат 
кўрсатилишини таъминлаши; 
ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан 
ўтишини, ўқитишни, қайта тайёрлашни, малакасини оширишни ва меҳнатни 
муҳофаза қилиш масалалари бўйича билимларини текширишни 
таъминлаши; 
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан, йўл-йўриқдан ўтмаган ва 
билимлари текширилмаган ходимларни ишга қўймаслиги; 
зарарли, хавфли ва бошқа меҳнат шароитларида ишлаётган 
ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар белгиланадиган, имтиёзли 
шароитларда пенсияга чиқиш ҳуқуқи бериладиган, ногиронлиги бўлган 
шахслар банд бўлган иш жойларини қонунчиликда белгиланган тартибда 
улардаги меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиши; 
дастлабки (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) 
мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши; 
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат 
назорати ва текширувини амалга оширувчи органларга, шунингдек касаба 
уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларига меҳнатни 
муҳофаза қилишнинг ҳолати устидан назорат қилиш, текшириш ва 
мониторинг қилиш, ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисалар ҳамда 
касб касалликларини текшириш учун зарур бўлган маълумотлар ва 
материалларни тақдим этиши; 
авария ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар юз берганда 
ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, шу жумладан жабрланганларга 
биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши; 
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат 
назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг кўрсатмаларини 
ўз вақтида бажариши ҳамда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа 
вакиллик органларининг тақдимномаларини ўз вақтида кўриб чиқиши; 
ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб 
касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини, шунингдек иш 
берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни 
таъминлаши; 


196 
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари 
текширувини амалга ошириши, шунингдек уларнинг ҳисобини юритиши 
шарт. 
Иш берувчининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа 
мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish