Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-§. Меҳнат шартномаси тарафларининг меҳнатни



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

2-§. Меҳнат шартномаси тарафларининг меҳнатни
муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
355-модда. Ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
Ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ва меҳнатни муҳофаза 
қилиш қоидаларига мос иш жойига эга бўлиш; 
иш берувчидан меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб 
касалликларига ва бошқа касалликларга чалиниш хавфи, шу туфайли ўзига 
берилиши лозим бўлган имтиёзлар ва компенсациялар, шунингдек шахсий 
ва жамоавий ҳимоя воситалари ҳақида ахборот олиш; 
меҳнатни муҳофаза қилишнинг белгиланган нормаларига ва 
талабларига мувофиқ иш берувчининг маблағлари ҳисобидан шахсий ҳимоя 
воситалари билан таъминланиш; 
қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз 
ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий 
суғурталаниш; 
меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганлиги оқибатида ўз 
ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келган тақдирда бундай хавф бартараф 
этилгунига қадар ишларни бажаришни рад этиш; 
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат 
назорати ва текширувини амалга оширувчи орган томонидан ўз иш 
жойидаги меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни 
текширувдан ўтказишни сўраш; 


192 
иш берувчининг маблағлари ҳисобидан меҳнатнинг хавфсиз 
услублари ва усуллари бўйича ўқиш; 
қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва компенсациялар олиш; 
ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда 
майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст 
етказилганлиги муносабати билан ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига 
етказилган зарарнинг ўрни иш берувчи томонидан қопланиши; 
ўз иш жойида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш билан боғлиқ 
масалаларни кўриб чиқишда, ўзи билан ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз 
ҳодисани ёки ўзининг касб касаллигини текширишда шахсан иштирок этиш 
ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиш
тиббий тавсияларга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиш вақтида ўз иш 
жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинган ҳолда мазкур тиббий 
кўрикдан навбатдан ташқари ўтиш; 
меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганлиги сабабли иш жойи 
тугатилган тақдирда иш берувчининг маблағлари ҳисобидан ўқиш ва қайта 
тайёргарликдан ўтиш. 
Ходим қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши 
мумкин. 
Ходим:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ва меҳнатни муҳофаза 
қилиш қоидаларига риоя этиши; 
шахсий ҳимоя воситаларини тўғри қўллаши; 
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтиши, меҳнатни 
муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқиши ҳамда малака ошириши; 
мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши; 
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид солаётган ҳар қандай 
вазият тўғрисида, шунингдек иш жараёнида ёки унга боғлиқ ҳолда ишлаб 
чиқаришда юз берган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчини 
дарҳол хабардор қилиши шарт. 
Ходимнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар 
ҳам бўлиши мумкин. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish