Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

368-модда. Мураббийлик 
Мураббийлик деганда ходимларни қайта тайёрлаш ёки уларнинг 
малакасини ошириш турлари тушунилиб, бунда ташкилотнинг энг 
тажрибали ходимлари (мураббийлар) муайян бир меҳнат вазифасини амалга 
ошириш учун зарур бўлган билимлар, кўникмалар ва малакаларни 
тажрибаси камроқ бўлган ходимларга режали равишда етказишни 
таъминлайди. 
Мураббийлик ташкилот ходимлари ўртасида амалга оширилади ва иш 
берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 
Меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув ёки мураббий билан 
тузилган меҳнат шартномаси, агар унга аввалбошданоқ мураббийлик қилиш 
тўғрисидаги тегишли шартлар киритилган бўлса, мураббийликни амалга 
ошириш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос бўлади. Мураббийлик қилиш 
тўғрисидаги тегишли шартлар деганда мураббийнинг камроқ тажрибага эга 
бўлган ходимни ўқитиш учун сарфлайдиган иш вақти, мураббийлик 
вазифаларини бажарганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори ва ушбу 
Кодексга, жамоа келишувларига, меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўз ичига 
олган ички ва бошқа ҳужжатларга зид бўлмаган ўзга шартлар тушунилади. 
Мураббийликни амалга ошириш даврида мураббий камроқ тажрибага 
эга бўлган ходимнинг бевосита раҳбари ҳисобланади ҳамда ундан меҳнат 
вазифасини лозим даражада бажаришни ва меҳнат интизомига риоя этишни 
талаб қилишга ҳақли. 
Мураббий тайинланган тақдирда, камроқ тажрибага эга бўлган 
ходимнинг меҳнат шартномасида мазкур шарт ҳақида тегишли белги 
қўйилади. 
Мураббийликни амалга ошириш тартиби меҳнат тўғрисидаги 
қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат 
шартномасида белгиланади. 
369-модда. Ходимнинг малакаси ва касбий стандарт
тушунчалари 
Ходимнинг малакаси унинг муайян касбий фаолият турини 
бажаришга тайёрлигини тавсифлайдиган касбий билимлари, малакалари, 
кўникмалари, лаёқати ва иш тажрибасининг даражасидир. 
Касб стандарти асосий меҳнат вазифалари ва уларни бажариш 
шартлари тавсифини ўз ичига олган, меҳнат бўйича малака даражасига, 
лаёқатга, меҳнат сифати ва шарт-шароитларига доир талабларни 
белгилайдиган стандартдир. Касбий стандартларни ишлаб чиқиш, 
тасдиқлаш ва қўллаш тартиби қонунчиликда белгиланади. 
Агар қонунчиликда ходимга муайян меҳнат вазифасини бажариш 
учун зарур бўлган малакага нисбатан талаблар белгиланган бўлса, касбий 
стандартларнинг мазкур талабларга доир қисми иш берувчилар томонидан 
қўлланилиши шарт. 


202 
Касб стандартларида кўрсатилган ва қўлланилиши мажбурийлиги 
ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ белгиланмаган малакаларнинг 
тавсифлари иш берувчилар томонидан ходимларнинг малакасига доир 
талабларни аниқлаш учун асос сифатида қўлланилади, бунда ходимларнинг 
қўлланилаётган технологияларга ҳамда қабул қилинган ишлаб чиқаришни 
ва меҳнатни ташкил этишга боғлиқ ҳолда бажараётган меҳнат 
вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish