Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

 
14-боб. Дам олиш вақти 
1-§. Умумий қоидалар 
201-модда. Дам олиш вақти тушунчаси ва турлари 
Дам олиш вақти ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод 
бўлган ва ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир. 
Дам олиш вақтининг турлари қуйидагилардан иборат: 
иш куни (смена) давомидаги танаффуслар; 
ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш; 
дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш); 
ишланмайдиган байрам кунлари; 
ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари; 
ходимнинг истагига кўра дам олиш кунида ёки ишланмайдиган 
байрам кунида ишлаганлик учун компенсация сифатида тақдим этиладиган 
ишдан бўш бўлган қўшимча кунлар, шунингдек қон ва унинг таркибий 
қисмлари топширилган ҳар бир кундан кейин донорларга бериладиган дам 
олиш куни. 
202-модда. Ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод 
этишнинг дам олиш вақти бўлмаган даврлари 
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, 
ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам 
олиш вақтига кирмайди. Бундай даврлар жумласига қуйидагилар киради:
меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор 
қилиниши тўғрисидаги огоҳлантириш муддати даврида ходимга ишга 
жойлашиш учун бериладиган ишдан бўш бўлинадиган қўшимча кунлар; 


116 
ўн олти ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бўлган болани 
тарбиялаётган ота-онадан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) 
бериладиган ишдан бўш бўлинадиган қўшимча кунлар; 
ҳомиладор аёлларга бериладиган ишдан бўш бўлинадиган кунлар; 
донорларнинг тиббий текширув кунида ҳамда қон ва унинг таркибий 
қисмлари топшириладиган кунда ишдан озод этилиши;
ижтимоий таътиллар: ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болани 
парваришлаш таътиллари, ўқув таътиллари ва ижодий таътиллар; 
ходим томонидан давлат ёки жамоат мажбуриятлари бажариладиган 
даврлар; 
иш берувчининг ва меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб 
мажбуриятлар бажариладиган даврлар; 
ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари; 
ходимга дам олиш учун эмас, балки меҳнат тўғрисидаги 
қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган 
ўзга мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини 
бажаришдан озод этишнинг бошқа даврлари. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish