Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни белгилаш



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

199-модда. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни белгилаш
ва қўллаш тартиби 
Агар ишлаб чиқариш (иш) шароитларига кўра иш берувчида ушбу 
тоифадаги ходимлар (шу жумладан ноқулай меҳнат шароитларидаги ишда 
банд бўлган ходимлар) учун белгиланган иш вақтининг кунлик ёки 
ҳафталик давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаса, иш вақтини жамлаб 
ҳисобга олишни жорий этишга йўл қўйилади. 
Башарти ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг давомийлиги иш 
соатлари нормасидан ошмаса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий 
этилиши мумкин. Бунда ҳисобга олиш даври ўн икки ойдан, кунлик ишнинг 
(сменанинг) давомийлиги эса ўн икки соатдан ошмаслиги керак. 
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўллаш тартиби, зарур бўлган 
тақдирда эса ҳисобга олиш даври мобайнида ходимларга тўланадиган иш 
ҳақи миқдорини тенглаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жамоа 
шартномасида белгиланади, агар жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, иш 
берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра 
аниқланади. 
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ходимларни иш 
вақтидан ташқари ишга жалб этиш учун белгиланган чекловларга риоя 
этилган ҳолда белгиланади.
200-модда. Иш берувчининг иш вақтини ҳисобга олишни 
ташкил этишга доир мажбурияти 
Иш берувчи ходимларнинг ишга келиши ва ишдан кетиши ҳисобга 
олинишини ташкил этиши шарт. 
Ишга келишни ва ишдан кетишни ҳисобга олиш белгиланган 
шаклдаги иш вақтидан фойдаланиш табелларида ҳамда бошқа ҳужжатларда 
юритилади, шунингдек, аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар 
ёрдамида қайд этилиши мумкин. 
Ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг ҳақиқатда бажарилган 
вақти, шунингдек ушбу Кодекс 181-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ 
иш вақтига киритиладиган бошқа даврлар ҳисобга олиниши лозим. 
Ишлаб берилган вақт таркибида иш вақтидан ташқари ишларнинг, 
ишбай асосида ишлайдиганларнинг вақти-вақти билан бажариладиган 
ишининг, хизмат сафарларининг ва ички ўриндошликка доир ишнинг вақти 
алоҳида ҳисобга олинади. 


115 
Ишлаб берилмаган вақт таркибида ҳақ тўланадиган ва ҳақ 
тўланмайдиган вақт, шунингдек иш вақтининг ҳам ходимнинг айби билан 
йўқотишлари, ҳам унинг айби бўлмаган чоғдаги йўқотишлари ажратилади. 
Ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг ҳақиқатда бажарилган 
вақти ички меҳнат тартиб қоидаларига, ишлаш (сменаларга бўлиниб 
ишлаш) жадвалига ёки иш берувчининг алоҳида кўрсатмасига биноан 
ходим иш бажариладиган жойга келган пайтдан эътиборан ҳамда ушбу иш 
кунида (сменада) ишдан ҳақиқатда озод бўлган пайтга қадар ҳисобга 
олинади. 
Яшаш жойидан доимий иш жойига (доимий йиғилиш жойига) бориш 
ва қайтиб келиш вақти, иш жойига кираверишдан то иш жойигача бўлган 
йўл учун, иш бошланишидан олдин ва иш тугаганидан кейин кийим-бош 
алмаштириш учун, ишдан кетаётганда рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган 
вақт ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг ҳақиқатда бажарилган 
вақтига киритилмайди ҳамда ҳисобга олинмайди. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish