Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходим вафот этган кунга қадар олинмаган



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

255-модда. Ходим вафот этган кунга қадар олинмаган
иш ҳақини бериш 
Ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи унинг оила 
аъзоларига ёки ходим вафот этган кунда марҳумнинг қарамоғида бўлган 
шахсга берилади. Иш ҳақини тўлаш иш берувчига тегишли ариза, 
ходимнинг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси 
берилган ҳамда унинг асл нусхаси тақдим этилган кундан эътиборан етти 
кундан кечиктирмай амалга оширилади. 
 
256-модда. Иш ҳақини тўлаш шакллари ва жойи 
Иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалардан 
истиснолар қонунчиликда белгиланиши мумкин. 
Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш 
тақиқланади. 
Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар 
мустасно. 
Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни 
бажарган жойда амалга оширилади. 
Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини 
банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, 
уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади.
Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчининг топшириғини 
иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида 
бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходимнинг илтимосига кўра иш 
берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходимнинг 
ишончли шахсига тўлаши шарт. 
257-модда. Ўртача иш ҳақи ва уни ҳисоблаб чиқариш тартиби 
Ушбу Кодексда назарда тутилган барча ҳоллар учун ўртача иш ҳақи у 
ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб 
даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган 
давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда 
белгиланади. Бунда тегишли ойнинг 1-кунидан 30 (31)-кунига қадар 


143 
(февралда – 28 (29)-кунга қадар) бўлган давр охирги кунни ҳам қўшганда 
календарь ой деб ҳисобланади.
Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун ходимга ҳисобланган иш 
ҳақининг таркибига солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган
солиқ солиниши лозим бўлган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда амалга 
оширилган тўловларнинг барча турлари киритилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача 
иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги 
охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан 
келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги 
ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу 
Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг 
қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига 
жамланган ҳолда белгиланади. 
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш 
ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги 
календарь ой учун ишбай баҳолар бўйича ҳақиқатда ҳисобланган иш 
ҳақидан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан 
олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа 
тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган 
иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача 
иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимларида ходимларнинг ўртача 
иш ҳақи қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам 
миқдоридан келиб чиқиб, қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ 
тўлашнинг энг кам миқдоридан ошадиган барча тўловларнинг ўн иккидан 
бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади. 
Ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилаётганда ҳисоб-китоб давридан 
вақт, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммалар чиқариб ташланади, 
агар: 
қонунчиликка мувофиқ ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолган 
бўлса, бундан ушбу Кодекснинг 407-моддасида назарда тутилган болани 
овқатлантириш учун танаффуслар мустасно
ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ёки 
ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олган бўлса; 
ходим иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра 
бекор туриб қолиш муносабати билан ишламаган бўлса; 
ходимга ушбу Кодекснинг 399-моддасига мувофиқ ногиронлиги 
бўлган болаларни ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни 
парваришлаш учун қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари берилган 
бўлса; 
ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки 
қисман сақланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган ишдан озод этилган бўлса. 
Агар ходим хисоб-китоб даври учун ва ҳисоб-китоб даври 
бошлангунига қадар ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақига ёки ишлаб берилган 


144 
кунларга эга бўлмаган бўлса, ўртача иш ҳақи ходим томонидан ўртача иш 
ҳақининг сақланиб қолиши билан боғлиқ бўлган ҳодиса юз берган ойда 
ҳақиқатда ишлаб берилган кунлар учун ҳисобланган иш ҳақи миқдоридан 
келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
Агар ходим ҳисоб-китоб даври учун, ҳисоб-китоб даври 
бошлангунига қадар ва ўртача иш ҳақининг сақланиб қолиши билан боғлиқ 
бўлган ҳодиса юз бергунига қадар ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақига ёки 
ҳақиқатда ишлаб берилган кунларга эга бўлмаган бўлса, ўртача иш ҳақи 
унга белгиланган тариф ставкасидан (маошидан) келиб чиққан ҳолда 
аниқланади. 
Агар ҳисоб-китоб даврининг бир ойи ёки бир неча ойи тўлиқ ишлаб 
берилмаган ёки ушбу модданинг еттинчи қисмига мувофиқ ундан вақт 
чиқариб ташланган бўлса, ўртача кунлик иш ҳақи ҳисоб-китоб даври учун 
ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи суммасини тўлиқ календарь ойлар сонига 
ҳамда тўлиқ бўлмаган календарь ойлардаги календарь кунлар сонига 
кўпайтирилган иш кунларининг ўртача ойлик сонининг (25,3) суммасига 
бўлиш орқали ҳисоблаб чиқарилади. Тўлиқ бўлмаган календарь ойдаги иш 
кунларининг сони иш кунларининг ўртача ойлик сонини (25,3) ушбу ойдаги 
иш кунларининг ҳақиқий сонига бўлиш ҳамда мазкур ойда ишлаб берилган 
вақтга тўғри келадиган иш кунлари сонига кўпайтириш орқали ҳисоблаб 
чиқилади. 
Ўртача кунлик иш ҳақи уни ҳисоблаб чиқаришнинг барча ҳолларида 
ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ 
ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақи суммасини иш кунларининг ўртача 
ойлик сонига (25,3) бўлиш орқали белгиланади. 
Ўртача соатлик иш ҳақи уни ҳисоблаб чиқаришнинг барча ҳолларида 
ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ 
ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақи суммасини ходимнинг ўртача иш ҳақи 
сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ойда ишлаб берилган 
соатлар сонига бўлиш орқали белгиланади. 
Алоҳида ҳоллар (иш вақти жамлаб ҳисобга олинганда, уни ҳисоблаб 
чиқариш учун қабул қилинган даврда иш вақти тўлиқ ишлаб берилмаганда, 
ушбу даврда иш ҳақи бўлмаганда ва бошқа ҳолларда) учун ходимларнинг 
ўртача 
иш 
ҳақини 
ҳисоблаб 
чиқаришнинг 
ўзига 
хос
хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади. 
Барча ҳолларда иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган
ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган 
ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи қонунчиликда белгиланган ҳисоблаш 
кунидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин 
эмас. 
Ҳисоб-китоб даврида тарифларни қайта кўриб чиқиш чоғида ўртача 
ойлик иш ҳақи ўзгартирилган тарифни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-
китоб қилиниши лозим. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish