72-модда. Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлари
Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан қуйидаги харажатлар амалга оширилади:
1) ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, шу жумладан:
туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларини, шунингдек улар тасарруфидаги мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим муассасаларини сақлаб туриш ҳамда қонун ҳужжатларида туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизимидаги тадбирлар харажатлари;
туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларини ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати туман, шаҳар муассасаларини сақлаб туриш харажатлари;
қабул қилинган давлат дастурларига мувофиқ фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш харажатлари;
туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари тасарруфидаги маданият муассасаларини, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини сақлаб туриш, шунингдек маданиятни, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир мақсадли тадбирлар харажатлари; (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан кам таъминланган оилаларга тайинланадиган ҳамда тўланадиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам ҳамда табиий офатлардан жабрланган оилаларга моддий ёрдам, уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларни ва радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;
2) иқтисодиёт харажатлари, шу жумладан:
туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимларини, лабораторияларини сақлаб туриш; (ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Қаранг: “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 29-моддаси
шаҳарларнинг ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш;
уй-жой-коммунал хўжалиги объектларида таъмирлаш ишларини олиб бориш;
аҳоли пунктларини ободонлаштириш харажатлари;
3) туман ва шаҳар ҳокимликларини ҳамда уларнинг бўлимларини сақлаб туриш харажатлари;
4) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатлари;
Қаранг: “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун (Янги таҳрири) 27-моддасининг биринчи қисми; ВМ 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон Қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини тўғрисида”ги Намунавий низом 47-бандининг биринчи, бешинчи хатбошилари
5) бошқа харажатлар, шу жумладан, қонун ҳужжатларида туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган айрим ташкилотлар ва тадбирларнинг харажатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |