Қаранг: "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Қонун 22-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчи хатбошилари
3) иқтисодиёт харажатлари, шу жумладан:
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги республика назорат органларининг харажатлари, сув, қишлоқ, ўрмон хўжалиги харажатлари, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши курашиш муассасаларининг хизматларига ҳақ тўлаш ва уларни сақлаб туриш харажатлари;
Қаранг: “Ўрмон тўғрисида"ги Қонун 17-моддасининг иккинчи қисми, 18-моддасининг учинчи қисми, 41-моддасининг биринчи қисми
ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш харажатлари;
Қаранг: Президентнинг 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-725-сон "Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг 1-банди
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушумларга мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг ҳар йили тасдиқланадиган асосий параметрлари доирасида бюджетдан ажратиладиган мақсадли маблағлар;
қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, топография-геодезия, картография ва кадастр, шунингдек геология қидирув ишлари, давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш харажатлари, чегарадош давлатларга ҳақ эвазига ердан фойдаланиш тўлови, гидрометеорология хизмати муассасаларини сақлаб туриш харажатлари; (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
Қаранг: "Геодезия ва картография тўғрисида"ги Қонун 10-моддасининг биринчи қисми
атроф-муҳит ва ландшафтнинг муҳофаза қилинишини, биологик хилма-хилликнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;
Қаранг: “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун 48-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчи хатбошилари
4) республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари буюртмачи бўлган марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари;
5) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаб туриш харажатлари, шу жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарини;
Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонуннинг 37-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Конституциявий Қонуннинг 32-моддаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонини;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини;
Қаранг: "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини; (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)
Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Қонуннинг 15-моддаси
ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибиятини;
Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 21-моддасининг учинчи қисми
қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларидан сақлаб турилиши назарда тутилган давлат бошқаруви органларини;
Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги муассасаларини сақлаб туриш харажатлари;
6) судларни, адлия ва прокуратура органларини сақлаб туриш харажатлари;
Қаранг: "Судлар тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 79-моддасининг биринчи қисми; "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 54-моддаси; Президентнинг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 4-банди
7) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасини шакллантириш харажатлари;
8) бошқа харажатлар:
сиёсий партияларга уларнинг уставида белгиланган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар;
Қаранг: "Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги Қонун 3-моддасининг биринчи, тўртинчи хатбошилари, 10-моддасининг биринчи қисми
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш;
Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш ва уларни молиялаштиришда иштирок этиш харажатлари;
Қаранг: ВМ 2000 йил 10 январдаги 6-сон Қарори билан тасдиқланган “Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом
давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш ва Ўзбекистон Республикасининг кафолатланган мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатлар;
давлат буюртмаси бўйича статистика ишларига ҳақ тўлаш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайловлар ва референдумларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича харажатлари, шу жумладан округ ва участка сайлов комиссияларини, сиёсий партияларни молиялаштириш; (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Қонуннинг 15-моддаси; “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонун (Янги таҳрири) 42-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонун 6-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонун 64-моддасининг биринчи қисми; "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги 48-моддасининг биринчи қисми
хўжалик жамиятларидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлат ишончли вакилларининг хизматларига ҳақ тўлаш;
Қаранг: ВМ 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлатнинг акциядорлик жамиятларидаги ишончли вакили тўғрисида”ги Низомнинг 13-банди
давлат захиралари ва стратегик захираларни вужудга келтириш, сақлаб ва янгилаб туриш билан боғлиқ харажатлар;
мудофаага, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга, божхона органларига ажратиладиган маблағлар, шу жумладан ҳарбий хизматни, ички ишлар органларида, божхона органларида хизматни ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оилаларига пенсиялар ва нафақалар учун харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолияти Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар, ташкилотлар ва идораларга ажратиладиган маблағлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатлар.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадлар ва дотациялар;
давлат мақсадли жамғармаларига бюджет ссудалари ва дотациялар;
юридик шахсларга бюджет ссудалари ва кредит линиялари ҳамда чет давлатларга кредитлар белгиланган тартибда ажратилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |