Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси ўзбекистон Республикасининг


-модда. Ўзбекистон Республикаси республика



Download 0,86 Mb.
bet38/110
Sana20.04.2022
Hajmi0,86 Mb.
#568161
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   110
Bog'liq
Бюджет тўғрисида

70-модда. Ўзбекистон Республикаси республика
бюджетининг харажатлари

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйидаги харажатлар амалга оширилади:


1) ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, шу жумладан:
мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, мактабдан ташқари таълим, кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари, болалар уйлари, таълим муассасаларини ахборот-услубий жиҳатдан таъминлаш муассасалари, вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасалари, бошқа ёрдамчи муассасаларни сақлаб туриш, шунингдек қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизими тадбирларининг харажатлари;
республика шошилинч тиббий ёрдам маркази, ОИТСга қарши курашиш республика маркази, Давлат санитария-эпидемиология назорати, карантин ва ўта хавфли инфекциялар профилактикаси, Саломатлик ва тиббиёт статистикаси институти, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларининг клиникалари, қон қуйиш хизмати ва суд-тиббиёт экспертизаси республика муассасалари, республика вазирликлари ва идоралари тасарруфидаги бошқа даволаш-профилактика муассасалари ҳамда ёрдамчи ташкилотларни сақлаб туриш, шунингдек қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган хизматлар ҳақини тўлаш харажатлари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ айрим тоифадаги фуқароларга тиббий хизматлар кўрсатилганлиги учун республика ихтисослаштирилган марказлари харажатларининг ўрнини қоплаш (субсидиялар);


Қаранг: ВМ 2004 йил 8 июндаги 264-сон Қарори билан тасдиқланган "Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш Тартиби"нинг V бўлими

қабул қилинган давлат дастурларига мувофиқ фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш харажатлари;


республика вазирликлари ва идоралари тасарруфидаги маданият, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини сақлаб туриш, теле- ва радиодастурлар яратиш ҳамда уларни тарқатишга доир хизматлар таъминоти ва уларга ҳақ тўлаш, ҳукуматнинг алоҳида қарорларига кўра оммавий ахборот воситаларини сақлаб туриш, кино- ва видеомаҳсулотлар яратиш, маданий мерос объектларида реставрация ишларини бажариш, тасдиқланган календарь режаларга мувофиқ маданият ва спортни ривожлантириш бўйича қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган мақсадли тадбирлар харажатлари;
фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишларининг давлат илмий-техник дастурлари доирасида грантлар бўйича амалга ошириладиган илмий-техник лойиҳалар, ноёб илмий объектларни ва фанга хизмат кўрсатувчи муассасаларни сақлаб туриш, илмий лойиҳалар экспертизасини ўтказиш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган фанга доир алоҳида тадбирлар харажатлари;
давлат архивларини сақлаб туриш харажатлари;


Қаранг: "Архив иши тўғрисида"ги Қонун 30-моддасининг биринчи қисми

республика вазирликлари ва идоралари тасарруфидаги уруш ҳамда меҳнат фахрийлари учун пансионатлар ва санаторийларни, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларини сақлаб туриш, шунингдек қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли тадбирлар харажатлари;




Қаранг: ВМ 2011 йил 23 августдаги 240-сон Қарори билан тасдиқланган "Кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисида"ги Низомнинг 26-банди, "Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисида"ги Низомнинг 45-банди

давлат мукофотлари, давлат пул мукофотлари билан тақдирланганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган давлат пул мукофотлари ва мукофотларини тўлаш харажатлари;




Қаранг: АВ томонидан 2005 йил 5 августда 1505-сон билан рўйхатга олинган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини ажратиш тартиби тўғрисида"ги Низом

болаликдан ногиронларга ва бола туғилганда бериладиган нафақаларни, қонун ҳужжатларида айрим тоифадаги шахсларга белгиланган компенсацияларни тўлаш учун ваколатли органга маблағлар ажратиш харажатлари;




Қаранг: АВ томонидан 2010 йил 23 февралда 2080-сон билан рўйхатга олинган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом 1-бандининг иккинчи хатбоши

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларни ва радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, айрим тоифадаги шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва компенсацияларни тўлаш харажатлари;




Қаранг: Президентнинг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3079-сон "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони; ВМ 2002 йил 31 майдаги 188-сон "Ядро полигонларида ва бошқа ядро-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

2) давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари;





Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish