78-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари,
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт
муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал
таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг харажатлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг маблағларидан:
умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг таълимга кўмаклашувчи бошқа элементлари, ўқув мебели ва анжомлари билан тизимли равишда қайта жиҳозлаш ишларини молиялаштириш;
соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда тизимли равишда қайта жиҳозлашни молиялаштириш;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Қаранг: Президентнинг 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон "Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарорининг 2-банди
79-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив
ҳолатини яхшилаш жамғармаси харажатлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг маблағларидан:
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурлари доирасида магистрал (вилоятлараро), туманлараро, хўжаликлараро очиқ коллекторларни ва улардаги иншоотларни, ёпиқ горизонтал дренаж тармоқларини, вертикал дренаж қудуқларни, мелиоратив насос станцияларини ҳамда кузатиш тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалаш;
Қаранг: Президентнинг 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисида”ги Низом 5-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари; ВМ 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида"ги Низом 8-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурларига киритиладиган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиш;
Қаранг: Президентнинг 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисида”ги Низом 5-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари; ВМ 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида"ги Низом 8-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари
ихтисослаштирилган қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмаларининг мелиоратив техника паркини маблағларни қайтариш асосида янгилашни, шу жумладан, узоқ муддатли имтиёзли лизинг шартлари асосида янгилашни молиялаштириш тадбирлари;
Қаранг: Президентнинг 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисида”ги Низом 5-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари; ВМ 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида"ги Низом 8-бандининг биринчи, тўртинчи хатбошилари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияларининг мелиорацияга тааллуқли қисмини сақлаб туриш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурларида назарда тутилган бошқа ишлар учун фойдаланилади.
Қаранг: Президентнинг 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисида”ги Низом 5-бандининг биринчи, тўртинчи хатбошилари; ВМ 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида"ги Низом 8-бандининг биринчи, бешинчи хатбошилари
Do'stlaringiz bilan baham: |