77-модда. Ўзбекистон Республикаси Бандликка
кўмаклашиш давлат жамғармасининг харажатлари
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларидан:
ишсиз деб топилган шахсларни касбий тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари;
Қаранг: МК 23-моддасининг биринчи қисми; “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг (янги таҳрири) 23-моддаси
ишсизлик бўйича нафақалар, бандликка кўмаклашиш марказлари таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш муносабати билан компенсациялар тўлаш ҳамда ишсизларга моддий ёрдам бериш; (ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Қаранг: МК 58-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбоши, 172-моддаси
ишсиз деб топилган шахсларга муддатидан илгари пенсия тайинланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларининг ўрнини қоплаш;
Қаранг: ВМ 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоат ишларига ҳақ тўлаш;
Қаранг: ВМ 1999 йил 19 июлдаги 353-сон Қарори билан тасдиқланган "Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомнинг 23-27-бандлари
ногиронлар, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ва ишлаб чиқаришларни ташкил этишга доир тадбирларни қисман молиялаштириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бандликка кўмаклашиш марказларининг алоҳида бўлинмаларини сақлаб туриш, шунингдек уларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш; (ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
республика миқёсида ва ҳудудий миқёсда социологик кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, бандлик масалалари бўйича аҳолининг айрим гуруҳларида анкета сўровларини ўтказиш;
меҳнат бозорининг республика ва ҳудудий ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, шу жумладан, техника воситалари олиш;
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар;
аҳоли бандлиги билан боғлиқ масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ҳамда халқаро лойиҳалар ва шартномаларни амалга оширишни молиялаштириш;
чет элга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ишга жойлаштирилишини ташкил этиш ва уларнинг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Қаранг: ВМнинг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 7-банди
Do'stlaringiz bilan baham: |