Ўзбекистон республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат



Download 0,79 Mb.
bet1/18
Sana05.04.2022
Hajmi0,79 Mb.
#529036
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2017 йил бюджет параметрлари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
2017 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ
БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ


ҚАРОРИ
2016 йил 27 декабр

№ ПҚ-2699
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
27.12.2016 й.
N ПҚ-2699
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
2017 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ
КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ
БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
8‑илова. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари
9‑илова. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари
10–1‑илова. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун (савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан ташқари) ягона солиқ тўлови ставкалари
10–2‑илова. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг ставкалари
10–3‑илова. Айрим тоифадаги корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси
11‑илова. Юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари
12‑илова. Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари
13–1‑илова. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, акциз солиғи солинадиган товарларга нисбатан акциз солиғи ставкалари
13–2‑илова. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари
14‑илова. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари
15‑илова. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари
16–1‑илова. Имзоланадиган бонус ставкалари
16–2‑илова. Тижоратбоп топилма бонуси ставкаси
17‑илова. Айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкаси
18‑илова. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси
19‑илова. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари
20‑илова. Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари
21‑илова. Ягона ер солиғи ставкаси
22‑илова. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг чегараланган ставкалари
23‑илова. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридагиБюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар солиш объектлари
24‑илова. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари
25‑илова. Ягона ижтимоий тўлов ставкалари
26‑илова. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари
27‑илова. Мобиль алоқа хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловни тақсимлаш меъёрлари
28‑илова. Ундирувни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари
29‑илова. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказиладиган давлат божлари, йиғимлар ва жарималар
34‑илова. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган 2017 йилги тўлов миқдорлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги 618-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида" 2016 йил 13 декабрдаги ПС-122-III-сонли қарорларини бажариш юзасидан:


1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2017 йилги асосий параметрлари 3-7-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2017 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларининг 2017 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
3. 2017 йил учун:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 9-иловага мувофиқ;
ягона солиқ тўлови ставкалари 10-1, 10-2 ва 10-3-иловаларга мувофиқ;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;
якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 12-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;
қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 13-1 ва 13-2-иловаларда келтирилган рўйхатга мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 15-иловага мувофиқ;
имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари 16-1 ва 16-2-иловаларга мувофиқ;
айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 17-иловага мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 18 ва 19-иловаларга мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 20-иловага мувофиқ;
ягона ер солиғи ставкалари 21-иловага мувофиқ;
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 22-иловага мувофиқ;
23-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 24-иловага мувофиқ;
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкалари 25-иловадаги нормативларга мувофиқ;
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 8 фоиз миқдорида тасдиқлансин.
4. Ягона солиқ тўловларидан келадиган тушумлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади.
5. Белгилансинки, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:
юридик шахслар учун - давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;
мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун - 26-иловага мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
6. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб, мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи, маблағларни 27-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда, ойига 2000 сўм миқдорида белгилансин.
7. Қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари 28-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Ойига ўртача 1 ходим ҳисобига минимал иш ҳақи миқдорларининг неча карралигидан келиб чиққан ҳолда ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорини белгилашнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун амалда бўлган тартиби чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналарига татбиқ этилсин:
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун - 0,65 ИҲММ;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган бошқалар учун - 1,0 ИҲММ.
13. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг "САР" авиакомпанияси 2022 йилнинг 1 январига қадар муддатга барча турдаги солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.
14. Минтақаларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида маҳаллий бюджетлар улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар бўйича тушумлар:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
11-иловада назарда тутилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг айрим тадбиркорлик фаолияти турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
12-иловада назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;
чакана савдо тармоқларида сотиладиган олтиндан ясалган заргарлик буюмларига акциз солиғи;
29-иловага мувофиқ давлат божлари, йиғимлар ва жарималар тўлиқ ҳажмда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари даромадларига ўтказилсин.
15. Белгилансинки:
мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми, абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига ўтказилади;
юридик шахснинг мустақил солиқ тўловчи ҳисобланмайдиган алоҳида бўлинмалари бўйича солиқ мажбурияти юридик шахснинг ўзи томонидан, алоҳида бўлинмалар ҳисобига келадиган солиқларни улар жойлашган жой бўйича ўтказиш йўли билан бажарилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, улар фаолият юритадиган жой бўйича солиқ тўлаш тартиби жорий этиладиган алоҳида бўлинмаларнинг аниқ мезонлари кўрсатилиши лозим.
16. Барча тегишли солиқлар йиғилишининг тўлиқлиги, янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, ишламаётган, иқтисодий ночор корхоналарни қайта тиклаш йўли билан солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ҳисобига маҳаллий бюджетларнинг даромад базаси мустаҳкамланишидан, шунингдек маҳаллий бюджетлар харажатларининг самарадорлиги оширилишидан маҳаллий ҳокимият органларининг манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида, 2017 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадлари прогнозининг ошириб бажарилган суммаси тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича давлат бюджети йиғма даромадларининг прогнози ортиб борувчи якун билан бажарилган тақдирда тўла ҳажмда тегишли бюджетлар тасарруфида қолади;
тўртинчи гуруҳ бўйича харажатлар сметасини ижро этиш жараёнида ҳудудий молия органлари томонидан оптималлаштирилган бюджет маблағлари Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети захира жамғармаларини кўпайтиришга йўналтирилиб, белгиланган тартибда фойдаланилади;
давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига келиб тушган тушумлар тегишли бюджетларнинг тасдиқланган параметрларига қўшимча равишда тўла-тўкис сарф-харажатларни қоплашга, Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети бўйича эса - 50 фоизи шундай мақсадларга йўналтирилади ва алоҳида ғазначилик шахсий ҳисобварақларида ҳисобга олинади;
давлат мулкини хусусийлаштиришдан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига тушаётган маблағлардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларига кўра ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини молиялаштиришда фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур тартибни амалга ошириш бўйича Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 январдан бошлаб касб-ҳунар коллежларининг таъминотига кетадиган сарф-харажатларни молиялаштиришни Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда касб-ҳунар коллежларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатга олсин, улар учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида ғазначилик шахсий ҳисобварақлари очсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича касб- ҳунар коллежлари йиғма харажатлар сметаси ҳамда штат жадвалларини белгиланган муддатларда рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.
18. Харажатлар бўйича мажбуриятларни туман (шаҳар) ва вилоят бюджетлари ўртасида оптимал равишда тақсимлаш мақсадида:
ижтимоий нафақаларни олувчи яшаб турган жойда тайинлаш ва тўлаш тартибини сақлаб қолган ҳолда шундай нафақалар бўйича;
Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари таъминоти бўйича;
хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари, шунингдек шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчаларини мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича сарф-харажатларни молиялаштириш туман ва шаҳарлар бюджетларидан Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ҳамда Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилсин.
Туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатга олиб, ушбу харажатлар учун Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида ғазначилик шахсий ҳисобварақларини очсин.
19. 2017 йил учун:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет субвенцияларининг чекланган миқдорлари 30-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 31-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 32-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
20. 2017 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети захира жамғармалари миқдорлари 33-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
21. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда уларнинг замонавий ўқув- лаборатория ускуналари ва ўқитишнинг техник воситалари билан таъминлаганлик даражасини эътиборга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг хизмат кўрсатиш, техник ва ўқув-ёрдамчи ходимлари намунавий штатларини қайта кўриб чиқсин, уларнинг сони ўртача 5 фоизгача оптималлаштирилишини назарда тутсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 1 январдан бошлаб:
бошланғич синфлар учун болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ҳафталик ўқув юкламасини 22 соатдан 24 соатга ва юқори синфлар учун 18 соатдан 20 соатга кўпайтириш;
спорт мактабларида тренер-ўқитувчиларнинг ҳафталик ўқув юкламасини 24 соатдан 26 соатга ошириш;
"Баркамол авлод" марказларидаги тўгарак раҳбарларининг ҳафталик ўқув юкламасини 18 соатдан 24 соатга кўпайтириш ва айни вақтда уларнинг базавий тариф ставкасини 15 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
23. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлашда адолат тамойилини сақлаб қолиш мақсадида ишга янги кираётган ёки 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчилар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар ишга қабул қилинган кундан бошлаб амалда ишланган вақтига қараб табақалаштирилган миқдорда тайинлансин:
ишга қабул қилинган кундан бошлаб 6 ойгача - ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
ишга қабул қилинган кундан бошлаб 6 ойдан 12 ойгача - ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида;
ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кўпроқ вақт - ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
24. Фуқароларнинг имтиёзли пенсия таъминотини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2017 йилнинг 1 июлига қадар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ҳамда кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-рўйхатларини ёппасига хатловдан ўтказсин, бунда ишлаб чиқариш қувватлари реконструкция ва модернизация қилинганини, замонавий, хавф-хатарсиз технологиялар татбиқ этилганини, зарарли омиллар камайганини, замонавий ҳимоя воситалари ривожланганини ҳисобга олган ҳолда тугатилиши лозим бўлган касблар рўйхатини тузиш назарда тутилсин.
Хатлов натижалари бўйича 2017 йилнинг 1 октябрига қадар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2-рўйхатлари сақлаб қолинишини назарда тутувчи таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилсин.
25. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган 2017 йилги тўлов миқдорлари 34-иловага мувофиқ белгилансин.
26. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори 24-бандининг амал қилиши 2018 йилнинг 1 январигача узайтирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сонли қарорининг 7-бандида 35-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хизматлар кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиши 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 40 810,1 млрд. сўм, харажатлари 41 400,0 млрд. сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 14 592,2 млрд. сўм ва харажатлари 14 492,0 млрд. сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 2 517,4 млрд. сўм ва харажатлари 2 579,9 млрд. сўм миқдорида.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилик бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2017 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2016 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2016 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, якуний операциялар ўтказсинлар.
28. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 36-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2017 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 37-иловаларига мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
30. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish