2019 йилнинг 1 январигача иш ҳақидан даромад солиғи қўйидаги тўрт шкала бўйича ушлаб қолинмоқда.
Агар энг кам иш ҳақи январдан 202 730 сўм бўлишини ҳисобга олсак, эски тизимда қолганида, қуйидагича ушланмалар содир бўлар эди.
202 730 сўмгача қисмидан: (Даромад солиғи – 0 сўм (0 фоиз)) + (Ижтимоий суғуртага ажратмалар – 16 218 сўм (8 фоиз)). Жами: 16 218 сўм.
202 730 сўмдан 1 013 650 сўмгача қисмидан. 810 920 сўмдан: 7.5 (даромад солиғи) + 8 (ижтимоий суғуртага ажратма) = 15.5 фоиз. Жами: 125 693 сўм.
1 013 650 сўмдан 2 027 300 сўмгача қисмидан. 1 013 650 сўмдан: 16.5 (Даромад солиғи) + 8 (ижтимоий суғуртага ажратма) = 24.5 фоиз. Жами: 248 344 сўм.
2 027 300 сўмдан ортиқ қисмидан: 22.5+8= 30.5 фоиз ушланиб қолинган бўларди.
Мана шу формула ёрдамида ҳисобланган иш ҳақи ва ундан ушланмаларни қараймиз:
Энди янги тизим бўйича худди шу ойликларни кўриб чиқамиз.
Кўриниб турибдики, айниқса, каттароқ ойликларда иш ҳақидан ушланмаларнинг улуши сезиларди даражада камайган. Масалан, ўртача ойига 3 миллион сўм ойлик ҳисобланадиган ходим аввалгига нисбатан 300 минг сўмдан кўпроқ қўшимча соф даромадга эга бўлмоқда.
Иш берувчилар учун
Корхона эгаси, яъни иш берувчи учун қандай ўзгаришлар амалга ошмоқда?
Бу ерда ҳам эътибор бериш мумкин бўлган жиҳатлар бор. Масалан, аввалги тизимда даромад солиғи ва ижтимоий суғурта ажратмаларидан ташқари, иш берувчи ҳам ҳар бир ходим учун «Ягона ижтимоий тўлов»ни амалга оширишга мажбур эди. Бу тўлов катта корхоналар учун иш ҳақида 25 фоиз, кичик бизнес учун 15 фоиз этиб белгиланган. Бундан ташқари, «Ягона солиқ тўлови»нинг минимал ставкаси ҳам мавжуд бўлиб, иш ҳақидан қатъи назар, ҳар бир ходим учун 131 775 сўмдан (энг кам иш ҳақининг 65 фоизи) кам бўлмаган миқдорда тўлов қилиш лозим эди. Яъни, 500 минг сўм ойлик ҳисобланадиган ходим учун ставка бўйича 15 фоиз = 75 000 cўм эмас, ўша 131 775 сўмни тўлашга тўғри келарди. Бу ерда ойликдан 26 фоиздан ҳам кўпроқ миқдорида «Ягона ижтимоий тўлов» ҳисобланмоқда.
Янги тизимга кўра, иш берувчининг иш ҳақидан ажратмаси юқорида айтилганидек, 12 фоизни ташкил қилади, холос. Яъни, кичик корхоналар ҳам, йирик бизнес вакиллари учун ҳам иш ҳақидан тўланадиган тўловлар фоизи олдингига нисбатан пасаймоқда.
Қўшимча қулайликлар
Иш ҳақидан ушланмаларнинг ўсиб борувчи ёки ўзгарувчан ставкаларда эмас, қатъий ставкаларда ушланиши бир қатор қулайликларни ҳам келтириб чиқармоқда.
Биринчидан. Йил давомида иш жойини ўзгартирадиган ходим янги иш жойига аввалги иш ўрнидан иш ҳақи ва ушланмалар бўйича маълумотлар тақдим этиши лозим бўларди. Чунки, даромад солиғи ўсиб борувчи якун билан ҳисобланиши учун, бу маълумотномага эҳтиёж сезиларди. Агар маълумотнома тақдим этилмаган тақдирда, даромад солиғини максимал ставкада ушлаш белгилаб қўйилгандики, бу ҳам етарлича ноқулайлик келтириб чиқарарди. Энди бундай маълумотнома шарт эмас, даромад солиғи қатъий ставкада бўлгани учун, уни ҳисоблашда бошқа даромадларни билишга эҳтиёж йўқ.
Иккинчидан. Ўриндошлик асосида ишловчилар ҳар йили декларация топширишлари лозим эди. Сабаби, икки ва ундан ортиқ жойда камроқ ойлик олган ходим ҳар бир иш ўрнида минимал ставкада солиққа тортилиши мумкин. Барча даромадлар бирлаштирганда эса, шкала ўзгариб кетиши ва қўшимча солиқлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Энди, бир нечта жойдан ойлик олган ходим ҳар бир жойда бир хил – белгиланган 12 фоизни тўлаётгани боис, декларация тўлдириши ҳам шарт эмас.
Учинчидан. Аввалги тизимда даромад солиқларини ҳисоблаш бирмунча мураккаб бўлиб, арифметикадан уста бўлишингиздан ташқари, қўшимча маълумотларга ҳам эга бўлишингиз керак эди. Энг кам иш ҳақи миқдори, белгиланган шкалалар, олдинги ойлардаги ҳисобланган ойлик ва ушланган даромад солиғи, ҳисобланган таътил пуллари-ю, мукофотларгача барча маълумотларни йиғиб, ана ундан кейин маълум бир ойдаги даромад солиғингизни ҳисоблашингиз мумкин бўларди. Бунинг иложи деярли йўқлигидан, «нега бу сафар кам чиқди», «нега уники ошиқроқ бўлиб қолди» қабилидаги саволлар пайдо бўлар, баъзида ҳисобчи йўл қўядиган хатолар туфайли ҳам ортиқча ёки кам тўловлар пайдо бўларди. Энди эса, биргина калькулятор ёрдамида, ҳисобланган иш ҳақингиздан келиб чиқиб, қўлга тегадиган суммани бемалол чиқариб олишингиз осонлашди. Баракасини берсин.
Қаҳрамон Асланов
Do'stlaringiz bilan baham: |