Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet60/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Низонинг моҳияти
“А” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) ва “Б” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида қурилиш материаллари етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар қурилиш материалларини етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 500 000 000 сўмлик қурилиш материалларини етказиб беришни, жавобгар эса бу маҳсулотлар ҳақини 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан 5 600 000 сўмлик қурилиш материаллари етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан олинган маҳсулот учун умуман олдиндан тўлов амалга оширилмаган ва маҳсулот олинганидан кейин ҳам қарзни қайтариш чораси кўрилмаган.
Шу асосда даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 5 600 000 сўм асосий қарз ва 2 800 000 сўм пеня ундиришни сўраган.


Даъвогарнинг важлари
Тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаси шартларига кўра, даъвогар қурилиш материалларини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 500 000 000 сўмлик қурилиш материалларини етказиб беришни, жавобгар эса бу маҳсулотлар ҳақини 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар шартномада кўрсатилган қурилиш материалларини ўз вақтида етказиб берган бўлса-да, жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақини асоссиз равишда тўлаб бермаган.
Шунинг учун жавобгардан 5 600 000 сўмлик маҳсулот ҳақи ва унга ҳисобланган 2 800 000 сўм пеня ундириш лозим бўлади, деб ҳисоблаган.


Жавобгарнинг важлари
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган, яъни шартномада кўрсатилган қурилиш материаллари тўлиқ етказиб берилмаган. Бундан ташқари, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асоссиз эканлигини, яъни шартнома бўйича даъвогар томонидан етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотларни тўлиқ етказиб берилмаганлиги сабабли пеня ҳисобланишини шартнома шартларига зид эканлигини билдирган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг асосий қарз ҳамда пеня ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиши лозим, деб ҳисоблаган.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish