Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet59/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 520 000 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, шартнома қиймати 16 250 000 сўмни ташкил қилган ҳамда ушбу шартноманинг 2.1-банди асосида даъвогар буюртма баҳосининг 100 фоизини олдиндан тўлаши лозим бўлган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига тўлов топшириқномаси билан шартномада назарда тутилган 16 250 000 сўм маблағ кўчириб берилган.
Шартноманинг 4.1-бандида жавобгар маҳсулотни ишлаб чиқарган ва даъвогарга ёзма, электрон ёки телефонограмма усулида маҳсулот тайёрлиги тўғрисида хабар берган вақтдан ўз шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажарган деб ҳисобланиши белгиланган. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, маҳсулот даъвогар томонидан ўз ҳисобидан олиб кетилиши лозим бўлган. Шартноманинг 2.4-бандида даъвогар томонидан олдиндан тўлов амалга оширилганидан кейин 90 кунда маҳсулот етказиб берилиши лозим бўлган.
Жавобгар маҳсулот тайёрлиги тўғрисида даъвогарга хабар бериши лозим бўлса-да, шартноманинг ушбу шарти бажарилмаган ва ҳақи тўланган маҳсулот ўз вақтида етказиб берилмаган.
Даъвогар судга жавобгардан 16 250 000 сўм асосий қарзни ва шартномага асосан ҳисобланган 7 000 000 сўм пеняни ундиришни сўраб мурожаат қилганидан сўнггина жами 16 250 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Бундан ташқари, шартноманинг 4.2-бандида шартномада кўрсатилган муддатда ва ҳажмда маҳсулот тўлиқ етказиб берилмаганда ёки уни етказиб бериш кечиктирилганда, жавобгар даъвогарга ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисми 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши, ушбу пеня миқдори етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 5 фоизидан ошмаслиги лозимлиги юзасидан келишувга эришилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгар маҳсулот етказиб бериш муддатларини кечиктирганлиги учун ундан 7 000 000 сўм пеня ундириш сўраган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги мустаҳкамланган.
Ушбу кодекснинг 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади; 388-моддаси биринчи қисмига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.
Ушбу кодекснинг 420-моддаси тўртинчи қисмига кўра, агар сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш мажбуриятини бажармаса ва олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, олдиндан тўланган сумма учун ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ, товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси қайтариб берилган кунгача фоизлар тўланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 12-бандида агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бериши, мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун зарур бўлган пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган неустойкани тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмаслиги қайд этилган.
Шу асосларга кўра, даъвогар мазкур шартнома шартларини бузганлик учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилингандан кейин жавобгарнинг маҳсулот етказиб бериши уни пеня тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бу ҳақда, Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини, жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳисобга олиб, даъвогарга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириб, даъвонинг пеня ундириш талабини 520 000 сўм миқдорида қаноатлантириш, суд жараёни вақтида жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган маҳсулот етказиб берилганлиги боис даъвонинг асосий қарз суммасини ундириш ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблаган.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Даъвонинг қолган қисми эса қаноатлантириш рад этилган.

* * *



Маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан етказиб берилган маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги, маҳсулот етказиб берувчининг етказиб берилган маҳсулот ҳақини ҳамда тўловни кечиктирганлик учун ҳисобланган пеняни ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш учун асос бўлади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish