Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet41/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Ижарага берувчининг важлари
Биз ҳамда ижарага олувчи ўртасида 2006 йил 24 январда бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра ижарага берувчи ижарага олувчига Урганч шаҳри Мустақиллик кўчаси 3-уй манзилида жойлашган бинодан
364,3 кв.метрдан иборат 22 та хонани вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш, ижарага олувчи эса йиллик 8 177 690 сўм ижара ҳақини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ижарага берувчи томонидан Урганч шаҳри Мустақиллик кўчаси 3-уй манзилида жойлашган бинонинг 364,3 кв.метрдан иборат бўлган 22 та хона ижарага олувчига фойдаланиш учун топширилган.
Мазкур қабул қилиб олинганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчининг рухсатисиз ижара объектида таъмирлаш ишларини ўтказган, улар учун жами 19 015 968 сўм маблағ сарфлаган.
Тарафлар ўртасида тузилган далолатномага асосан мазкур таъмирлаш ишлари учун сарфланган маблағнинг 6 126 760 сўм қисми ижарага берувчи томонидан ижарага олувчининг ижара ҳақидан бўлган қарзи ҳисобига қабул қилинган.
Бироқ таъмирлаш ишлари учун сарфланган маблағларнинг қолган қисми ижарага берувчи томонидан ижара ҳақи учун қабул қилиб олинмаган. Шу сабабли даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда ижарага берувчи ва ижрага олувчининг мажбуриятлари бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 573-моддасининг биринчи қисмига кўра бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ижарага берувчи ҳамда ижарага олувчи ўртасида 2006 йил 24 январда бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра ижарага берувчи ижарага олувчига Урганч шаҳри Мустақиллик кўчаси 3-уй манзилида жойлашган бинодан 364,3 кв.метрдан иборат 22 та хонани вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш, ижарага олувчи эса йиллик 8 177 690 сўм ижара ҳақини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ижарага берувчи томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилган, яъни Урганч шаҳри Мустақиллик кўчаси 3-уй манзилида жойлашган бинонинг 364,3 кв.метрдан иборат бўлган 22 та хона ижарага олувчига ўз вақтида фойдаланиш учун топширилган.
Ижарага олувчи ижара объектларини қабул қилиб олганидан кейин уларда таъмирлаш ишларини ўтказган. Таъмирлаш ишлари учун жами 19 015 968 сўм маблағ сарфлаган.
Тарафлар ўртасида тузилган далолатномага асосан мазкур таъмирлаш ишлари учун сарфланган маблағнинг 6 126 760 сўм қисми ижарага берувчи томонидан ижарага олувчининг ижара ҳақидан бўлган қарзи ҳисобига қабул қилинган.
Ижарага олувчи таъмирлаш ишлари учун сарфланган маблағларнинг қолган қисмини ундириш мақсадида судга мурожаат қилган ҳамда ижарага берувчидан 12 889 208 сўм ундиришни сўраган.
ФК 555-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни ўз маблағлари ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшилаган, бу яхшилашни мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаган тақдирда, ижарага олувчи шартнома бекор бўлганидан кейин, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бу яхшилашлар қийматини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олувчи томонидан ижарага берувчининг розилигисиз амалга оширилган ва ижарага берилган мол-мулкдан ажратиб олиб бўлмайдиган яхшилашларнинг қиймати тўланмайди.
“Ижара тўғрисида”ги Қонун 11-моддасининг учинчи қисмига асосан ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашлар, агар уларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, ижарага берувчига текинга ўтиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда ижарага олувчи фойдаланиш учун олган ижара объектини ўз ҳисобидан таъмирлаган бўлсада, таъмирлаш ишларини бажариш учун ижарага берувчидан рухсат олмаганлиги туфайли суднинг ҳал қилув қарори билан ижарага олувчининг ижарага олган бинони яхшилаш учун таъмирлаш ишларига сарфлаган харажатларини ундириб бериш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириш асосли равишда рад этилган.
* * *


Фуқаролик кодекси 574-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish