Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet88/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Низонинг моҳияти
“А” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) ва “Б” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 500 000 000 сўм бўлган эҳтиёт қисмлар ва қурилиш молларини етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар тегишли ҳисоб варақ-фактура ва ишончномалар асосида жами 480 373 400 сўмлик эҳтиёт қисмлар ва қурилиш молларини жавобгарга етказиб берган. Жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар бўйича жами 125 000 000 сўмлик тўловларни амалга ошириб, қолган 355 373 400 сўмини тўлаб бермаган.
Даъвогарнинг юборган талабномасида кўрсатилган сумма жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 355 373 400 сўм асосий қарз, 53 305 950 сўм жарима ва 49 032 720 сўм пеня ундиришни сўраган.


Даъвогарнинг важлари
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар умумий қиймати 500 000 000 сўм бўлган эҳтиёт қисмлар ва қурилиш молларини етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Даъвогар шартнома шартларида кўрсатилган маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган бўлса-да, жавобгар унинг ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган. Шу асосда даъвогар томонидан жавобгарга ушбу суммани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган.
Даъвогар томонидан юборилган талабномани жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги сабабли жавобгардан 355 373 400 сўм асосий қарз, 53 305 950 сўм жарима ва 49 032 720 сўм пеня ундириш лозим бўлади, деб ҳисоблаган.


Жавобгарнинг важлари
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси шартларига кўра, даъвогардан тегишли маҳсулотлар қабул қилиб олинганлигини, улар бўйича тўловлар босқичма-босқич тўлаб борилаётганлигини, қолган қисмини ҳам тез кунларда тўлаб берилишини таъкидлаган.
Шу сабабли даъво аризасида кўрсатилган жарима ва пеня ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш лозим, деб ҳисоблаган.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish