Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet87/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарларнинг важлари
Жавобгарларнинг даъвогар томонидан билдирилган даъво талабларига эътирозлари мавжудлигини, даъво аризасида кўрсатилган ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмаслиги, жиноят ишлари бўйича суд хукмининг Н.У. га нисбатан 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифалари юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қисми жиноят ишлари бўйича вилоят суди кассация инстанциясининг ажрими билан бекор қилинганлиги, бу эса даъвогар ташкилотининг раҳбари вазифасини бажарувчи Н.У. шартномани имзолаш ҳуқуқига эга бўлганлигини таъкидлаган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризасини рад этиш лозим, деб ҳисоблаган.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин.


Шарх
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо олди-сотди шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекс 479-моддасининг биринчи қисмига асосан, кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасига (кўчмас мулкни сотиш шартномасига) биноан сотувчи ер участкаси, бино, иншоот, квартира ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб топширишни ўз зиммасига олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 10 347,0 м2 ер майдонида жойлашган, шундан қурилиш ости майдони 1 123,12 м2, умумий фойдаланиш майдони 963,53 м2, жами 6 хонадан иборат товуқхона биносини фермер хўжалигига 81 000 000 сўмга сотиш белгиланган.
Ушбу шартнома даъвогар бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Н.У. томонидан имзоланган. Ваҳоланки, жиноят ишлари бўйича суднинг хукмига кўра, Н.У. 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифалари юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Бунга асосан, жамият акциядорлари кузатув кенгашининг қарорига кўра, бош директор вазифасини бажарувчиси Н.У. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Н.У. даъвогар раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи ҳисобланмаса-да, унинг иштирокида умумий йиғилиш ўтказилган ва у юзасидан тузилган йиғилиш баённомаси ҳамда кўчмас мулкни сотиш тўғрисидаги шартномасига даъвогар раҳбари сифатида имзо қўйган.
Шу сабабли даъвогар иқтисодий судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
ФК 132-моддасининг биринчи қисмига кўра, вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига биноан, битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси даъвогарнинг бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Н.У. томонидан имзоланган. Ваҳоланки, жиноят ишлари бўйича суднинг хукмига кўра, Н.У. 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифалари юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Суд хукми қонуний кучга кирганлиги муносабати билан жиноят ишлари бўйича суди томонидан даъвогарга хукмнинг маҳкумга нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини ижро этиш учун юборилган. Мазкур ҳукм асосида жамият акциядорлари кузатув кенгашининг қарорига кўра, бош директор вазифасини бажарувчиси Н.У. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Тарафлар ўртасида кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузиш вақтида даъвогарнинг бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Н.У.ни шартномани имзолаш ҳуқуқи мавжуд бўмаган. У мазкур ҳуқуқдан суднинг қонуний кучга кирган суд ҳукми билан маҳрум этилган.
ФКнинг 113-моддаси биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 8-бандида агар суд муҳокамаси пайтида жавобгар ўз эътирозларида битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига асосланаётган бўлса, судлар жавобгарнинг эътирозларига баҳо беришлари ва улар асосли бўлган тақдирда, низонинг вужудга келишига сабаб бўлган битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигидан келиб чиқиб, иш бўйича қарор қабул қилишлари лозимлиги таъкидланган.
Шу асосда, суд даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилган.
Жавобгарларнинг даъво аризада кўрсатилган ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмаслиги, жиноят ишлари бўйича суд хукмининг Н.У. га нисбатан 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифалари юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қисми жиноят ишлари бўйича вилоят суди кассация инстанциясининг ажрими билан бекор қилинганлиги, бу эса даъвогар ташкилотининг раҳбари вазифасини бажарувчи Н.У. шартномани имзолаш ҳуқуқига эга бўлганлиги ҳақидаги важлари иш ҳужжатлари ҳамда қуйидагиларга кўра ўз исботини топмаган:
Жиноят ишлари бўйича суд хукмининг Н.У. га нисбатан 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифалари юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қисми жиноят ишлари бўйича вилоят суди кассация инстанциясининг ажрими билан бекор қилинган бўлса-да, тарафлар ўртасида кўчмас мулк олди-сотди шартномасини тузиш вақтида уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ва бу тегишли далиллар билан исботланмаган.
Бундан ташқари, жамият акциядорлари кузатув кенгашининг бош директор вазифасини бажарувчиси Н.У. эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарори бекор қилинмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Қайд этилганларга кўра, иқтисодий суд томонидан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган.
* * *


Агар маҳсулот етказиб бериш шартномаси шартларида мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун пеня шаклидаги неустойка ундирилиши кўрсатилган бўлса, даъвогар қонун ҳужжатларига асосан жарима шаклидаги неустойкани талаб қилишга ҳақли эмас.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish