Низонинг моҳияти
Унитар корхона (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) ва масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида машина механизм ва автотранспорт хизматини кўрсатиш шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга автотранспорт ва машина-механизм ажратиш учун камида бир кун олдин олдиндан оғзаки ёки ёзма талабнома (буюртма) бериш, ёҳуд томонлар махсус келишилган усул асосида хизматларни бажарилишини талаб қилиш, шунингдек кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш, жавобгар эса белгиланган муддатларда даъвогар томонидан буюртма қилинган хизматларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 4.2-бандида даъвогар жавобгарнинг ёзма талаби бўйича ойлик кўрсатилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга оширилиши кўрсатилган.
Шартноманинг 4.3-бандида эса буюртмачи (даъвогар) бажарилган ишлар учун тўлов суммасини бажарувчи томонидан хизмат кўрсатилаётган объект бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасидан маблағларни олгандан сўнг, тасдиқланган ҳужжатларга асосан жавобгарга тўлаб берилиши назарда тутилган.
Шу асосга кўра, даъвогар жавобгарнинг ёзма талаби (буюртмаси) бўйича ойлик кўрсатилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга оширган.
Бироқ, даъвогар томонидан ортиқча ишларни бажартирилишига эҳтиёж қолмаганлиги сабабли ўтказиб берилган пул маблағларини қайтаришни сўраб, жавобгарга талабнома билан мурожаат қилган. Талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 15 723 301,39 сўм асосий қарз ва 5 534 601 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг важлари
Тарафлар ўртасида тузилган машина механизм ва автотранспорт хизматини кўрсатиш шартномаси шартларига кўра, жавобгар даъвогар томонидан буюртма қилинган хизматларни бажариши, даъвогар эса жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаши лозим бўлган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг ёзма талаби бўйича ойлик кўрсатилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга оширган.
Бироқ, даъвогар ортиқча ишлар бажартирилишига эҳтиёж қолмаганлиги сабабли ўтказиб берилган пул маблағларини қайтаришни сўраб, жавобгарга талабнома билан мурожаат қилган. Талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу асосда жавобгардан 15 723 301,39 сўм асосий қарз ва 5 534 601 сўм пеняни ундириш лозим бўлади, деб ҳисоблаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |