Ўзбекистон республикасида таълим


Таълим жараёнида педагогик-психологик қобилиятни



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
Таълим жараёнида педагогик-психологик қобилиятни 
шакллантиришининг илмий-назарий асослари 
 
Ш.А. Раупова, ТИМИ катта ўқитувчиси 
Ш. Алиқулова, ТИМИ талабаси 
 
Мустақил Ўзбекистоннинг келажаги бўлган авлодни тарбиялаш ниҳоятда 
катта диққат-эътиборни талаб қиладиган, ички зиддиятли жараёндир. Шундай 
экан, ўқитувчи ва ўқувчи-талабанинг шаклланиш жараёнини кузатиши лозим. 
У педагогик жараённи бошқарар экан, педагогик билим ва маҳорат эгаси 
бўлиши лозим. Шундагина ўқитувчи педагогик ҳодисаларнинг моҳиятини ва 
диалектикасини, педагогик меҳнат методи, касб ва технологиясини ва 
профессионал педагогик маҳоратни эгаллай олади. Педагогик билим ва маҳорат 
эгаси бўлган ўқитувчи, аввал, педагогика фанининг методологик асосларини 
шахс ривожланишининг конуниятлари ва омилларини, кадрлар тайёрлаш 
миллий, дастурининг моҳияти, мақсад ва вазифаларини билиши керак. Таълим 
тизимида меҳнат қилаётган педагогларнинг кўпчилиги таълим ва тарбия 
жараёнида педагогик маҳоратнинг зарурияти ва аҳамиятини чуқур 
англамоқдалар.
29
Бугунги кунда халқнинг бой замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, 
техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида мутахассислар тайёрлашнинг 
мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим 
шартидир. Жамият тараққиёти даражаси, ахборотларни ҳаддан ташқари 
кўплиги, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, умуман олганда ҳаёт 
тажрибаси шуни кўрсатадики, ёшларни етук, вазиятни тезда англай оладиган, 
29
Н.Хўжаев, Д.Тожибоева, Б.Мамарахимов, Н.Шомуротова.Касбий таълим методикаси,Ўқув қўлланмаТДИУ Т, 
2007 .


211 
айни шу вазият учун тўғри қарор қабул қила оладиган малакали мутахассислар 
қилиб тайёрлаш учун фақат анъанавий услубларга таяниб дарс ўтиш етарли 
эмас. 
Ҳозирда Республикамизда таълимни ривожлантиришнинг янги босқичида 
иқтисодий таълимнинг асосий вазифаси сифатида жаҳон талаблари даражасида 
янгиланиб бораётган ишлаб чиқариш шароитларига мослаша оладиган, 
иқтисодиётимизни буюк давлат даражасига кўтарадиган мутахассисларни 
тайёрлаш ва бу жараёнда асосий омил сифатида бериладиган ахборотлар 
ҳажмини эмас, балки ижодий ёндошувни шакллантириш, мустақил фикрлаш ва 
татбиқ этиш сифатларини тарбиялашга эътибор қаратиш лозим.
«Иқтисодиёт» билан шуғулланишнинг биринчи вазифаси талабаларнинг 
иқтисодий билим савиясини ошириш бўлса, кейингиси ана шу билим асосида 
малака ва кўникмалар ҳосил қилишдир. Иқтисодий билим ва кўникмаларни 
ривожлантириш жараёни қуйидагича кечади: билим-кўникма-малака. Касб 
таълими узоқ даврлар мобайнида ҳар томонлама ривожланган шахсни 
тарбиялашга йўналтирилиб борилди, бироқ ушбу тадбир битирувчиларнинг 
касбий маҳоратини шаклланиш даражасини пасайиши ҳисобига амалга 
оширилди. Бу ҳолат касбий маҳоратни ва лаёқатни ошириш, инсоннинг бутун 
умри давомида ўз билимини такомиллаштириб бориш ва ўз-ўзини тарбиялаш 
эҳтиёжини оширишга хизмат қилмас эди. Республикамиз таълим тизимидаги 
ислоҳатлар натижасида касбий таълим ишчи касбларига махсус тайёрлаш 
масаласига, таълим олувчи шахсида касбий маҳорат ва лаёқат сифатларини 
шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Қобилият ҳамма инсонларда мавжуд бўлиб, бир текисда бўлмай, бири 
юқори, бири ўрта ва бири қуйи даражадан иборатдир. Фақат ақли заиф 
инсонлардагина қобилият учрамайди. Мувафаққиятли ишлаш учун ҳар бир 
педагог педагогик маҳоратга эга бўлиши зарур. Педагогик қобилият эгаси оз 
меҳнат сарф қилиб, катта натижага эришади. Қобилият фаолият жараёнида 
пайдо бўлади ва ривожланади, қобилиятни ривожлантириш учун эса лаёқат, 
зеҳн, истеъдод яъни инсон нерв тизимида анатомо-физиологик хусусият ҳам 
бўлиши зарур. Педагогнинг баъзи психик процесслари унда шахсга хос 
сифатларининг шундай комплексини ташкил қиладики, буни педагогик 
қобилият деб аташ мумкин. Бу қобилиятларни айрим психик хусусиятлардан 
иборат қилиб қўйиш мумкин эмас. Таълим-тарбия ишларининг мувафаққиятли 
бўлишини педагог шахсига хос бўлган бир қанча сифатлар, шу жумладан, 
унинг иродаси, ҳиссиётлари, характерига хос бўлган бир қанча хусусиятларини 
ҳам таъминлаб беради. Қобилият – шахснинг муайян фаолият юзасидан лаёқати 
ва унинг ишини мувафаққиятли бажаришдаги субъектив шарт-шароитини 
ифодаловчи индивидуал психик хусусиятлардир
Педогагик қобилият дейилганда битирувчининг юқори даражадаги касбий 
кўникма ва малакаларни эгаллаганлиги тушунилади, у шахснинг меҳнат 
бозорида эгаллаётган касби бўйича рақобатбардошлик даражасида ўз аксини 
топади. 
Касбий 
маҳорат 
ишчи 
кучларининг 
юқори 
даражада 
мослашувчанлигини ва янгиликларни тез ўзлаштириши, янги ишлаб чиқариш 


212 
шароитларига оз вақт ичида ўта олиши, фаолият соҳасини мустақил танлай 
олиши каби сифатлар билан белгиланади. 
Демак, қобилият шахснинг фаолиятини муваффақиятли амалга
ошириш шарти ҳисобланган ва билим, кўникма ҳамда малакаларни эгаллаш 
динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал -
психологик хусусиятдир. Агар шахснинг маълум сифатлари йиғиндиси
одамнинг педагогик жиҳатдан асослаб берилган вақт оралигида эгаллаган 
фаолияти талабларига жавоб берса, унда мазкур фаолиятга нисбатан 
қобилияти бор деб хулоса чиқаришга асос булади. Қобилият шахснинг
фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти хисобланган ва билим, 
кўникма ҳамда малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда 
намоен буладиган индивидуал-психологик хусусиятдир. Агар шахснинг
маълум сифатлари йиғиндиси одамнинг педагогик жиҳатдан асослаб 
берилган вақт оралигида эгаллаган фаолияти талабларига жавоб берса, бу нарса 
бизга, унда мазкур фаолиятга нисбатан қобилияти бор деб хулоса чиқаришга 
асос бўлади.
Узлуксиз таълим тизимини амалга ошириш жараёнида ёш авлодни 
кўнгилдагидек ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида ran борар экан, бу ғоят мураккаб ва 
кўп қиррали вазифани фақат малакали педагогик маҳоратга эга бўлган 
ўқитувчи кадрлар билан амалга ошириш мумкин. 
Педагогик фаолият самарали ўқитувчининг педагогик қобилияти қай 
даражада шаклланганлигига ҳам боғлиқдир. Ўқитувчининг педагогик маҳорати 
ҳақида фикр юритар эканмиз, унинг онглигига, миллий ғоя ва мафкурага 
содиқлигига, билиш ва фикр доирасини кенглигига ўз вазифасига муносабатига 
эътибор бермоқ керак. Қобилият фаолият жараёнида пайдо бўлади ва 
ривожланади деб таъкидлайди. Жумладан, билиш қобилияти, тушунтира олиш 
қобилияти, нутқ қобилияти, обрў орттира олиш қобилияти, муомала қила 
билиш қобилияти кабилар. Педагогик қобилият ва маҳорат ўқитувчида осонлик 
билан шаклланмайди. Бу касбий танланган киши ўз мақсадига эришиш учун 
узлуксиз ўқиши, ўрганиши ва изланиши, ижодий меҳнат қилиши, мустақил 
юртимизда бўлаётган воқеликни тез англаши ва ўз меҳнатининг мамлакат учун 
канчалик зарурлигини чуқур ҳис қилиши зарур. 
Айниқса, педагогик маҳоратда ўқитувчининг фикр доираси кенг бўлиш 
зарурлигини алоҳида ҳисобга олиш лозим. Чунки, кишида билим, фикр 
мукаммал бўлмаса, у камолатга эриша олмайди. Дарҳақиқат, киши у ёки бу 
масалани, албатта фикр орқали ҳал этади. Шунинг учун педагогик маҳорат 
соҳиби бўлишга интилган киши, шубҳасиз ўз билимини доимо кенгайтириши, 
ўқувчи – талабага маънавий-аҳлоқий таъсир этувчи ғоя ва фикрларни янгилаб 
бориши зарур 
Ҳозирги кунда мамлакатимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини 
босқичма-босқич муваффақиятли амалга ошириш кўп жиҳатдан ўқитувчи 
фаолиятига, унинг касбий нуфузини оширишга боғлиқдир. Шундай экан, 
соғлом ҳар томонлама баркамол авлодни етиштириш узлуксиз таълим тизимида 
меҳнат қилаётган педагогнинг савиясига, тайёргарлигига ва фидойилигига, ёш 


213 
авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқдир. 
Ўқитувчи жамиятнинг ижтимоий топшириғини бажаради, шундай экан, ҳар 
томонлама етук мугахассисларни тайёрлашда ўқитувчи муайян ижтимоий —
сиёсий, педагогик ва шахсий талабларга жавоб бериши лозим. Шундай экан, 
ўқитувчи мустақиллик ғоясига эътиқоди, ҳар томонлама ривожланган илмий 
тафаккури, касбига тегишли маълумоти, яъни ўз фанининг чуқур билимдони, 
педагогик мулоқот устаси, педагогик-психологик ва услубий билим ва 
малакаларни эгалаган бўлиши ҳамда турли педагогик вазифаларни тезда 
ечишни, вазиятларни сезиши, ўрганиши ва баҳолай олиши керак. Педагогик 
таъсир кўрсатишнинг энг мақбул усул ва воситаларини танлай олиш 
қобилиятига эга бўлиши лозим.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish