Ўзбекистон республикасида таълим


ўқитамиз? Нимани ўқитамиз? Қандай ўқитамиз?



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

ўқитамиз? Нимани ўқитамиз? Қандай ўқитамиз? саволларига жавоб излаш 
билан бир қаторда: Қандай қилиб самарали ва натижали ўқитиш мумкин? 
деган саволига ҳам жавоб қидирдилар. Бу эса, олим ва амалиётчиларни ўқув 
жараёнини технологиялаштиришга, яъни ўқитишни ишлаб чиқаришга оид аниқ 
кафолатланган натижа берадиган технологик жараёнга айлантиршга уриниб 
кўриш мумкин, деган фикрга олиб келди. Бундай фикрнинг туғилиши 
педагогика фанида янги педагогик технология йўналишини юзага келтирди. 
Ўқув-тарбия жараёнида педагогик технологияларнинг тўғри жорий этилиши 
ўқитувчининг бу жараёнда асосий ташкилотчи ёки маслахатчи сифатида 
фаолият юритишга олиб келади. Бу эса талабадан кўпроқ мустақилликни, 
ижодни ва иродавий сифатларни талаб этади. Педагогик технология асосида 
ўтказилган машғулотлар ёшларнинг муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммоларига ўз 
муносабатларини билдиришларига интилишларини қондириб, уларни 
фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослашга имконият яратади. Ҳозирги 
даврда содир бўлаётган инновацион жараёнларда таълим тизими олдидаги 
муаммоларни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш ва ўзлаштирган 
билимларни ўзлари томонидан баҳолашга қодир, зарур қарорлар қабул 
қилувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахслар керак. Шунинг учун ҳам, 
таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида замонавий ўқитиш 
услублари-интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва 
аҳамияти беқиёсдир. Педагогик технология ва уларнинг таълимда қўлланишига 
оид билимлар, тажриба талабаларни билимли ва етук малакага эга 
бўлишларини таъминлайди. Таълим жараёни самарадорлиги — ўқув-тарбия 
жараёнида қўйилган мақсад ва эришилган натижа ўртасидаги фарқдир. Таълим 
жараёнида қўйилган мақсад ва эришилган натижа ўртасидаги тафовут қанча 
кам бўлса, таълим шунча самарадор саналади. Мутахассислар самарадорлик ёки 
маълум натижани олиш учун зарурий харажатлар миқдори билан ёки маълум 
харажатлар доирасида эришилган натижа билан ўлчанади, деб ҳисоблашади. 
Ҳозирги кунда оз вақт ва кам маблағ сарфлаб таълимнинг самарадорлигини 
ошириш энг долзарб муаммо саналади. Таълим самарадорлигини оширишнинг 
икки хил кўрсаткичи мавжуд: самарадорликнинг сифат кўрсаткичлари; 
самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари. Самарадорликнинг сифат 
кўрсаткичлари маълум мазмуни ва фаолият усулларини эгаллаш шартларга 
кўра 
аниқланади. 
Самарадорликнинг 
сифат 
кўрсаткичларига 
қуйидагилар киради: ўқув-тарбия ишларини энг юқори даражадаги
тараққиётини мўлжаллаб ташкил этиш; таълим жараёни мақсади ва 
натижаси 
ўртасидаги 
тафовутни 
узлуксиз 
камайтириш; 
таълим 


206 
воситаларининг таълим жараёнига мослигини таъминлаш; ўқув материали 
ва 
фаолият 
усулларини 
бир 
пайтда 
(параллель) 
ўзлаштириш.
Самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари таълим мақсади ҳамда 
ўқувчилар эришган ҳақиқий билим, малака ва тараққиёт ўртасидаги 
фарқларга кўра аниқланади, - самарадорликнинг миқдор кўрсаткичлари 
қуйидагилар: 
таълим 
сифатини 
(талабалар 
билимининг 
кўлами, 
умумлаштиришлар даражаси, билимларни ишлаб чиқаришга татбиқ эта 
олиш, билим ва малакалардан зарурият туғилганда фойдалана билиш) 
яхшилаш; таълим жараёни натижасининг қўйилган мақсадга (билим, 
малака, ижодий қобилият тажрибасини давлат стандарти даражасига ва 
ундан 
юқори 
даражада 
ўзлаштириш) 
яқинлаштириш; 
таълим 
воситаларининг ўқув-тарбия жараёни моҳиятига мослигини таъминлаш; 
вақт бюджетини рационал тақсимлаш. Таълим педагог ва талаба 
фаолиятининг ўзаро киришуви асосида шаклланадиган ташкилий 
жараёндир. Унинг марказида ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг бир-
бирига таъсири ётади. Ўқитиш ва ўқиш фаолиятларини атрофлича таҳлил 
қилиш йўли билан таълим жараёнининг моҳиятини тўғри тушуниш мумкин. 
Дарс, юқорида айтиб ўтилганидек, ўқитишни ташкил этишнинг ўзгармас шакли 
эмас. Ўқув амалиёти ва педагогик тафаккур доимо уни такомиллаштириш 
йўлларини излайди. Бу соҳада турли хил кўрик-танловлар, республика 
миқёсида ўтказилаётган педагогик ўқишларда ўртага қўйилаётган илғор 
ўқитувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари диққатга сазовордир. Таълим 
жараёнининг сифат ва миқдор кўрсаткичларига асосланиб таълим 
самарадорлигини оширишнинг тўртта ўлчови ва шу ўлчовларга оид 
принциплар ажратилади. Аниқ мавзуни танлаш педагогик маҳоратдан келиб 
чиқади. Тажрибали ўқитувчи ўзининг ишини ва ҳамкасбини ишини таҳлил 
қилиши ва умумлаштириши мумкин; у мустақил равишда, ўзининг ижодий 
имкониятларини қўллаб таълимнинг янги усулларини ишлаб чиқиши мумкин. 
Шу билан бирга ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблардан бири шуки, у ўзи 
ўқиётган фанини чуқур билиши, унинг методикасини ўзлаштириб олган 
бўлиши керак. Фан ва унинг назариясини чуқур билиши, уни қизиқарли қилиб 
ўқувчиларга етказа олиши ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишини оширади. 
Ўқув жараёнини ташкил этиш ишлари кенг миқёсдаги муаммоларни қамраб 
олади, булар: мутахассисларни касбий фаолияти таҳлили; асосий меҳнат 
ишлари ва касбий малакаларини аниқлаш; ўқув жараёнида мутахассисни 
касбий фаолиятини моделлаштириш зарур бўлади. Таълим жараёни 
самарадорлигини оширишнинг биринчи ўлчови таълимни ўқувчиларнинг энг 
юқори даражадаги тараққиётини мўлжаллаб ташкил этишдир. Таълим 
жараёнини самарадор ташкил этиш маълумот мазмунини ўзлаштириш ва 
талабаларни тараққий эттиришни бир пайтда олиб боришни тақозо этди. 
Демак, таълимнинг самарадорлигини оширишнинг биринчи принципи -
ёшларни маълумотли қилиш ва ривожлантиришни параллел ташкил 
этишдир. Педагогик фаолият чексиз, мураккаб, сермеҳнатдир. Ўқитувчи 
меҳнатида ўзгармаган элементлар мавжуд эмас: доимо билим соҳаси 


207 
ривожланади, яъни ўқитувчи ўқитадиган унинг асоси бўлган ўқувчилар 
контингенти ўзгаради, педагогик фани тўлиб боради. Таълим жараёни 
самарадорлигини оширишнинг иккинчи ўлчови таълим мақсади билан унинг 
натижаси ўртасидаги фарқни имконият етгунча камайтиришдир. Ҳар бир 
дарс маълум бир мақсадни амалга оширишга қаратилган ва пухта 
режалаштирилган бўлиши шарт; ҳар бир дарс мустаҳкам ғоявий-сиёсий 
йўналишга эга бўлиши керак: ҳар бир дарс турмуш билан, амалиёт билан 
боғланган бўлиши лозим; ҳар бир дарс хилма-хил усул, услуб ва воситалардан 
унумли фойдаланган холда олиб борилиши керак; ҳар бир дарс ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг фаоллиги бирлигини таъминланиши лозим. Шундай қилиб, 
талабани субъектив позицияга ўтказишнинг моҳияти, унинг фаолиятининг 
барча таркибларини ўзгартиришдан иборат бўлади: ижтимоий муҳим касбий ва 
унинг асосида унинг ўқишнинг билиш мотивациясини шакллантириш; ўқув 
фаолиятининг истиқболли ва аниқ мақсадаларини англаш ва аниқлаш; ўқув 
фаолиятини эгаллаш натижалари сифатида умум ўқув кўникма ва малакаларни 
такомиллаштириш; 
талабларни 
рефлексив-баҳолаш 
қобилиятларини 
ривожлантиришдан иборат бўлади.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish